“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 0 : 0 Нефтчи XXVI — 12017-03-04 16:00

Табриклаймиз азиз ва ҳурматли мухлислар. Мавсумнинг илк ғалабаси муборак бўлсин!!!! 1:0!!!!

90+2 Умиджон Қодиров

Умиджон Қодировга қўпол ўйини  учун сариқ карточка кўрсатилди. Рақиб жарима майдончаси яқинидан белгиланган жарима тўпини Акмал Холматов амалга оширди. Рақиблар тўпни майдондан ташқарига чиқаришди. 

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88

Акмал Холматовнинг 28 метрлардан амалга оширган жарима тўпи ноаниқ чиқди.88

Меҳмонлар босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Навбатдаги бурчак тўпи. Ўйин тезлиги бироз ошди.

Нефтчи жамоасининг навбатдаги амалга оширилган бурчак тўпини ҳам футболчиларимиз қайтаришди.

79 Саиджон Абдужабборов
79 Аббосбек Махсталиев

Нефтчи таркибида сўнги ўзгариш. Аббосбек Махсталиев ўрнига Саиджон Абдужабборов майдонга туширилди.

76 Акмал Холматов
76 Отабек Нарзуллаев

Шўртан таркибида ўзгариш. Нарзуллаев ўрнига майдонга Акмал Холматов тушди.

Нефтчи футболчилари навбатдаги бурчак тўпини амалга оширишди. Хавфли вазият!!! Аммо футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишиб хавфни бартараф этишди

Озчиликда қолагнига қарамай жамоамиз футболчилари ишончли ҳаракат қилишмоқда

68 Қадамбой Нурматов
68 Олександр Пишур

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Пишур ўрнига Қадамбой Нурматов майдонга туширилди.

65 Мўйдин Мамазуллумов
65 Жавоҳирбек Расулов

Меҳмонлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Жавоҳирбек Расулов ўрнига Мамазуллумов тушди майдонга

60 Элдор Бойматов

Ҳужумни қўпол тарзда бузганлиги учун Бойматовга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди ва Элдор майдонни тарк этишга мажбур бўлди

59 Элдор Бойматов

Собирхўжаевдан тўпни қабул қилиб олган Бойматов ҳисобни очишга эришди. Гооооооол!!! 1:0 

58 Никита Павленко

58 дақиқада Нефтчи жамоасида илк ўзгариш. Никита Павленко ўрнига майдонга Абдураҳмон Абдулҳақов туширилди

Жамоалр бирин-кетин навбатма-навбат ҳужумлар юштиришмоқда. Аммо ҳисобни очадиган вазият халигача содир этилмади.

Нарзуллаев чамаси 35 метрлардан йўллаган жарима тўпи ноаниқ чиқди

Жамоамиз аъзолари бурчак тўпини амалга оширишмоқда. Пишурнинг зарбасини Юсупов ушлаб олди

Иккинчи бўлим бошланди

Шўртан - Нефтчи учрашувининг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди. Ҳисоб 0:0

Нефчти жамоаси ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширишмоқда. Ҳимоячилармиз тўпни яна майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Аммо рақибларнинг кйинги уриниши ҳам самара бермади.  

Биринчи бўлимнинг якунига 5 дақиқа вақт қолди. Ҳисоб ўзгармаган

Жамоамиз вакиллари навбатдаги бурчак тўпини амалга оширишмоқда. Ўнг қанотдаги нуқтадан тўпни жарима майдончасига Нарзуллаев етказиб берди. Рақиблар тўпниўз  жарима майдончасидан узоқлаштиришга эришдилар

35 Элдор Бойматов

Бойматовга қўпол ўйини учун огоҳлантирилди

34 дақиқада. Терентий Луцевич икки нафар ҳимоячимиздан ўзиб кетиб тўпга боши билан зарба берди. Аммо ноаниқ

Собирхўжаев жарима майдончаси ичида турган жамоадоши Пишурни тўп билан таъминлади. Унинг зарбасини эса ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижада белгиланган бурчак тўпи ҳам хеч қандай самара бермади.

Меҳмонлар жарима майдончасида кичик  тўқнашув. Вагапов ва Юсупов ўртасида

Сардор Собирхўжаевнинг 35 метрлардан амалга оширган жарима тўпи ҳам натижа бермади

Ўйин тенг курашлар остида ўтмоқда. Учрашувнинг 19-дақиқаси ўтиб бормоқда аммо ҳисоб ҳали -хамон очилгани йўқ.

Шўртан жамоаси илк бурчак тўпини амалга оширмоқда. Тўп ёнида Отабек Нарзуллаев. Ноаниқ тўп ошириш.

Отабек Нарзуллаев тўпни Пишурга, Олександр эса уни Бойматовга етказиб берди. Аммо рақиб ҳимоячилари чаққонроқ ҳаракат қилиб хавфни бартараф этишди.  Ўйин қоидаси бузилгандек кўринди. Нефтчи ҳимоячилари жарима майдони ичида қўли билан ўйнашди. Аммо ҳакам ўйинни давом эттириш ҳаракатини кўрсатди. 

Кураш асосан майдон марказида кечмоқда

Ҳавфли вазият! Тожибоев тўпни қайтариш учун олдинга чиқиб дарвозасини бўш қолдирди. Рақибларимиз дарвозабонимизнинг бу қўпол хатосидан фойдаланишига Умар Эшмуродов тўсқинлик қилди.

Иккала жамоа ҳам эхтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

"Шўртан" - "Нефтчи" учрашувини мезбонлар бошлаб беришди.

Давлатимиз мадҳияси остида Ғузор "Марказий" стадионидаги миллий байроғимиғими кўтариб қўйилди.

Алишер Искандарович барчани янги футбол мавсуми билан муборакбод этиб, футболимизни ривожларнитирш тўғрисида жорий йилда амалга ошириладиган ишлар режаси билан қисқача барчани таништириб ўтди ва мавсумни очиқ деб эълон қилди.

Мавсумни очиб бериш учун сўз Ғузор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажурувчи - Бўриев Алишер Искандаровичга берилди

Жамоалар ЎзПФЛ мадҳияси садоси остида майдонга чиқиб келишди

"Нефтчи": 1.Ўткир Юсупов, 2.Сергей Концевой, 8.Умиджон Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов (с), 11.Аббосбек Махсталиев, 14.Терентий Луцевич, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Жавоҳирбек Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 27.Никита Павленко, 55.Дмитрий Комаровский.

Заҳирадагилар: 16.Абдумавлон Абдулжалилов, 5.Ҳамза Каримов, 10.Мўйдинжон Мамазуллумов, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 23.Абдуураҳмон Абдулҳақов, 25. Руслан Матниёзов, 30. Саиджлон Абдужабборов.

Бош мураббий: А.В.Федеров

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев (с), 2.Саидкомил Акбаров, 6.Жаҳонгир Жиямуродов, 8.Руслан Вагапов, 10.Олександр Пищур, 14.Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 22.Сирож Ҳамраев, 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев.

Заҳирадагилар: 25.Алибек Туропов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 4.Жамол Отақулов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 29.Қадамбой Нурматов, 88.Акмал Холматов.

Бош мураббий: Александр Волков.

Энди эса бугунги учрашувда майдонга тушадиган футболчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

 

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин

Ёрдамчи ҳакамлар: Маъмур Саидқосимов ва Равил Шаямитовлар

Заҳира ҳаками: Игорь Гормашов

Назоратчи ҳакам: Сардор Наджафалиев

ЎзПФЛ вакили: Бобур Хайдаров

Бугунги ҳакамлар гуруҳининг барча вакиллари Тошкент шаҳридан.

Қуйида "Шўртан" - "Нефтчи" учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Янги мавсумни жамоамиз Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши кураш билан бошлайди.

Ўзбекистон XXVI-миллий чемпионати 1-тур.

04.03.2017йил. Ғузор “Марказий” ўйингоҳи

“Шўртан” (Ғузор) – “Нефтчи” (Фарғона)

Ассалому алайкум азиз ва қадрдон мухлислар!

Барчангизни, баҳор фасли ҳамда янги футбол мавсумининг бошланиши билан табриклаймиз! Бугун Ғузорнинг “Марказий” ўйингоҳида ўзгача шукуҳ. Шаҳримизнинг барча футбол ишқибозлари ва жамоамизнинг барча ихлосмандлари бугун ўйингоҳга ташриф буюрушмоқда.

Жамоалар майдонга қиздириш машғулотларига чиқиб келишди.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар