“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 0 : 2 Машъал Олий Лига — 32017-03-18 16:30

Шўртан-Машъал учрашуви 0:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

90 Жавоҳир Илёсов

Ассосий вақтда 4 дақиқа қўшиб берилди. 

Хавфли вазият! Азиз Ғуломхўжаевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди.

88 Жамолиддин Убайдуллаев

Машъал таркибида ўзгариш. Убайдуллаев ўрнига Искандар Шоимқулов майдонга тушди.

83 Отабек Нарзуллаев

Шўртан таркибида сўнги ўзгариш. Нарзуллаев ўрнига Ғулом Раҳмонов туширилди.

82 Азиз Ғуломхўжаев

Азиз Ғуломхўжаев огоҳлантирилди.

80 Отабек Нарзуллаев

Отабек Нарзуллаевга қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатилди

Кетма-кет амалга оширилаётган бурчак тўпларини ҳимоячиларимиз қайтаришмоқда

Қадамбой Нурметов

Хавфли вазият!. Жамолиддин Убайдуллаев барча ҳимоячиларимиздан узиб кетиб Тожибоев билан юзма-юз бўлди. Аммо Тожибоев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

76 Сирож Хамроев

Шўртан таркибида ўзгариш. Хамроев ўрнига Қадамбой Нурметов туширилди.

Ўйин тезлиги анчагина ошди.

Меҳмонлар тўлалигича ҳимояга ўтиб олишди.

жамоамиз бирин-кетин ҳужумлар уюштирмоқда. Натижада бурчак тўпи ҳам белгиданди. Аммо бу вазиятни ҳам футболчиларимиз бой берди.

Мирзакамол Камолов

Жавоҳир Илёсов жамоасини бирин-кетин муқаррар голлардан асраб қолди

70 Зафар Тўраев

Машъал таркибида навбатдаги ўзгариш. Зафар Тўраев ўрнига Мирзакамол Камолов майдонга туширилди

67 Сирож Ҳамроев

Сирож Ҳамроевга вақтни чўзганлиги учун сариқ карточка кўрсатиди.

66 Зоҳир Қўзибоев

Зоҳир Қўзибоев Сирож Ҳамроевга очиқдан очиқ қўполлик қилгани учун майдондан четлатилди.

63 Олимов Абдумалик

Машъал Таркибида ўзгариш. Абдумалик олимов ўрнига Ҳумоюн Муртозоев тушди.

Машъал дарвозаси томон40 метрлардан белгиланган жарима тўпини Отабек Нарзуллаев хаволатиб жарима майдончасига етказиб берганди. Рақиб жарима майдони ичида Собирхўжаев йиқитилди. Натижада белгиланган пенальтини ижро этиш Таранга юклатилди. Жавоҳир Илёсов Игорьдан аниқроқ ҳаракат қилди ва ҳисоб ўзгаришига йўл қўймади.

Хавфли вазият! Ҳимоячиларимиз қўпол хатоси жамоамизга янада қимматга тушиши мумкин эди Тожибоев Зафар Тўраевдан чаққонроқ ҳаракат қилиб жамоамизни муқаррар голдан асраб қолди.

Хавфли вазият!. Маъруфхон Муродовнинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Таран боши билан дарвоза томон йўллади. Аммо тўп дарвоза чизиғини ўтар-ўтмас Илёсов тўпни қайтариб юборди. Бош ҳакам ҳам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади деган қарорга келди.

Рафиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишди

Шўртан чап қанотдан жарима чизиғи яқинидан жарима тўпини амалга оширмоқда

46 Маъруфхон Муродов
46 Акмал Холматов

Иккинчи бўлим Шўртан таркибидаги ўзгариш билан бошланди. Акмал Холматов ўрнига майдонга Маъруфхон Муродов майдонга тушиди.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.

Хавфли вазият!. Обид Жўрабоевнинг зарбаси кучли аммо бироз ноаниқ чиқди. Афсус

 

40 Игорь Таран

Игорь Таран рақибни қўпол тарзда тўхтатгани учун огоҳлантирилди

35 Зафар Тўраев

Гол!. Зафар Тўраев Тожибоевга имконият қолдирмади. 0:2

Акмал Холматовнинг рақиб жарима майдончасига етказиб берган тўпини футболчиларимиз дарвозага йўллай олишмади. Имкониятларни Таран ҳамда Полвоновлар бой берди.

Машъал жамоаси вакиллари 32 метрлардан жарима тўпини амалга оширди. Аваз Агалиевнинг зарбасини Элдор ушлаб олди.

Шўртан илк бурчак тўпини амалга оширмоқда. Самарасиз

Хавли вазият. Жамолиддин Убайдуллаев Тожибоев билан деярли бирга бир вазиятга чиқиб олди ва зарба берди. Аммо зарба бермасидан бир сония олдин ён ҳакам унинг ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини кўрсатди. 

Хавфли вазият! Акмал Холматовда ажойиб имконият. Аммо унинг зарбаси жуда кучсиз чиқди.

Зафар Полвоновда ҳисобни тенглаштириш имконияти пайдо бўлди. Аммо унинг зарбаси ҳам ноаниқ.

Сардор Собирҳўжаевнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

Акмал Холматов ўнг қанотдан ҳаволатиб етказган тўпини Илёсов ушлаб олди.

7 Аваз Агалиев

Гол! Машъал ҳисобни очди. 11-метрлик жарима тўпини Аваз Агалиев беҳато бажариб. Шўртан-Машъал ўртасидаги учрашувда ҳисобни очди.

7 Аваз Агалиев

Гол! Машъал ҳисобни очди. 11-метрлик жарима тўпини Аваз Агалиев беҳато бажариб. Шўртан-Машъал ўртасидаги учрашувда ҳисобни очди.

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди.

Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати.

Олий Лига. 3-тур. 18.03.2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони

“Шўртан” (Ғузор) – “Машъал” (Муборак)

Ассалому алайкум азиз ва мухтарам футбол мухлислари!

Хабарингиз бор, миллий чемпионатимизнинг 3-тур ўйинлари 12 март куни старт олган эди. Ушбу турнинг икки учрашуви эса қолдирилган эди.

Қолган учрашувлар эса бугун, яъни 18 март куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси ушбу турни ўз уйида Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказмоқда. Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтаётган ушбу “воха дерби”сини Коваленко бошчилигидаги қуйидаги  ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

 

Олий лига. 3-тур. 18 март

«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак)

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазетдинов ва Нибижон Рўзимов (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)

Заҳира ҳаками: Наим Қосимов (Қарши)

Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили:  Ахрол Иноятов

Қуйида эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 9.Игорь Таран (с), 11.Зафар Полвонов, 14. Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов, 22.Сирож Ҳамроев, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев, 88.Акмал Холматов

 Заҳира: 25.Алибек Туропов, 4.Жамол Отақулов, 6.Жаҳонгир Жиямуродов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 19.Маъруфхон Муродов, 29.Қадамбой Нурметов

“Машъал”: 35. Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 9.Жамолиддин Убайдуллаев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Зоҳир Қўзибоев, 22.Бобир Қосимов, 44.Асилжон  Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 77.Абдуллоҳ Олимов, 90.Зафар Тўраев (с)

Заҳира: 30.Ботир Носиров, 2.Искандар Шоимқулов, 6.Сардор Абдураимов, 8.Мирзакамол Камолов, 10.Ҳумоюн Муртозаев, 23.Кенжа Тўраев, 31.Игорь Тыманюк
 

 

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар