“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шуртан 1 : 2 Насаф Олий Лига — 132017-06-15 19:00

Шўртан - Насаф учрашуви 1:2 ҳисобида Қаршиликлар фойдасига ўз якунини топди.

Ғулом Раҳмонов ҳисобни тенглаштиришга уринди. Туп Суюновга тегиб майдонга қайтди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

Заҳирадан майдонга тушган Насаф футболчилари жуда чаққон ҳаракатлари билан ажралиб туришибди жамоадошларидан.

Хавф бартараф этилди!

Рақиблар бурчак тўпини амалга оширмоқдалар.

88 Ислом Рашидхонов

Ислом Рашидхонов ўрнига Дилшод Хушбаков майдонга тушди Насаф таркибида.

Бобир Абдухолиқов
85 Шаҳбоз Эркинов

Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Эркинов ўрнига майдонга Бобир Абдуҳолиқов тушди

81 Лазиз Убайдуллаев

Таркибимизда навбатдаги ўзгариш. Убайдуллаев ўрнига Қадамбой Нурметов майдонга тушди.

Хавфли вазият! Обид Жўрабоев тўпни қайтаришга йўналтирилган ҳаракатли жуда хавфли чиқди. У асал қолса автогол муаллифига айланарди қуярди.

75 Азизжон Ғаниев

Азиз Ғаниевга қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатилди.

73 Сардор Собирхўжаев

Сардор Собирхўжаев Ислом Рашидхоновни футболкаисдан тортиб тўхтатишга ҳаракат қилгани учун огоҳлантирилди.

Рақибларимиз бурчак тўпини амалга оширишмоқда. Жуда ҳам хавфли вазият!. Тожибоев тўпни қайтарди. Унинг қўлидан чиқиб кетган тўпни Умар Эшмуродов жарима майдончамиздан узоқлаштирди. 

Ғулом Рахмонов
70 Маъруфхон Муродов

Маъруфхон Муродов ўрнига Ғулом Раҳмонов

Шўртан таркибида ўзгариш кутилмоқда. Ғулом Раҳмонов майдонга тушишга шай.

Ҳаммаси жойида шекилли, Абдураҳмиов яна майдонда.

Баҳром Абдураҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

63 Дониёр Нарзуллаев

Гол!!!. Дониёржон Нарзуллаев жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 1:2.

Азизжон Ғаниев
61 Мақсуд Каримов

Насаф таркибида илк ўзгариш. Мақсуд Каримов ўрнига Азизжон Ғаниев майдонга туширилди

56 Игорь Таран

Гооооол! Игорь Таран амалга оширган 11 метрлик жарима тўпини Суюнов қайтаришга эришди аммо Таран қайтган тўпни Насаф дарвозасига жойлаб қўйишга эришди. 1:1

Насаф дарвозаи томон пенальти белгиланди. Тўп ёнида Игорь Таран.

Рақибларимиз ўйини иккинчи бўлимда анча жонланди аммо жамоамиз ҳали ҳамон маълум ритмга кира олишмаяпти.

47 Баҳром Абдураҳимов

Гол!!!! Баҳром Абдураҳимов ҳисобни очишга эришди. 0:1.

Иккинчи бўлим бошланди.

Шўртан - Насаф учрашувининг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб очилгани йўқ.

Учрашувнинг биринчи ярмига 1 дақиқа қўшиб берилди.

Отабек Нарузллаевдан тўпни қабул қилиб олган Таран тўпни ўйинчилар устидан ошириб дарвоза томон йўллаган эди. Суюнов тўпни қайтарди. Натижада бўрчак тўпи. Аммо Суюнов бу тўпни ҳам ушлаб олди.

Тожибоев Шаҳбоз Эркиновнинг боши билан йўллаган зарбасини ушлаб олди.

Лазиз Убайдуллаев рақиб жарима майдончаси ичида Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олишга улгурмай уни йўқотди. Аут. Самарасиз.

Зафар Полвонов боши билан рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Собирхўжаевда уни қайта меҳмонлар дарвозасига жойлаб қўйиш имконияти жуда катта эди. Аммо Насаф ҳимоячилари ундан эътиборлироқ чиқди. Натижада бурчак тўпи. У ҳам самарасиз якун топди.

Зафар Полвонов оғзаки огоҳлантириш олди.

Отабек Нарзуллаев ва Сардор Собирхўжаевлар бир-бирини тушуна олишмади ва навбатдаги имконият қўлдан бой берилди.

Жароҳат жиддий эмас. Бойматов яна майдонда.

Элдор Бойматовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Насаф дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Тўп ёнида Отабек Нарзуллаев. Афсус, жуда ноаниқ амалга оширилди

Хавфли вазият! Баҳром Абдураҳимовда яхши имконият бўлди.Ҳимоячиларимиз уни тўхтатишга эришдилар.

жамоамиз ҳозирча кўпроқ ҳимояланмоқда.

Меҳмонлар босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда.

Отабек Нарзуллаев дарвозамиз томон йўлланган тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи рақибларда. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

Лазиз Убайдуллаев рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда қолиб ҳисобни оча олмади. Афсус.

Элдор Тожибоев жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди. Натижада бурчак тўпи рақибларимизда. Тожибоев жўз ўрнида. Ҳимоячиларимиз ҳам унга ёрдам беришди.

Рақиблар илк бурчак тўпини амалга оширмоқдалар.

Тожибоевнинг қўпол хатоси сабаб жамоамиз тезкор гол ўтказиб юбориши мумкин эди.

Шўртан - Насаф учрашувига старт берилди.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди.

Айни пайтда, жамоалар майдонда "разминка" қилишмоқда.

Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати.

Олий Лига. 13-тур. 15.06.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Насаф” (Қарши)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Насаф” учрашувидан олиб борамиз. Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган ушбу “воҳа дербиси”ни бошқариб борадиган ҳакамлар билан таништириб ўтамиз.

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов(Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко (Тошкент вил.) ва Набийжон Рўзимов (Тошкент)

Заҳира ҳаками: Аскер Наджафалиев (Тошкент)

Назоратчи:  Радик Серазитдинов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бахтиёр Маметов (Тошкент)

Қуйида эса эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 4.Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран(с), 11.Зафар Полвонов, 12.Лазиз Убайдуллаев, 14. Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев,

 Заҳира: 25.Алибек Туропов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 22.Сирож Ҳамроев, 29.Қадамбой Нурметов, 88.Акмал Холматов.

Насаф”:  25.Элдорбек Суюнов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Мақсуд Каримов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 15.Шаҳбоз Эркинов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 27.Ислом Рашидхонов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 38.Дониёржон Нарзуллаев.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Азизжон Ғаниев, 8.Сирожиддин Қўзиев, 9.Дилшод Хушбаков, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобир Абдуҳолиқов.  

Эслатиб ўтамиз, кеча Ғузор футбол мактабининг майдонида бўлиб ўтган кичик “дерби”да ёшларимиз кичик 1:0 ҳисобидаги ғалабага эришдилар.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-25 19:00
2:0
Олий Лига 2017 15
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-05 19:00
0:0
Олий Лига 2017 16
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар