“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шуртан 1 : 0 Бунёдкор Олий лига — 102017-05-12 18:00

Азиз мухлислар ғалаба муборак бўлсин!!!!!! Ғалабамиз, зафарларимиз, омадларимиз бардавом бўлсин азиз Ғузор халқи ва Шўртан футбол мухлислари. ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!!!

Шўртан - Бунёдкор учрашуви 1:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Лазиз Убайдуллаев
90+2 Сардор Собирхўжаев

Сардор Собирхўжаев ўрнига Лазиз Убайдуллаев майдонга тушди.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

Отақуловнинг тўп  узатишига Раҳмонов ета олмади. Натижада тўпни яна йўқотдик. Бу қимматга тушиши мумкин эди. Тожибоев тўпни ушлаб олди

Яна бир бурчак тўпи. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф қилишди.

Меҳмонлар бурчак тўпини амалга оширди.

жамаомиз вакилларида жуда кўп тўп йўқотишлар  бўлмоқда.

Жамоамиз тўлалигича ҳимояга ўтиб олган.

 

 

82

Қадамбой Нурметов жамоамизнинг иккинчи голига муллифлик қилиши мумкин эди. Аммо унга бироз аниқлик етишмади. Устига устак Полвонов ҳам унга ёрдамга улгура олмади.

78 Отабек Нарзуллаев

Шўртан таркибида ўзгариш. нарзуллаев ўрнига Азиз Ғуломхўжаев майдонга тушди 

Собирхўжаевнинг етқазиб берган тўпига Нурметов боши билан зарба бердию Ноаниқ!!!!

Бунёдкор вакиллари бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз жойида.

Қадамбой Нурметов
70 Маъруфхон Муродов

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Муродов Ўрнига Қадамбой Нурметов майдонга тушди.

Жавоҳир Эсонқулов
68 Нурилло Тўхтасинов

Бунёдкор жамоаси таркибида ўзгариш. Тўхтасинов ўрнига Эсонқулов Жавоҳир майдонга тушди

Тўпни майдон марказида қабул қилиб олган Собирхўжаев рақиб футболчиларидан ўзиб уларни алдади ва жарима майдончасига ёриб кириб зарба берди. Бунёдкор ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Натижада белгиланган бурча ктўпи ҳам самар бермади.

Шомуродовнинг зарбасига Сирож Ҳамроев халақт қилиб жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди.

Шўртан чап қанотдан бурчак тўпини амалга оширмоқда. Отабек Нарзуллаев тўп ёнида. Самарасиз

Отабек Нарзуллаев майдон марказидан жарима тўпини амалга оширган эди. Рақиб ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижада бурчак тўпи. Жамоадошларимиз вазиятдан фойдалана билишмади

Эндиги бурчак тўпини рақибларимиз ўнг қанотдан амалга оширишди. Ноаниқ.

пойтахтликлар яна чап қанотдан бурчак тўпини амалга оширишди. Элдор жамаомизни муқаррар голдан асраб қолди.

Бунёдкор футболчилари босим ўтказишга уринишмоқда.

Меҳмонлар бурчак тўпини амалга рширмоқдалар. Чап қанотдан тўпни Саноев бирин кетин жарима майдончамизга ошириб бермоқда. Ҳимоячиларимиз тўпларни қайтаришди

Нурилло Тўхтасиновнинг жарима майдончамиз яқинидан йўллаган зарбаси кучли чиқди аммо дарвоза устидан ошиб кетди.

жамоамиз ҳимояланмоқда

Комиловнинг етқазиб берган тўпига Нурматов зарба берди. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Отабек Нарзуллаевнинг зарбасини Зухуров қайтаришга эришди. Рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этиб тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Дарвозабонимиз жойида.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида Шўртан фойдасига ниҳоясига етди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Ахмадалиевнинг зарбасини Тожибоев ушлаб олди.

Тожибоев бирин - кетин зарбаларни қайтармоқда. Учрашувнинг 41 дақиқаси 

35 Алишер Саноев
35 Душан Мичич

Меҳмонлар таркибида илк ўзгариш. Мичич ўрнига Алишер Саноев майдонга тушди.

Ғулом Раҳмонов рақиб жарима майдончасига ёриб кирди. Аммо Мичич уни тўхтата олди.

Меҳмонлар бирин - кетин ҳужумларни амалга оширишмоқда. Тожибоев ва ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилишди.

Сирож Ҳамроевнинг қўпол ҳаракатлари учун жарима тўпи белгиланди дарвозамиз томон. Ҳимоячиларимиз жойида.

Хавфли вазият!!!!! Зафар Полвоновнинг яқиндан боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

Шомуродовнинг яқин масофадан дарвозамиз томон йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

Ғулом Раҳмонов Ахмадалиевга қарши қўпол ўйини учун Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. 25 метрлардан амалга оширилган жарима тўпини ҳмоячиларимиз қайтаришга эришдилар.

Рақиблар босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳимоячиларимиз ҳам ўз ишларини яхши бажаришмоқда

Олим Каримовнинг узоқдан йўллаган зарбаси кучли аммо бироз ноаниқ чиқди

Хавфли вазият!!! Хамдамов - Шомуродов - Нурматов комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Тожибоев жойида.

Достонбек Ҳамдамов Ғулом Раҳмоновни йиқитгани учун жарима тўпи белгиланди. 45 метрлар узоқликдан белгиланган жарима тўпини Нарзуллаев жамоадошларига етқазиб берди. Умарбек Эшмуродов эса боши билан уни гол билан якунлаб, ҳисобни очди. 1:0

15 Умарбек Эшмуродов

Гоооооол!!!! Умарбек Эшмуродов ҳисобни очди.

Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф қилишди

рақиблар бурчак тўпини амалга оширишмоқда

Рақиблар босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда

Муродовнинг тўп узатишига Полвонов етиб келолмади.

Жамадошларимиз бирин-кетин ҳужумлар уюштирмоқда, аммо уларга нимадир етишмаяпти

Сардор Собирхўжаевнинг зарбаси кучли аммо бироз ноаниқ чиқди.

Зафар Полвонов рақиб жарима майдончаси ичига кирди аммо тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижада белгиланган бурчак тўпини Нарзуллаев амалга оширди. Сирож Ҳамроевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

Учрашувни жамоамиз вакиллар бошлашди

Жамоалар майдонга ПФЛ мадҳияси садолари остида чиқиб келишди.

Жамоалар майдонда ўйинолди "разминка" қилишмоқда.

Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати.

Олий Лига. 10-тур. 12.05.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Бунёдкор” (Тошкент)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Бугун севимли жамоамиз “Шўртан” Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига мезбонлик қилмоқда. Кеча эса ёшларимиз ушбу жамоанинг иккинчи таркибига қарши майдонга тушиб, рақибларни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва турнир жадвалидаги ўрнини бироз бўлсада ўнглаб олишга эришди. Асосий таркибимизга ҳам бугунги учрашувда омад ва зафарлар тилаган ҳолда матнли онлайн шархимизни бошлаймиз. Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган ва Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Бунёдкор” учрашувини бугун қуйидаги ҳакамлар бошқариб борадилар.

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазетдинов (Ташкент), Бобир Қодиров (Бухоро)

Заҳира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ноиль Лутфулин.

Қуйида эса эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев (с), 4.Жамол Отақулов, 7.Олимжон Каримов, 11.Зафар Полвонов, 14. Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 19.Маъруфхон Муродов, 22.Сирож Ҳамроев, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев,

 Заҳира: 25.Алибек Туропов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 12.Лазиз Убайдуллаев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 23.Юсуф Бўриев, 29.Қадамбой Нурметов, .88.Акмал Холматов.

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров (с), 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 7.Душак Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов, 10.Эльдор Шомуродов, 17. Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 21.Дилшодбек Ахмадалиев, 29.Отабек Шукуров.

Заҳира: 45.Дилшод Ҳамроев, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 16.Алишер Саноев, 20.Сардорбек Азимов, 28.Давронбек Умиров, 44.Миржамол Қосимов, 97.Жавоҳир Эсонқулов.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-05-22 18:30
0:2
Олий Лига 2017 Кубок Узбекистана
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-05-27 18:30
0:0
Олий Лига 2017 12
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал