“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 3 : 1 Сўғдиёна Олий лига — 262017-10-27 16:00

Сиз азиз муҳлислар билан эса яна дийдор кўришгунча деб қоламиз. Соғ бўлинг азиз мухлислар!!!!

Ниҳоят ғалабасиз сериямизга якун ясалди бугун! Футболчиларимизга раҳмат айтган ҳолда уларга кейинги учрашувларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Шўртан-Суғдиёна учрашуви ўз ниҳоясига етди. 

90+2

Гооооооол!!!! Евгений Кочнев ушбу учрашувдаги учинчи голни "Суғдиёна" дарвозасига киритиб ҳисобдаги фарқни қайтарди. 3:1.

90+ Отабек Валижонов

Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди. Отабек Валижонов ҳимоячиларимизни доғда қолдириб, ҳисобни қисқартиришга эришди 2:1

Виктор Серазетдинов Жасур Холтўраев томонидан киритилган голни инобатга олмади.

Олим Каримовнинг зарбасини Музаффар Абдуллаев ушлаб олди.

Меҳмонларимиз бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз.

Тўробов жамоамизни Эминов томонидан амалга оширилган муқаррар голдан асраб қолди.

Жамоамиз рақибга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Суғдиёна вакиллари 17 метрлардан жарима тўпини амалга оширди. тўпни жонли деворимиз қайтарди.

Олим Каримовнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда кучли ва хавфли чиқди. Аммо тўп аввал дарвоза тўсинининг қиррасига сўнг эса дарвозабон қўлига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи самарасиз.

Шаҳзодбек Хурсанов қулай имкониятдан фойдалана билмади. Аниқроғи деярли бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади.

У яна майдонда.

Элёр Орифовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг томирлари тортилиб қолганга ўхшайди. 

72

Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Иззатилла Абдуллаев ўрнига Сардор Қаҳҳоров майдонга туширилди.

69 Хасанбой Эргашев

Шўртан таркибида сўнгги ўзгариш. Эргашев ўрнига Элдор Бойматов.

Суҳроб Қобиловга тез тиббий ёрдам кўрсатилди. У Суннатилла Мамадалиевнинг зарбасини боши билан қайтариб майдонда йиқилиб тушди.

Футболчиларимиз ўнг қанотдан бурчак тўпини амалаг оширишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришда қўпол ҳатога йўл қўйишди. Натижада Отабек Нарзуллаев 20 метрлар узоқликдан жарима тўпини амалга оширди. Штанга!

Абдуллаев жарима майдончамиз яқинида тўхтатилди. Хасанбой Эргашевнинг ушбу ҳаракатлари жамаоага қимматга тушиши мумкин эди. Аммо 16 метрлардан белгиланган жарима тўпини Эминов умуман ноаниқ тарзда амалга оширди.

Отабек Валижонов ҳам ўзини синаб кўрди. Ноаниқ. Футболчиларимиз қўл қовуштириб ўттиргандек гўё.

Сардорбек Эминовнинг Шўртан дарвозаси томон йўллаган зарбаси яна ноаниқ чиқди.

Хавфли вазият!!!! Иззатилла Абдуллаев ҳимоячиларимиздан ўзиб кетиб дарвозамиз томон зарба йўллади. Тўроповдан қайтган тўпга бўш қолган дарвозага Эминов зарба берди. Бахтимизга ноаниқ.

56 Марадона Сафаров

Шўртан таркибида ўзгариш. Марадона Сафаров ўрнига майдонга Шаҳзод Хурсанов тушди.

Учрашувнинг 53 дақиқаси ортда қолиб бормоқда.

Футболчиларимиз навбатдаги бурчак тўпини амалга оширмоқда. Суғдиёна фцтболчилари хавфни бартараф этишга эришдилар.

Сардорбек Эминовнинг зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди.

48

Марадона Сафаров дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб олиб ҳам имкониятини кўкка совурди. Афсус!

Иккинчи бўлимни жамоалар таркибдаги ўзгаришлар билан бошлаб олишдилар.

46

Рақибларимиз таркибида ҳам бирдан иккита ўзгариш. Умиджон Қодиров ўрнига Шоҳруҳ Достонов ва Ғайрат Умиров ўрнига Суҳроб Қобилов майдонга туширилдилар.

46 Евгений Кочнев
46 Жамол Отақулов

Жамол Отақулов ўрнига Евгений Кочнев майдонга тушди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.

45+ Жасур Холтўраев

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. Гоооооол! Марадона Сафаровнинг тўп узатишидан сўнг уни тўхтатмасдан боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйган Жасур Холтўраев жамоамизнинг ушбу учрашувдаги иккинчи голига муаллифлик қилди. 2:0

Сардорбек Эминов Нарзуллаевни қоида бузган ҳолда тўхтатишга уринди. Натижада Сўғдиёна дарвозаси томон 25 метрлар узоқликдан жарима тўпи белгиланди. Ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпни ҳам футболчиларимиз ўз вақтида мантиқий якунига етказа билишмади.

Марадона Сафаров Отақуловдан тўпни қабул қилиб, тўхтатмасдан уни дарвоза устидан ҳаволатиб юборди.

38 Хасанбой Эргашев

Хасанбой Эргашев Валижоновга нисбатан ўпол ўйини учун огоҳлантирилди.

Ўтқазиб юборилган голдан сўнг меҳмонлар ўйини бироз жонланди. Ёки, "Шўртан" футболчилари бўшашдими. Ҳуллас жамоамиз футболчиларида бирин-кетин ҳатолар, Жиззаҳликлар эса ҳужумда 

31 Лазиз Убайдуллаев

Гоооооол!. Лазиз Убайдуллаев рақиб дарвозасинингпастги ўнг бурчагини нишонга олиб адашмади. Ҳисоб 1:0!

Сардорбек Эминовнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди.

Суннатилла Мамадалиев қўпол тарзда тўхтатилди. Натижада 24 метрлардан белгиланган жарима тўпини Мамадалиев шунчаки ҳавога тепиб юборди. 

Жамоамиз меҳмонларга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Жамоамиз жарима тўпини амалга оширмоқда. чамаси 22 метрлардан. Отабек Нарзуллаевнинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон деярли дарвоза чизиғи устидан қайтарди. Жамоамизнинг қолган вакиллари эса қайтган тўпни рақиб тўрига ташлаб  қуйишни ҳам эплай олишмади.

Отабек Нарзуллаев рақиб жарима майдончасида очиқ қолиб кетган Убайдуллаевни тўп билан таъминлади. Аммо Лазиз ноаниқ ҳаракатлари билан униголга айлантира олмади.

Лазиз Убайдуллаев яна бир ажойиб имкониятни йўққа чиқарди. 

Хавфли вазият! Жасур Холтўраев дарвозага яқин турганига қарамай тўпни ҳимоячилар қуршовида қолиб кетган Убайдуллаевга узатди. Натижада тўп тегишли манзилга етқазилмади.

Ҳавфли вазият! Марадона Сафаровнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

Лазиз Убайдуллаевни тўхтатишга эришган рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига улоқтиришди. Натижада Шўртан бурчак тўпи тепиш ҳақига эга бўлди, аммо бу стандарт вазиятдан ҳам унумли фойдалана олмадик. Афсус.

Энди бурчак тўпини меҳмонлар амалга оширмоқдалар. Чап қанотдан Отабек Валижоновнинг узатган тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди.

Самарасиз!

Мезбонлар яна уша қанотдан бурчак тўпини амалга оширмоқдалар.

Футболчилармиз илк бурчак тўпини амалга оширишмоқда. Мамадалиевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини рақиб ҳимоячилари қайтаришди.

Иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Ҳаракатлар асосан майдон марказида кечмоқда.

Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.

Шўртан-Суғдиёна учрашувига старт берилди.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишди.

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 26 - тур.

Ғузор "Марказий" стадиони. 27.10.2017й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Суғдиёна" (Жиззах)

Бугун, миллий чемпионатимизнинг 26-тур доирасидан ўрин олган учрашувда, "Шўртан" жамоамиз ўз майдонида Жиззахнинг "Суғдиёна" жамоасини қабул қилмоқда. Учрашув Ғузор "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда.

Ушбу учрашувни эса сўнгги уй учрашувимизни ҳам бошқариб борган ҳакам Виктор Серазетдинов бошқариб боради. Танишинг "Шўртан"-"Сўғдиёна" ҳакамлар гуруҳи!

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Ён ҳакамлар: Андрей Цапенко (Тошкент вил.) ва Бобир Қодиров (Бухоро)

Заҳира ҳаками: Шухрат Ражабов (Бухоро).

Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).

ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов. 

 

Қуйида эътиборингизга "Шўртан" - "Суғдиёна"  учрашувида майдонда тўп сурадиган жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 25.Алибек Тўропов, 4.Жамол Отақулов, 5.Хасанбой Эргашев, 7.Олимжон Каримов, 12. Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 30.Жасур Холтўраев, 38.Суннатилла Мамадалиев,77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзеддинов, 99.Марадона Сафаров.

Заҳира: 1.Элдор Тожибоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 18.Элдор Бойматов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 55.Дилшод Хушбаков, 76.Аббос Амонов,  92.Евгений Кочнев.

Жамоа бош мураббий ввб.: Г.Г.Кочнев

"Суғдиёна": 16.Музаффар Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 14.Ғайрат Умиров, 15.Иззатилла Абдуллаев, 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 27.Отабек Валижонов, 77.Сардорбек Эминов, 91.Жавлон Гусейнов, 92.Умиджон Қодиров.

Заҳира:  99.Ширинбой Абдуллаев, 8.Суҳроб Қобилов, 11.Шохруҳ Достонов, 47.Шерзод Жалилов, 55.Сардор Қаҳҳоров, 59.Сарваржон Жўраев.

Жамоа бош мураббийи: И.А.Шквирин

Жамоалар, айни дамда майдонда чигал ёзди машғулотларини бажаришмоқда.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар