“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шуртан 2 : 0 Обод Олий Лига — 142017-06-20 19:00

Хайр соғ бўлинг азиз муҳлислар! Янги даврада дийдор учрашгунча деб қоламиз.

Офарин. Шўртан ниҳоят ғалаб қозонди!!!!

Қадамбой Нурметов сўнгги дақиқалардаги ажойиб вазиятдан ҳам фойдалана олмади. Бугун унинг омади келмади.

Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди . Ҳимоячиларимиз қайтарди.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

Учрашувнинг 89 дақиқаси ўтиб бормоқда.

 

Учрашувнинг 89 дақиқаси ўтиб бормоқда.

 

Учрашувнинг 89 дақиқаси ўтиб бормоқда.

 

Игорь Таран вазиятни қўлдан бой берди

86

Сардор Собирхўжаевнинг ўрнига майдонга Олим Каримов туширилди.

Нарзуллаевнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

Миршоҳид Олимов жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. Натижада бурчак тўпи.

Шўртан-Обод ўйинида жамоалар тезлиги сезиларли даражада ошди. Буни бирин кетин ҳужумлар ва қарши ҳужумлар айтиб турмоқда. Қадамбойнинг зарбасини Абдуллаев майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бойматовнинг бурчакдан етқазган тўпини рақиб ҳимоячилари катта қийинчилик билан узоқлаштиришга эришдилар.

Нурметов яна бир ажойиб вазиятдан фойдалана билмади.

Норхоновнинг 50 метрлар узоқликдан йўллаган жарима тўпи жуда ҳам аниқ ва кучли чиқди. Тожибоев ўз ўрнида.

Зафар Полвонов боши билан тўпни дарвозага йўллаш ўрнига уни Нурметовга узатди. Қадамбойнинг зарбасини эса Ширинбой ушлаб олишга эришди. 

Тожибоев жамоани муқаррар голдан асраб қолди. Васильев ажралиб чиқди ушуб вазиятда.

Элдор Боймаовнинг 30 метрлардан йўллаган жарима тўпи жуда хавфли аммо бироз ноаниқ чиқди.

67 Миршоҳид Олимов

Миршоҳид Олимов Половновга қарши қўпол ўйини учун огоҳлантириш олди.

Жарима майдончамиз яқинида чап қанотдан белгиланган жарима тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди.

58 Жамол Отақулов

Отақулов ўрнига Ғулом Раҳмонов майдонга туширилди.

Хавфли вазият! Нурметовнинг оширган тўпига Полвонов боши билан ноаниқ зарба берд. Афсус.

Самарасиз.

Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширмоқда.

53 Шохрўз Норхонов

Шоҳрўз Норхонов Нарзуллаевга қарши қўпол ҳаракатлари учун огоҳлантирилди

51

Суннатилла Эрматовга Таранни футболкасидан тортиб тўхтатгани учун сариқ карточка кўрсатилди.

47 Аббос Саидкаримов

Меҳмонлар таркибида ҳам ўзгариш. Саидкаримов ўрнига Суннатилла Эрматов майдонга тушди.

46 Маъруфхон Муродов

Иккинчи бўлим таркибимиздаги ўзгаришлар билан бошланди. Маъруфхон Муродов ўрнига майдонга Қадамбой Нурметов туширилди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 2:0

Элдор Тожибоев жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди. Шохрўз Норхоновнинг зарбаси жуда хавфли чиққан эди.

Хавфли вазият! Таран дубль қайд этиши мумкин эди. Аммо ҳимоячилар унга вақтида ҳалал беришди. Афсус бироз аниқлик етишмади Игорьга.

Обод дарвозаси томон 40 метрлардан йўлланган жарима зарбасини Абдуллаев ушлаб олди.

Отабек Нарзуллаев бурчак тўпини амалга оширмоқда. Ҳимоячилар тўпни йироқлаштиришди

Анвар Ғофуров яна ўзини синаб кўрди. Яна бир кучли ва хавфли зарба. Бахтимизга ноаниқ.

Дониёрбек Хасанов жарима майдончамиз ичидан тўпни Ғафуровга узатди. Анварнинг тўхтатмасдан дарвозамиз томон йўллаган зарбаси кучли лекин ноаниқ чиқди

Зафар Полвонов устидан ошириб тепган тўпини Ширинбой Тарандан олдин етиб келиб ушлаб олди.

27 Зафар Полвонов

Гооооооол! Жамол Отақуловнинг етказиб берган тўпига Зафар Полвонов боши билан зарба бериб жамоамизнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 2:0.

Хавфли вазият! Таран Убайдуллаевни тўп билан таъминлади. Аммо Лазиз тўп узатишда хатога йўл қўйди, афсус.

Ўйин давом этмоқда.

Об-ҳавонинг иссиқлиги туфайли бир дақиқалик кичик таннаффус. Футболчилар сув ичиб олишмоқда.

23 Тимур Васильев
23 Наврўзбек Хаипов

Обод таркибида илк ўзгариш. Наврўзбек Хаипов ўрнига Тимур Васильев туширилди майдонга

Обод жарима майдончаси яқинидан меҳмонлар дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Маъруфхон Муродовга қарши қўпол ҳаракатлар учун. Нарзуллаевнинг айлантириб амалга оширган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

Шўртан илк бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз. Рақиблар тўпни қайтариб тезкор қарши ҳужумга ўтишди.

10 Игорь Таран

Гооооол!!!! Нарзуллаев-Муродов-Бойматов-Убайдуллаев - Таран комбинациясини Игорь ажойиб тарзда гол билан якунлаб учрашув ҳисобини очди. 1:0.

Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Жамоалар эхтиёткорлик билан ҳаракатланишмоқда.

Шўртан-Обод учрашувига старт берилди.

Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати.

Олий Лига. 14-тур. 20.06.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Обод” (Тошкент)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Обод” учрашувидан олиб борамиз. Олий лиганинг 14-туридан ўрин олган ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан таништириб ўтамиз.

Бош ҳакам: Ахрол Рисқуллаев (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Сервер Еремеев (Тошкент) ва Шавкатжон Файзиев (Жиззах)

Заҳира ҳаками: Рустам Лутфулин (Тошкент)

Назоратчи:  Х.С.Мухторов (Самарқанд).

ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин.

Қуйида эса эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 4.Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран(с), 11.Зафар Полвонов, 12.Лазиз Убайдуллаев, 14. Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев,

 Заҳира: 25.Алибек Туропов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 22.Сирож Ҳамроев, 23.Юсуф Бўриев, 29.Қадамбой Нурметов.

"Обод": 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Аброр Хусинов, 3. Анвар Ғофуров, 5. Ғайрат Умиров, 8. Дониёрбек Ҳасанов (С), 11.Шоҳрўз Норхонов, 16.Жаҳонгир Омонов,  17. Миршохид  Олимов, 19. Сардор Қаҳҳоров, 21. Наврузбек Хаипов, 23. Аббос Саидкаримов
 

Захира: 12. Ахмедов Азамат, 6. Шерзод Жалилов, 9. Павел Соломин,  10. Суннатилло Эрматов,  13. Ислом Исмоилов, 44. Тимур Василиев.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ғузор футбол мактабининг майдонида бўлиб ўтган ёшлар лигаси доирасида кечган учрашувда “ёш оқ бўрилар” 2:1 ҳисобидаги ғалабага эришдилар.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-21 19:00
3:3
Олий Лига 2017 22
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-09-30 18:00
0:0
Олий Лига 2017 23
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар