“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 3 : 2 Навбаҳор Олий лига — 222017-09-21 18:00

Хайр азиз муҳлислар. Соғ-Саломат бўлинг. Кейинги учрашувларда дийдор кўришгунча деб қоламиз.

Жамоамиз ғалабани қўлдан чиқарди.

Асосий вақтга уч дақиқа қўшиб берилди.

Жўрабоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг ўрнига майдонга Маъруфхон Муродов майдонга туширилди.

Дарвозамиз томон 40 метрлар чамаси узоқликдан жарима тўпи белгиланганди. Ушбу вазиятда тўпни қайтаришга ҳаракат қилган футболчиларимиз ҳаттоки дарвозабонимиз жиддий жароҳатлар олиши мумкин эди. Шундай бўлди ҳам шекилли. Обид Жўрабоевнинг ётган ҳолатига аҳамият бермаган бош ҳакам ўйинни давом эттирди. Натижада ушбу тушунарсиз ҳолатдан рақиблар самарали фойдаланишни эп кўришди ва ётган футболчининг устидан ошириш тўпни дарвозамизга секингина йўллаб қўйишди. 3:3

Рақиблар босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.

Рақибларимиз навбатдаги бурчак тўпини амалга оширмоқдалар. Қиличев ўнг қанотдан ошириб берган тўпини ҳимоячиларимиз қайтарди. Навбатдаги бурчак тўпи  чап қанотдан амалга оширилмоқда такрорий равишда. Хавф бартараф этилди.

80 Жасур Холтўраев

Таркибимизда ўзгариш. Холтўраев ўрнига майдонга Марадона Сафаров тушди.

Ойбек Қиличев ташлаб берган тўпга Рўзимбой Аҳмедов зарба берди. Унинг зарбаси жуда хавфли аммо ноаниқ чиқди.

Дарвозамиз томон ўнг қанотдан жарима тўпи белгиланди. Олим Каримовнинг рақибни ушлаб қолишга урингани сабаб. Рақиблар ушбу вазиятдан фойдаланолмади, бахтимизга.

Рўзимбой Аҳмедовнинг боши билан йўллаган зарбасини Туробов ушлаб олди.

67 Ғулом Раҳмонов
67 Суннатилло Мамадалиев

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Мамадалиев ўрнига Ғулом Раҳмонов майдонга тушди.

63 Ғиёсжон Комилов

Гол! Ойбек Қиличевнинг ўнг қанотдан амалга оширган бурчак тўпиниҒиёсжон Комилов боши билан дарвозамизга йўллаб ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Дарвозамиз томон бурчак тўпи белгиланди.

Хавфли вазият! Аммо футболчиларимиз хавфни бартараф этишди.

59 Жасур Холтўраев

Жасур Холтўраевга қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатгандан сўнг йўллаган зарбаси учун сариқ карточка кўрсатилди.

Навбаҳор таркибида ўзгариш. Бирдан иккита. Дилшод Жабборов ўрнига Аббосбек Махсталиев ва Жаҳонгир Меҳмонов ўрнига Неманья Йованович майдонга тушди.

54 Жасур Холтўраев

Гоооооол!!! Жасур Холтўраев ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келди. Тарандан тўпни қабул қилиб олга Мамадалиев уни Жасур Холтузраевга узатди. Жарима майдончаси марказида икки ҳимоячи ўртасида қолиб кетган бўлишига қарамай Жасур тўпга зарба берди ва гоооооол! 

Меҳмонла ўйин тезлигини бироз оширгандек туйилмоқда

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

45 Лазиз Убайдуллаев
45 Асилбек Амонов

Рақиб дарвозабони жарима чизиғидан ташқари қўли билан ўйнади. Натижада сариқ карточка олган кипер дарвозасига жарима тўпи белгиланди. Убайдуллаев жамоамизни олдинга олиб чиқди.

Элдор Бойматовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

Дарвозамиз томон 30 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Тўробов тўпни қайтарди. Қайтган тўпга рақиблардан олдинроқ етиб келган Отақулов тўпни жарима майдончамиздан йироқлаштириб хавфни бартараф қилди.

Рақиб жарима майдончаси чизиғи яқинидан жарима тўпи белгиланди. Олимжон Каримовнинг зарбаси умуман ноаниқ чиқди.

Захирадан майдонга тушган Дониёр Усмонов дарвозамиз томон зарба берди. Аммо унинг зарбасини Туробов қайтарди.

Футболчиларимиз босимни бироз кучайтиришди. Ўз майдонида ўйнаётгани эсига тушиб кетди шекилли.

Бу сафар Таран Мамадалиевни жуда қўлай вазиятга чиқарди. Аммо Суннатилла имкониятидан унумли фойдалана олмади. Ноаниқ зарба.

28 Игорь Таран

Гооооол!!!!! Игорь Таран ҳисобни тенглаштирди. 1:1. Лазиз Убайдуллаевнинг тўп узатишидан сўнг, жарима майдончасининг марказидан ёриб кирган Игорь ҳимоячиларни алдаб Асилбек Амоновга имкон қолдирмади.

22 Рўзимбой Аҳмедов.

Отақуловнинг қўпол ҳаракатлари боис дарвозамиз томон 45-50 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Қиличев амалга оширган жарима тўпини Аҳмедов боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди. 0:1

Хавфли вазият! Убайдуллаев рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб олди аммо зарба беришда кечикди. Кипер тўпга унинг зарбасидан олдин етиб келди.

18 Дониёр Усмонов
18 Сардорбек Азимов

Меҳмонлар таркибида илк ўзгариш. Сардорбек Азимов ўрнига майдонга Дониёр Усмонов туширилди.

Жамоамиз футболчилари ажойиб комбинация уюштирганди. Бойматов-Отақулов-Таран комбинациясини Убайдуллаев якунлай олмади.

Хавфли вазият!. Игроь Тараннинг рақиб жарима майдончаси ичида туриб йўллаган зарбасини ҳимоячилар қайтариб қолишди.

Ойбек Қиличев чап бурчакдан хаволатиб тепган тўпини Тўробов қайтарди.

Меҳмонлар илк бурчак тўпини амалга оширмоқдалар

Учрашув асосан майдон марказида кечмоқда.

Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.

Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати.

Олий Лига. 22-тур. 21.09.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Навбаҳор” (Наманган)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Навбаҳор” учрашувидан олиб борамиз. Жамоамизга омад ва зафарлар тилаган ҳолда, бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан таништириб ўтамиз. Демак Ғузор Марказий стадионида бўлиб ўтадиган "Шўртан" - "Навбаҳор" учрашувини бошқариш Тошкентлик ҳакам Олим Толибжоновга топширилди. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ҳамда Александр Буровлар ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси Акобирхўжа Шукуруллаевга юклатилди. Учрашув назоратчиси - Алишер Абдуллаев. ЎзПФЛ вакили - Аҳрол Иноятов.

Қуйида, эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 25.Алибек Туропов, 4.Жамол Отақулов, 5.Ҳасанбой Эргашев, 7.Олимжон Каримов, 9.Игорь Таран(с), 12.Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 30.Жасур Холтўраев, 38.Суннатилла Мамадалиев, 85.Руслан Мельзиддинов

 Заҳира: 16.Акмал Раҳимов, 17.Ғулом Раҳмонов, 19.Маъруфхон Муродов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 76.Аббос Амонов, 92.Евгений Кочнев, 99.Марадона Сафаров.

“Навбаҳор”: 30.Асилбек Амонов, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Ойбек Қиличев, 9.Дилшод Жабборов (с), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 24.Сардорбек Азимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 77.Азизбек Турғунбоев.

Заҳира: 23.Дилшод Ҳамраев, 4.Аббосжон Атахонов, Илҳомжон Бойдедаев, 18.Дониёр Усманов, 38.Саиджон Абдужабборов, 70.Аббосбек Маҳсталиев, 84.Неманья Йованович.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ғузор футбол мактабининг майдонида бўлиб ўтган ёшлар лигаси доирасида кечган учрашувда “ёш оқ бўрилар” 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Умид қиламизки, бугун асосий жамоамиз ғалаба қозониб, мухлисларимизни ҳушнуд қилади.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар