“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шуртан 1 : 1 Қизилқум Олий лига — 302017-11-25 14:00

Хайр азиз мухлислар, Саломат бўлинг!

Жамоалар Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида 26 Миллий Чемпионатни якунлашмоқда.

90+2 Отабек Нарзуллаев

Гооооооол!!!! Отабек Нарзуллаев Бойматовдан тўпни қабул қилиб Жабборовга имконият қолдирмади ва ҳисобни тенглаштирди. 1:1

Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди.

Қизилқум таркибида ўзгариш. Фахриев ўрнига майдонга Ғайрат Жумаев тушди.

Шўртан таркибида мажбурий ўзгариш. Холтўраев ўрнига Дилшод Хушбаков майдонга туширилди.

Холтўраев майдонга чиқолмайдиганга ўхшайди. Жамоамиз амалга оширган арима тўпи ҳам самарасиз якунланди.

Жасур Холтўраевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Акромжон Бариддинов ўрнига майдонга Меҳриддин Фахриев туширилди.

Жамоамиз футболчилари жарима тўпини амалга оширишди. Самарасиз.

53

Шўртан таркибида ўзгариш. Аббос Амонов ўрнига Олимжон Каримов майдонга туширилди 

Жамоалар  иккинчи бўлимни таркибдаги ўзгаришлар билан бошлади. Жамол Отақулов ўрнига Ғулом Раҳмонов, Бекзод Мирза муродов ўрнига Алишер Юсупов майдонга тушдилар.

Меҳмонлар олдинда

Биринчи бўлим 0:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. 

Меҳмонлар яна бир жарима тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз тўпни жарима майдончамиздан узоқлаштиришга муяссар бўлди.

Шерали Жўраевнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Жасур Холтўраев ажойиб имкониятни бой берди.

Аббос Амоновга қўпол тарзда тўхтатилди. Бекзод Мирзамуродовга сариқ карточка кўрсатилди. Натижада белгиланган жарима тўпини эса рақиб ҳимоячилари қайтаришга эришди.

Отабек Нарзуллаевнинг Зокировга қарши қўпол ўйини учун жарима тўпи белгиланди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф қилишди.

Меҳмонлар таҳминан 17 метрлардан жарима тўпи тепиш ҳаққига эга бўлишди. Ноаниқ.

16 Самандар Шодмонов

Гол!!!. Қизилқум жамоаси вакиллари ҳисобни очишди. Дарвозамизга тўпни Самандар Шодмонов киритди.

Асосий ҳаракатлар майдон марказида.

Учрашувни тезкор ва қизиқарли деб бўлмайди ҳозирча.

Меҳмонлар илк бурчак тўпини тепишди. Туробов тўпни қайтарди. Ҳимоячиларимиз эса қайтган тўпни узоқлаштиришди. 

Иккала жамоа ҳам эҳтёткорлик билан ҳаракатланмоқда.

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 30 - тур.

Ғузор "Марказий" стадиони. 25.11.2017й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Қизилқум" (Навоий)

Бугун, Олий лиганинг сўнгги тур доирасидан ўрин олган учрашувда, "Шўртан" жамоамиз ўз майдонида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилмоқда. Учрашув Ғузор "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда.

Қуйида ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар руйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), А.Қўлдошев (Бухоро), Б.Қодиров (Бухоро),  Д.Каримов (Тошкент).

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ш.Ражабов (Тошкент).

"Шўртан" - "Қизилқум"  учрашувида майдонда тўп сурадиган жамоалар таркиблари қуйидагича.

"Шўртан": 25.Алибек Тўропов, 4.Жамол Отақулов, 5.Хасанбой Эргашев, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов,  30.Жасур Холтўраев, 38.Суннатилла Мамадалиев, 76.Аббос Амонов,  77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзеддинов (с), 92.Евгений Кочнев.

Заҳира: 16.Акмал Раҳимов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 46.Толибжон Очилов, 55.Дилшод Хушбаков, 99.Марадона Сафаров.

Жамоа бош мураббий ввб.: Г.Г.Кочнев

"Қизилқум": 55.Эркин Жабборов, 3.Шукурали Пўлатов, 32.Миржалол Қосимов, 7.Бекзод Мирзамуродов, 8.Акмал Рустамов, 9.Отабек Зокиров, 14.Файзулла Қамбаров, 18.Самандар Шодмонов, 23.Шерали Жўраев, 27.Илҳом Юнусов (к), 92.Акрамжон Баҳриддинов.

Заҳира: 22.Артём Макосин, 2.Виктор Григорьев, 20.Ғайрат Жумаев, 71.Меҳриддин Фахриев, 99.Алишер Юсупов.

Жамоа бош мураббийи: Х.Ғ.Актамов

Жамоалар, айни дамда майдонда чигал ёзди машғулотларини бажаришмоқда.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-17 16:00
0:3
Олий Лига 2017 29
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-25 14:00
1:1
Олий Лига 2017 30
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар