“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 2 : 0 Пахтакор XXVI — 62017-04-15 17:00

Шўртан-Пахаткор учрашуви 3:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Ташаккур, Офарин, Омад ШЎРТАН!!!!!! 

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88 Жамшид Юсупов
88 Азимжон Аҳмедов

Меҳмонлар таркибида ўзгариш. Азимжон Аҳмедов ўрнига Жамшид Юсупов майдонга тушди.

Қадамбой Нурметовни жарима майдончалари ёнида йиқитишди. Натижада белгинган жарима тўпини Пахтакор ҳимоячилари қайтаришди.

81 Игорь Таран

Шўртан таркибида ўзгариш. Таран ўрнига Қадамбой Нурметов тушди.

80 Игорь Таран

Гооооооол!!!!!!!!!!!!!. Таран дубльга эришди. Муҳлислар уни олқишламоқдалар! 3:0!!!!

79 Азиз Ғуломхўжаев

Шўртан таркибида ўзгариш. Ғуломхўжаев ўрнига Олим Каримов майдонга тушди. 

Ғулом Раҳмонов жамоани муқаррар голдан асраб қолди.

75

Пахтакор таркибида ўзгариш. Искандеров ўрнига Камолиддин Тожиев майдонга тушди.

71 Ғулом Раҳмонов

Гооооооол!!!!! Ғулом Раҳмонов ҳимоячилардан ўзиб кетиб Лобановга имконият қолдирмади ва учрашувдаги иккинчи голга муаллифлик қилди. Офарин Ғулом!!!!!!!! Шўртан муҳлислари номидан каттадан катта раҳмат!!!!!!

Зафар Полвоновда яхши имконият пайдо бўлган эди аммо уни ҳимоячилар тўхтатиб қолди.

65 Ғулом Раҳмонов
65 Маъруфхон Муродов

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Муродов ўрнига Ғулом Раҳмонов майдонга тушди

Ажойиб тарзда бошланган ҳужумни гол билан якунлаб дубльни қайд этиш имконияти Таранга яратилди. Аммо унинг зарбасини Лобанов қийинчиликсиз ушлаб олди.

Шўртан яна ҳимояга ўтиб олди.

Таран етқазиб берган тўпига Собирхўжаевдан олдинроқ рақиб ҳимоячилари етиб келишди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижада белгиланган бурчак тўпини ҳам Пахтакор ҳимоячилари ққўполлик билан бўлсада қайтаришди. Аммо ўрнига жарима тўпи билан жазоланишди. 16лик чизиғдан амалга оширлигна жарима тўпини тошкентликлар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижа бурчак тўпи. Аммо яна футболчиларимизга ҳимоячилар халақит қила олдилар.

Рақиб босимини кучайтирмоқда. Жамоамиз футболчилари эса бор кучини ҳимояга қаратган тарзда ўйнашмоқда.

Отақулов-Собирхўжаев-Муродов комбинацияси самарасиз якун топди

Хавфли вазият!!! Азимжон Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозамиз тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 

Шўртан дарвозаси олдида хавфли вазият. Футболчиларимиз ҳимояланмоқда

Иккинчи бўлим бошланди

Элдор Тожибоев яна бир бор жамоамиз жонига оро кирди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобда ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди

Футболчиларимиз яна бир хавфли вазиятни бартараф этишди. Бу сафар Искандеров - Хошимов комбинацияси вақтида тўхтатилди.

Пахтакор кетма-кет жарима тўпларини амалга оширмоқда. 16ка яқин жойдан жарима тўпини Шерзод Каримов амалга оширмоқда. Полвонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Натижада бурчак тўпи. Бахтимизга самарасиз!

 

Пахтакор жамоаси қарши ҳужумида ҳисобни тенглаштирмоқчи бўлди. Тожибоев ва Умар Эшмуродовлар биргаликда хавфни бартараф этишди

34 Игорь Таран

Гооооооол!!!! Игорь Таран ҳисобни очди. 1:0

 

Зафар Полвонов ажойиб имкониятни кўкка совурди. Афсус. Ахир аниқ гол эдику

 

Меҳмонлар томонидан бироз босим сезилмоқда. Ғузорликлар ҳимояланишга мажбур. Ҳозирча бу ишни уддасидан чиқишмоқда.

Пахтакор навбатдаги жарима тўпини амалга оширди. Аввалига дарвозабонимиз тўпни қайтарди ундан сўнг эса ҳимоячиларимиз уни жарима майдончаларидан узоқлаштиришди.

Искандаров йиқилиб тушди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳаммаси жойида шекилли. Натижада белгиланган жарима тўпини ўнг қанотдан Станислав Андреев амалга оширди. Полвонов тўпни йироқлаштирди.

Жамшид Искандеровнинг зарбасини Элдор ушлаб олди.

Пахтакор жамоасининг яна бир ҳужуми самарасиз якун топди.

Хавфли вазият! Азиз Ғуломхўжаевнинг ҳаволатиб етказиб берган тўпига Полвонов боши билан зарба берди. Афсус унга бироз аниқлик етишмади. Устига устак Таран ҳам тўпга вақтида етиб келолмади.

Хавли вазият! Пахтакор футболчилари ажойиб комбинацияни амалга оширди. Аммо Тожибоев ўз жойида.......

Футболчиларимиз ўнг қанотдан жарима тўпини амалга оширишди. Пахтакор ҳимоячилари ўз ишини пухта бажаришди.

Сардор Собирхўжаевнинг зарбасини Лобанов ушлаб олди

Хавфли вазият! Тожибоев яна маҳорат кўрсатди.

Пахтакор вакиллари бурчак тўпини амалга оширдилар. Тожибоев тўпни қайтарди. Ҳимоячиларимиз эса жарима майдончамиздан тўпни узоқлаштиришди. 

Жамоамиз бирин-кетин хавфли вазиятларни яратишмоқда аммо уларни амалга оширишда хатоларга йўл қўйишмоқда

Учрашув жуда ҳам қизғин бошланди.


Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати.

Олий Лига. 6-тур. 15.04.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Пахтакор” (Тошкент)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Пахтакор” учрашувидан олиб борамиз. Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан таништириб ўтамиз.

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Шавкат Файзиев (Жиззах), Александр Буров (Бухоро)

Заҳира ҳаками: Элёр Тусунов (Бухоро)
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А Фролов

 

Қуйида эса эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 4.Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран (с), 11.Зафар Полвонов, 14. Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев,

 Заҳира: 25.Алибек Туропов, 2.Саидкомил Акбаров, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов,  22.Сирож Ҳамроев, 29.Қадамбой Нурметов, .88.Акмал Холматов.

“Пахтакор”: 12.Александр Лобанов (с),4.Аднана Ораховац, 5.Акбаржон Исматуллаев, 7.Азимжон Ахмедов, 8.Шерзодбек Каримов, 10.Жамшид Искандеров, 20.Жасурбек Ҳакимов, 24.Давронбек Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак, 30.Юрица Булат.
Заҳира: 16.Шохруҳхон Раимов, 17.Сухроб Нуруллаев, 18.Иброҳим Ғанихонов, 21.Камолиддин Тожиев, 31.Жамшид Юсупов, 34.Ҳушнудбек Авилов.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар