“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 0 : 2 Бунёдкор Кубок Узбекистана — 1/82017-05-22 18:30

Ҳайр соғ-саломат бўлинг азиз мухлислар.

Навбатдаги учрашув 27 май куни Ғузор Марказий стадионида бўлиб ўтади. Миллий чемпионатнинг 12 туридан ўрин олган учрашувда жамоамиз Олмалиқ жамоасига мезбонлик қилади.

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашуви 0:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Ғулом Раҳмоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучли ва аниқ чиқди аммо уни Зуҳуров қайтарди. Бурчак тўпи. Футболчиларимиз ушбу имкониятни ҳам бой берди.

Қалдирғочлар яна бир жарима тўпини амалга оширмоқдалар

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

Бунёдкор жамоаси вакиллари 30 метрлар оралиқдан жарима тўпини амалга оширди. Дарвоабон тўпни қайтарди. Бурчак тўпи меҳмонларда. Самарасиз

Зафар Полвонов бўш қолган дарвозага ҳам гол уролмади

Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз тўпни узоқлаштиришга эришди

85 Достонбек Ҳамдамов

Меҳмонлар таркибида ҳам ўзгариш. Достонбек Ҳамдамов ўрнига Нурилло Тўхтасинов майдонга тушди

84 Саидкомил Акбаров

Шўртанда ўзгариш. Акбаров ўрнига Юсуф Бўриев майдонга туширилди.

Фарруҳ Икромов

Гол! Афсус. Бунёдкор вакили Фарруҳ Икромов меҳмонларнинг иккинчи голини уришга муяссар бўлди.

Жамоамиз рақиб дарвозаси яқинида ўйнашга ҳаракат қилмоқда аммо ҳозирча самарасиз. Ният қиламизки "оқ бўрилар" бу вазиятдан чиқиб кетадилар 

72

Гол! Меҳмонлар ҳисобни очди. Гол муаллифи -  Достонбек Хамдамов. Чемиртаннинг узатган тўпидан сўнг дарвозабонимиз билан бирга-бир қолган Достонбек ҳисобни очишга эришди

70 Шаҳзодбек Нурматов

Бунёдкор таркибида ўзгариш. Нурматов ўрнига Вадим Чемиртан.

Шунга қарамай, иккала жамоада ҳам гол уриш имкониятлари бор эди. 

Учрашувни жуда кизгин деб бўлмайди. Иккала жамоа ҳам майдонда оғир ҳаракатланмоқда.

Жамоамизда яна бир ўзгариш. Қадамбой Нурметов ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди

Жамаомизда тўп сурган Сардор Собирхўжаев ўрнига 54 дақиқа Маъруфхон Муродов майдонга тушган бўлса меҳмонлар таркибида Миржамол Қосимов ўрнига 60 дақиқада Фарруҳ Икромов майдонга тушган эди

Хар бир жамоада биттадан ўзгариш бўлди

Учрашувдаги ҳисоб ҳалигача очилмади.

Азиз мухлислар Сизлардан айрим техник носозликлар туфайли кечикканимиз учун узр сўраймиз.

Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал

22.05.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Бунёдкор” (Тошкент)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Бугун “Шўртан” жамоаси Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган учрашувда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига мезбонлик қилмоқда. “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Бунёдкор” учрашувини бугун қуйидаги ҳакамлар бошқариб борадилар.

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий)

Заҳира ҳаками: Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Сардор Наджафалиев (Тошкент).

Қуйида эса эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 25.Алибек Туропов, 2.Саидкомил Акбаров, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 4.Жамол Отақулов, 12.Лазиз Убайдуллаев, 14. Умарбек Эшмуродов (с), 15.Обид Жўрабоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 18.Элдор Бойматов, 27. Сардор Собирхўжаев, 29.Қадамбой Нурметов,

 Заҳира:  1.Элдор Тожибоев, 11.Зафар Полвонов, 19.Маъруфхон Муродов, 20.Шаҳзод Хурсанов, 22.Сирож Ҳамроев, 23.Юсуф Бўриев,.88.Акмал Холматов.

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (с), 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 10.Элдор Шомуродов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 21.Дилшодбек Ахмадалиев, 28.Давронбек Умиров, 29.Отабек Шукуров, 44.Миржамол Қосимов,

Заҳира: 45.Дилшод Ҳамроев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 11.Вадим Чемиртан, 15.Фаррух Икромов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 20.Сардорбек Азимов, 97.Жавоҳир Эсонқулов.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-21 19:00
3:3
Олий Лига 2017 22
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-09-30 18:00
0:0
Олий Лига 2017 23
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар