“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 0 : 1 Олмалиқ Олий Лига — 122017-05-27 18:30

Шўртан - Олмалиқ учрашуви 0:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

Олмалиқ таркибида сўнги ўзгариш. Камолиддин Мурзоев ўрнига майдонга Виктор Клишин туширилди.

Меҳмонлар таркибида яна бир ўзгариш.Шоҳназар Норбеков ўрнига Алибобо Рахматиллаев майдонга тушди.

82

Меҳмонлар таркибида ҳам ўзгариш кутилмоқда.Шота Григалашвилли ўрнига майдонга Ғулом-Ҳайдар ғуломов майдонга тушди.

81 Қадамбой Нурметов

Таркибимизда яна бир ўзгариш. Нурметов ўрнига Азиз Ғуломхўжаев майдонга тушди.

Рақиблар ҳимояга ўтиб олишган. Бу эса жамоамизга янада қийинчилик туғдириши аниқ

Азиз Ғуломхўжаев майдонга тушишга шай бўлиб турибди..

Ғулом Раҳмоновнинг ажойиб тўп узатиши. Аммо жамоадошлари бир-бирларини тушинишмади. Афсус афсус!!

70 Лазиз Убайдуллаев
70 Маъруфхон Муродов

Таркибимизда ўзгариш. Муродов ўрнига Лазиз Убайдуллаев майдонга туширилди.

Бир муддат таннаффус. Сув ичиб олиш учун

Элдор Тожибоев яна бир ажойиб имкониятни бой берди.

Ғулом Раҳмоновнинг узоқдан йўллаган зарбасини Ходжаев ушлаб олди.

Элдор Бойматов ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо унинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади. Афсус!!!

Дилшод Жўраев.
58 Дилшод Жўраев.

Рақибларнинг аутдан етказилагн тўпини Дилшод Жўраев ҳимоячиларимизнинг қўпол хатолари эвазига дарвозамизга йўллаб ҳисобни очди. 0:1

Самарасиз.

Рақибларимиз жарима тўпини амалга оширишмоқда. 40 метрлардан

46 Олим Каримов
46 Сардор Собирхўжаев

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Собирхўжаев ўрнига майдонга Олим Каримов туширилди.

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди. Тожибоевдан ажойиб сейв.

Рақиблар жарима тўпини амалга оширмоқда

Меҳмонлар яна бир бурчак тўпини амалга оширмоқда. ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

Шота Григорашвиллининг зарбасини ҳимоячиларимиз яна майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Навбатдаги бурчак тўпини жамоадошларидан қабул қилган Нурметов қўли билан ўйнади. Жарима тўпи дарвозамиз томон белгиланди.

Раҳматулло Бердимуродовнинг узатган тўпини Полвонов майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Меҳмонлар ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширмоқда

Хавфли вазиятлар бирин кетин. Эшмуродов ҳимоячилардан қайтган тўпни жамоадошларига етказди. Нурметовнинг зарбасини рақиблар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Навбатдаги бурчак тўпи яна уша қанотдан. Ҳаракатларимиз самарасиз якунланди.

Отабек Нарзуллаев чап қанотдан бурчак тўпини амалга оширмоқда

Рақибларимизда ҳавфли вазият!!! Ноаниқ.

Собирхўжаевда ажойиб имконият пайдо бўлганди аммо ноаниқ тўп узатиши баржа ҳаракатларни чиппакка чиқарди.

Об-ҳаво иссиқлиги туфайли сув ичиб олиш учун бир муддат танаффус қилишди футболчилар.

Отабек Нарзуллаевнинг тўп узатишига рақиблар эртароқ етиб келди.

Даровозамиз ёнида хавфли вазият! Бош ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат ишорасини кўрсатди.

Ғулом Раҳмоновнинг тўп узатишига Сардор Собирхўжаев етиб келолмади.

Рақибларимиз бурчак тўпини амалга оширмоқда. Тожибоев тўпни ушлаб олди.

Отабек Нарзуллаев жарима тўпини амалга оширди. Ноаниқ

Хавфли вазиятларни яратган жамоамиз ҳужумларини гол билан якунлай олмаяпти

Ғулом Раҳмонов тўпни Полвоновга узатди. Зафарга ҳимоячилар ҳалақит қилди.

Жамоамиздан яна бир тезкор ҳужум мантиқий ниҳоясига етказилмади

Жамоамизда илк жарима тўпи. Нарзуллаевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Қайтган тўпга эртароқ етиб келган Раҳмонов уни Қадамбойга узатди. Нурметовнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб ўзига қайтди. қайтадан йўлланган зарба эса ноаниқ чиқди

Шўртан-Олмалиқ учрашувига старт берилди

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқишмоқда

Эслатиб ўтамиз, кеча ёшлар лигаси доирасида бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз "Олмалиқ" ёшларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб турнир жадвалида етакчиликни қатариб олишга эришдилар.

Жамоалар майдонда "разминка" қилишмоқда.

Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати.

Олий Лига. 12-тур. 27.05.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Олмалиқ” учрашувидан олиб борамиз. Олий лиганинг 12-туридан ўрин олган ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан таништириб ўтамиз.

Бош ҳакам: Олимжон Толибжонов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)

Заҳира ҳаками: Султонмурод Абдураҳмонов (Тошкент)

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников

Қуйида эса эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 4.Жамол Отақулов, 11.Зафар Полвонов, 14. Умарбек Эшмуродов (с), 15.Обид Жўрабоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 18. Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов, 27.Сардор Собирхўжаев, 29.Қадамбой Нурметов, 77.Отабек Нарзуллаев,

 Заҳира: 25.Алибек Туропов, 2.Саидкомил Акбаров, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 7.Олимжон Каримов, 12.Лазиз Убайдуллаев, 22.Сирож Ҳамроев, 88.Акмал Холматов.

“Олмалиқ”:  46.Хуршид Ходжаев, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 5.Дилшод Жўраев, 8.Шота Григалашвили, 10.Шохназар Норбеков, 17.Камолиддин Мурзоев, 18.Шавкат Муллажонов (с), 55.Раҳматулло Бердимуродов, 88.Игорь Йелич, 90.Владислав Касминин, 94.Хуршид Мухторов.
 

Захира: 45.Акбар Тўраев, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 11.Виктор Клишин, 15.Фарход Мусабеков, 21.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 33.Дониёр Усмонов, 77.Муҳаммад Исаев.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-25 19:00
2:0
Олий Лига 2017 15
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-05 19:00
0:0
Олий Лига 2017 16
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар