“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 2 : 3 Бухоро Олий лига — 242017-10-14 16:45

Сиз азиз муҳлислар билан эса хайрлашмасдан кейинги турда дийдор учрашгунча деб қоламиз.

Шўртан-Бухоро учрашуви 2:3 ҳисобида Бухороликлар фойдасига якун топди.

Бугунги учрашувда  "Феир Плей"га умуман амал қилинмади десак янглишмаган бўламиз. Буни майдонга келган муҳлисларнинг ҳайқириқларидан ҳам яққол кўрсак бўлади. 

Майдонда хаос. Серазеддинов Шўртан бошлаган ҳужумни қоқ ўртасидан бўлиб ўйинни тўхтатди. 

Бухоро таркибида ўзгариш Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Ивор Вейтцер майдонга тушди.

Санъат Шихов майдонда ёмбошлаб олди. Уни биқини санчиб қолганга ўхшайди.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89 Иван Нагаев

Бухоро таркибида ўзгариш. Нагаев ўрнига Баҳриддин Вахобов.

88 Жасур Холтўраев

Гоооол! Жа ур Холтўраев 20 метрлар узоқликдан белгиланган жарима тўпини Худоёров қўриқлаётган дарвозага киритди ва ҳисобни қисқартирди. 2:3!

88 Артем Филипосян

Бухоро дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Филипосянга ҳакам қарори ёқмади. Унинг эътирозига қарши  ҳакамда сариқ карточка  топилди.

Айтганимиздек бош оғриққа қарши дори ичиб яна майдонга қайтди.

Бухоронинг яна бир футболчисига майдонда тиббий ёрдам кўрсатилдмоқда. Унинг боши оғриб қолди чоғи. У Роббим Хасанов экан.

Жасур Холтўраевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Афсус, минг афсус.

Бобиржон Амонов чарчади шекилли, бироз дам олиш учун майдонда ҳордиқ чиқаришни ўзига эп кўрди.

Ғулом Раҳмоновнинг зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. натижада белгиланган бурчак тўпидан ҳам футболчиларимиз самара чиқара олмади.

Элдор Тожибоев Санъат Шиховнинг ўнг қанотдан берган зарбасини ушлаб олди.

74 Обид Жўрабоев

Дарвозамиз томон яна бир жарима тўпи белгиланди. Устига устак Жўрабоев рақибни тўхтатгани учун сариқ карточка ҳам олди. Ҳимоячиларимиз жарима зарбасини қайтариб қолишди

Яна бир Бухоро футболчиси оёғига тўп тегиб кетгани учун майдонда думалаб ётибди. Сеазетдинов дарвозамиз томон жарима тўпи белгилади. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этиб тезкор ҳужумга ўтишди. Аммо Ғулом Раҳмоновга бироз аниқлик ва тезлик етишмади.

Майдонда тушинмовчиликлар футболчилар ўртасида. Серазетдинов кимгадир сариқ карточка кўрсатди.

Яна бир рақиб футболчиси майдонда сабабсиз чўзилиб олди. Аниқроғи оёқ пайлари чўзилганга ўхшайди. 

Рақиблар вақтни чўзишга интилишмоқда.

61 Маъруфхон Муродов
61 Жамол Отақулов

Таркибимизда ўзгариш. Отақулов ўрнига майдонга Маъруфхон Муродов туширилди.

59 Жасур Холтўраев

Жасур Холтўраев рақибга қўпол ўйнади деб топилди ва сариқ карточка билан жазоланди.

55

19 метрлардан белгиланган жарима тўпини Элдор Тожибоев қайтариб қолган эди. Володимир Баенко қайтган тўпни дарвозамизга жойлаб қўйди. Аммо унинг голи ҳисобга олинмади. Сабаби у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган эди.

55 Эргаш Исмоилов

Бухоро таркибида илк ўзгариш. Эргаш Исмоилов ўрнига майдонга Тохиржон Шамсиддиновмайдонга туширилди.

Суннатилла Мамадалиевнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Худоёров қайтарди.

Рақиблар босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Иван Нагаевнинг зарабасини Тожибоев ушлаб олди.

Ғулом Раҳмоновнинг тўп узатиши анча хавфли чиқди. Аммо уни дарвозага жойлаб қўядиган футболчи топилмади.

46 Ғулом Раҳмонов
46 Марадона Сафаров

Иккинчи бўлимни жамоамиз таркибдаги илк ўзгариш билан бошлайдиган бўлди. Марадона Сафаров ўрнига майдонга Ғулом Раҳмонов туширилди.

Биринчи бўлим 1:3 ҳисобида ниҳоясига етди.

Шўртан қарши ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди. Бу стандарт вазиятдан ҳам футболчиларимиз самарали фойдалана олмадилар.

Бухоро босим ўтказишга ҳаракат қилди. Айни пайтда рақибларимиз бурчак тўпини амалга оширмоқда. Кутибаевнинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячиларимиз қайтарди

Марадона Сафаровда ажойиб имконият. Аммо у ундан фойдалана билмади.

Нарзуллаевнинг деярли майдон марказидан белгиланган жарима зарбасини Убайдуллаев боши билан рақиб дарвозаси томон йўллаб қуйган эди. Худоёров тўпни ушлаб олди.

Тўп назорати кўпроқ жамоамизда бўлишига қарамай футболчиларимиз ҳаракатлари самара бермаяпти.

Учрашувнинг 38-дақиқаси ўтиб бормоқда.

Жамол Отақуловнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучли аммо анча ноаниқ чиқди.

Жамоамиз футболчилари бурчак тўпини амалга оширишди. Рақиб ҳимоячилари яхши ҳаракат қилишди ва хавф бартараф этилди.

Жасур Холтўраев жамоадошларидан тўпни қабул қилиб уни қулайроқ вазиятда турган Мамадалиевга узатди. Суннатилланинг кучсиз чиққан зарбасини Худоёров осонлик билан ушлаб олди.

Санъят Шихов Убайдуллаевга нисбатан қўпол ўйини учун оғзаки огоҳлантирилди.

Жасур Холтўраев ва Марадона Сафаровларда яхши имкониятлар пайдо бўлди. Аммо рақиб ҳимоячилари уларни тўхтатиб қолишди.

Марадона Сафаров тўпга вақтида етиб келолмади.

Меҳмонлар асосан диққат этиборини ҳимояга қаратиб олди. Аммо қарши ҳужумларни ҳам унутгани йўқ.

Учрашув тезкор ҳужумлар ва қарши ҳужумларга ва кескин курашларга бой ўтмоқда. Бухоро жамоасини қўллаб-қувватлагани Бухородан стадионимизга кўплаб мухлислар ташриф буюришган. Уларнинг қўллашлари жамоага тетиклик бағишлаётгани кўриниб турибди.

24 Отабек Нарзуллаев

Лазиз Убайдуллаев рақиб жарима майдончаси олдида тўхтатилди. Натижада 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини Отабек Нарзуллаев бехато амалга ошириб ҳисобни қисқартирди. 1:3.

19 Иван Нагаев

Шўртан жамоасининг навбатдаги бурчак тўпидан сўнг қарши ҳужумга тезда ўтиб кетган Бухороликлар ҳужумини Иван Нагаев яна уша ўнг қанотдан гол билан якунлаб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 0:3!

17 Эргаш Исмоилов

Гол!!! Бухоро такркибидаги иккинчи голни Эргаш Исмоилов Шўртан дарвозасига киритиб қўйди. Яна ҳимоячиларимиз хатоси!!!

Жўрабоевнинг зарбасини дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди. Натижада бурчак тўпи белгиланди. Мамадалиевнинг бурчакдан ошириб берган тўпига Мелзеддинов зарба берди унинг зарбасини деярли дарвоза чизиғидан рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди. Афсус.

Ҳа, ҳудди шундай. Аммо у бошини боғлаб яна майдонга тушди.

10 Саломат Кутибаев

Обид Жўрабоевга қўполлик ишлатган Саломат Кутибаев огоҳлантирилди. Жўрабоевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Унинг боши ёрилганга ўхшайди.

Гол! Меҳмонлар учрашувнинг илк дақиқасида тезкор гол киритиб ҳисобни очишга эришдилар!. Гол муаллифи - Жавоҳир Қаҳрамонов. 0:1.

Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 24 - тур.

Ғузор "Марказий" стадиони. 14.10.2017й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Бухоро" (Бухоро)

Бугун, миллий чемпионатимизнинг 24-тур доирасидан ўрин олган учрашувда, "Шўртан" жамоаси ўз майдонида Бухоронинг "Бухоро" жамоасини қабул қилмоқда. Учрашув Ғузор "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтмоқда.

Ушбу қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтиши кутилаётган учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи  бошқариб боради.

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)

Заҳира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Сардор Наджафалиев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников (Тошкент)

 

"Шўртан" - "Бухоро"  учрашувида майдонда тўп сурадиган жамоалар таркиблари билан танишинг.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 4.Жамол Отақулов, 5.Хасанбой Эргашев, 12. Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 30.Жасур Холтўраев, 38.Суннатилла Мамадалиев,77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзеддинов, 99.Марадона Сафаров.

Заҳира: 25.Алибек Тўропов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 19. Маъруфхон Муродов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 55.Дилшод Хушбаков, 92.Евгений Кочнев.

Жамоа бош мураббий ввб.: Г.Г.Кочнев

"Бухоро": 25. Муҳиддин Худоёров, 3.Бобуржон Омонов, 11.Санъат Шихов, 16.Артём Филипосян, 27. Роббим Ҳасанов, 28. Эргаш Исмаилов, 29. Володимир Баенко, 75. Саломат Қутибоев, 77. Иван Нагаев, 87. Алишер Саноев, 99. Жавоҳир Қаҳрамонов
Заҳира:  12. Акмал Турсунбоев, 8. Ивор Вейцер, 10. Баҳриддин Ваҳобов, 23.Зохид Пиримов, 55.Азамат Алланиёзов, 72. Алишер Саматов , Тоҳиржон Шамсиддинов.

Жамоа бош мураббийи: Улуғбек Бақоев

 

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар