“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шуртан 1 : 0 Динамо Олий Лига — 172017-08-12 19:00

Шўртан - Динамо учрашуви ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 1:0 мезбонлар фойдасига.

Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

Тўропов яна жамоа жонига оро кирди. Бирин- кетин дарвозамиз томон ёғилаётган тўпларни моҳирона қайтармоқда.

 

Тўропов яна жамоа жонига оро кирди. Бирин- кетин дарвозамиз томон ёғилаётган тўпларни моҳирона қайтармоқда.

87 Хасанбой Эргашев
87 Игорь Таран

Таркибимизда сўнги ўзгариш. Игорь Таран ўрнига Хасанбой Эргашев майдонга тушмоқда.

Ўйин тезлиги анча ошди. Рақиблар ҳатосини тўғирлашга уринишмоқда.

Игорь майдонда.

Игорь Таранга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Меҳмонлар ўнга қанотдан бурчак тўпини амалга оширди. Алибек Туропов тўпни узоқлаштирди.

Марадона Сафаров Таран билан бошлаган комбинациясини ўзи ноаниқ якунлаб қўйди.

Таран ва Мамадалиев ажойиб бошлаган комбинациясини у қадар ажойиб тарзда якунлай билишмади. Суннатилла Мамадалиев жамоадошини тушинмади

Футболчиларимиз навбатдаги бурчак тўпини амалга оширдилар. Ҳимоячилар хавфни бартараф қилдилар.

76 Ҳакимхон Аламхонов

Динамо таркибида ўзгариш. Аламхонов ўрнига Сардор Сулаймонов майдонга туширилди.

74 Ҳакимхон Аламхонов

Гооооооол!!!! Таранни қайтармоқчи бўлган Ҳакимхон Аламхонов ўз дарвозасига тўп киритиб учрашув ҳисобини очди. 1:0

72 Олимжон Каримов
72 Элдор Бойматов

Таркибимизда ўзгариш. Бойматов ўрнига Олимжон Каримов майдонга туширилди.

70 Жамол Отақулов

Жамол Отақулов огоҳлантирилди. Натижада жарима тўпи Шўртан дарвозаси томон. Жасур Азимов тўп ёнида. Туропов яна жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди.

68 Раду Робак

Раду Робак Мамадалиевга нисбатан қўпол ўйнагани учун жарима тўпи белгинади. Мамадалиевнинг 35 метрлардан амалга оширган жарима тўпига Мельзиддинов боши билан зарба берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришга эришди

Футболчиларимиз бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз.

Мельзиддинов яна сафда

Руслан Мельзиддиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

60 Марадона Сафаров
60 Дилшод Хушбаков

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Хушбоков ўрнига Марадона Сафаров

58 Абдумалик Абдуллаев
58 Фарҳод Тожиев

Меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Тожибоев ўрнига Абдумалик Абдуллаев тушди майдонга.

Тожибоевнинг боши билан йўлланган зарбасини ҳам Алибек Тўропов вақтида ушлаб қолиб жамоамиз жонига оро кирди.

Убайдуллаевнинг қўпол ҳаракатларидан сўнг 18 метрлар узоқликдан амалга оширилган жарима тўпини Тўропов ушлаб олди.

51 Раду Робак
51 Муҳаммад Исаев

Динамо таркибида илк ўзгариш. Муҳаммад Исаев ўрнига Раду Робак майдонга тушди.

Иккинчи бўлимни бошиданоқ мезбонлар ўйини бироз жонлангандек гўё.

Яхши ҳужум уюштирди футболчиларимиз. Аммо уни гол билан якунлай олишмади.

Иккинчи бўлим бошланди

Жамоалар майдонда.

 

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Учрашувда ҳисоб ҳали очилмади.

Лазиз Убайдуллаев дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди аммо ушбу вазиятдан фойдалан олмади.

Аббос Амонов ажойиб имкониятни қўлдан бой берди.

Аббос Амонов ажойиб имкониятни қўлдан бой берди.

Фарҳод Тожибоев дарвозамиз олдида қўли билан ўйнади. Аммо унинг бу ҳаракатлари эътиборсиз қолдирилди.

Хавфли вазият!!!! Яна Амонов ва Таран жуда чиройли комбинация уюштирганди. Аммо Игорьнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Натижада белгиланган бурчак тўпидан ҳам жамоамиз футболчилари самарали фойдалана олмади.

Хавфли вазият!!!!. Амонов-Таран комбинацияси ўзини оқламади.

Жамоалар етардича очиқ ўйин намойиш этишмоқда.

Отабек Нарзуллаев жариа тўпини амалга оширмоқда чамаси 50 метрлардан. Дарвозабон унинг зарбасини қайтарди.

Қайтган тўпни ҳимоячиларимиз жарима майдончасидан узоқлаштиришди.

Хавфли вазият!!! Амиржон Сафаровнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозамиз устуни қайтариб қолди.

Самарқандликлар навбатдаги жарима тўпини амалга оширмоқдалар.35 метрлардан Исаев томонидан амалга оширилган жарима тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди.

Динамо дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли вазиятлар уюштиришмоқда футболчиларимиз. Афсус ҳужумни мантиқий якунига етказишни уддасидан чиқолмадилар.

Жамоамиз илк бурчак тўпини амалга оширмоқда. Чап қанотдан тўпни Амонов оширди. Мельзиддиновнинг боши билан бермоқчи бўлган зарбасига ҳимоячилар ҳалақит қилдилар. Мельзиддинов қайтган тўпни Таранга етқазди... афсус....

Рақибларимиз ҳозирча тўп назоратини ўзларида ушлаб туришибди.

9

Меҳмонлар ўнг қанотдан 16ликка яқин масофадан жарима тўпини амалга оширдилар. Ҳимоямиз хавфни бартараф этди.

Ҳаракатлар асосан майдон марказида кечмоқда. 

2

Меҳмонлар илк тезкор ҳужумни уюштиришди. Дониёр Исмоиловнинг зарбасини Жўрабоев қайтарди.

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

Жамоалар майдонда разминка қилишмоқда.

Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати.

Олий Лига. 17-тур. 12.08.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Динамо” (Самарқанд)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Динамо” учрашувидан олиб борамиз. Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан таништириб ўтамиз.

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Ёрдамчи ҳакамлар: Обид Жумаев (Навоий) ва Руслан Самандаров (Навоий)

Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Арслон Хотамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Наил Лутфулин

Қуйида эса эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 25.Алибек Туропов, 4.Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран(с), 12.Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов, 38.Суннатилла Мамадалиев, 55.Дилшод Хушбаков, 76.Аббос Амонов, 77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзиддинов

 Заҳира: 1.Элдор Тожибоев, 5.Хасанбой Эргашев, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 92.Евгений Кочнев, 99.Марадона Сафаров.

“Динамо”: 27. Темур Жўраев, 2.Миркомил Хокаев, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 8.Жасур Азимов, 15.Шоҳрухбек Холматов, 17.Алексей Николаев (с), 20.Амиржон Сафаров, 26.Саиджамол Давлатжонов, 50.Фарҳод Таджиев, 70.Муҳаммад Исаев, 90.Дониёр Исмоилов.

Заҳира: 1.Михаил Наумов, 6.Акмал Бозоров, 9.Сардор Сулаймонов, 11.Абдумалик Абдуллаев, 14.Раду Робак, 19.Орифжон Мамажонов, 41.Жасур Қурбонов.    

Эслатиб ўтамиз, кеча Ғузор футбол мактабининг майдонида бўлиб ўтган ёшлар лигаси доирасида кечган учрашувда “ёш оқ бўрилар” 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришдилар.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар