“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 1 : 0 Обод Олий Лига — 272016-10-29 15:30

Кейинги уй учрашувида Шўртан  Қўқон -1912 жамоасига мезбонлик қилади. Учрашув 18 ноябрь куни Ғузор "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Шўртан-Обод учрашуви 1:0 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Футболчиларимиз 17-18 метрлардан жарима тўпини амалга оширишмоқда. Бойматовнинг зарбасини рақиб дарвозабони ушлаб олди.

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

89 Игорь Таран

Шўртан таркибида сўнги ўзгариш. Таран ўрнига Асрор Алиқулов майдонга тушди.

Хавфли вазият! Дониёр Хасанов бурчакдан ошириб берган тўп Тожибоев қўриқлаётган дарвозанинг ўнг бурчаги ёнига келиб тушди. Аммо рақиб футболчилари ушбу вазиятни қўлдан бой берди.

84 Жамол Отақулов

Отақуловга қўпол ўйини учун сариқ карточка кўрсатилди.

77 Алишер Азизов

Меҳмонлар таркибида сўнги ўзгариш. Азизов ўрнига Павел Саломин майдонга тушди

Элдор Тожибоевдан ажойиб сейв!!!!!!!

74 Миржалол Қосимов
74 Ҳуршид Ғиёсов

Обод таркибида ўзгариш. Ғиёсов ўрнига Миржалол Қосимов туширилди.

72 Фарҳод Мирахматов

Мирахматовга Ғулом Раҳмоновни қўпол ҳаракатлари билан тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка кўрсатилди

Аббос Амонов чап бурчакдан тўпни жарима майдончасига ташлаб берди. ноаниқ.

66 Ғулом Раҳмонов
66 Маъруфхон Муродов

Шўртан таркибида навбатдаги ўзгариш. Муродов ўрнига Ғулом Раҳмонов туширилди.

62 Олим Каримов
62 Суннатилло Мамадалиев

Шўртан таркибида ўзгариш. Мамадалиев ўрнига Олим Каримов майдонга тушди.

58 Санжар Риқсибоев
58 Тимур Ҳакимов

Обод таркибида илк ўзгариш. Тимур Ҳакимов ўрнига Санжар Риқсибоев туширилди.

 

Иккинчи бўлим бошланди.

 

Шўртан-Обод учрашувининг биринчи бўлими 1:0 ҳисобда якун топди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

Жарима майдончасига ёриб кирган Тараннинг зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

42

Шўртан навбатдаги ҳужумини голга айлантиришга эришди амма Суннатилло Мамадалиевнинг голини бош ҳакам инобатга олмади.

Хавфли вазият!!! Икки нафар ҳимоячимиздан илдамлаб кетишга эришган Алишер Азизов Тожибоев дарвозасини нишонга олди. Кучли, ҳавфли аммо ноаниқ 

Фарход Мирахматов, Маъруфхон Муродовдан тўпни қабул қилиб олган Мамадалиевнинг оёғини остидан тўпни қайтариб юборишга эришди. Натижада белгиланган бурчак тўпидан ҳам футболчиларимиз самарали фойдалана олишмади.

28 А

Аббос Амоновнинг зарбасини рақиб дарвозабони катта қийинчилик билан қайтаришга эришди.

Дониёр Хасановнинг зарбасини Тожибоев ушлаб қолди.

Игорь Тараннинг зарбаси ноаниқ чиқди.

ҳаракатлар асосан майдон марказида содир этилаётгани боис ўйин тасвирини нча қизиқарли деб атаб бўлмайди.

17 Аббос Амонов

Аббос Амонов Умиджон Матмусаевни қўпол тарзда тўхтатгани учун огоҳлантирилди. Натижада белгиланган жарима тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди.

16

Суннатилло Мамадалиевнинг зарбасини рақиб дарвозабони ушлаб олди.

12

Алишер Шоғуломовнинг зарбасини Тожибоев ушлаб олди.

Шўртан дарвозаси томон 16 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Ҳимоячиларимиз ҳавфни бартараф қилишди.  

3 Игорь Таран

Бутун жамоаси билан футболчиларимизни қайтаришга ва тўхтатишга ҳаракат қилишган рақибларимиз дарвозасига пенальти белгиланди. Гоооооол!!!!!! Игорь Таран 11 метрлик нуқтадан дарвозани аниқ нишонга олди ва ҳисобни очди

Шўртан - Обод учрашуви бошланди. Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 27 - тур.

Ғузор ш. Ғузор "Марказий" стадиони. 29.10.2016й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Обод" (Тошкент)

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли мухлисар!

Бугун  Ғузор шаҳрида Олий лиганинг 27-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтмоқда. Ушбу турда "Шўртан" жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг "Обод" жамоасини қабул қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз 1:0 ҳисобида кичик ҳисобдаги ғалабага эришдилар. Ният қиламизки, бугунги учрашувда ҳам жамоамиз ғалаба қозона олишади.  

Қуйида эса, ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи билан танишишингиз мумкин.

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)

Ёрдамчи  ҳакамлар: Руслан Серазитдинов (Тошкент) ва Александр Буров (Бухоро)  

Заҳира ҳаками: Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)

Назоратчи: Сайфиддин Ирматов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Бобур Хайдаров (Тошкент)

Бугунги учрашувда жамоалар қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилишади.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 6.Аббос Амонов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран (с), 11.Зафар Полвонов,14.Умарбек Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов, 48.Вусол Магерамов.

Заҳира: 93.Алибек Тўропов, 7.Олимжон Каримов,17.Ғулом Раҳмонов, 20.Шаҳзодбек Ҳурсанов, 25.Асрор Алиқулов, 27.Элёр Тоғаев, 50. Севдиёр Ҳамроқулов.

Жамоа бош мураббийи - Ихтиёр Каримов

"Обод": 12.Дилшод Ҳамраев, 2.Аброр Хусинов, 4.Ҳуршид Ғиёсов, 8.Дониёрбек Хасанов (с), 10.Алишер Азизов, 13.Умиджон Матмусаев, 60.Анвар Ғофуров, 66.Фарҳод Мирахматов, 70.Тимур Ҳакимов, 77.Алишер Шоғуломов, 88.Сардор Собирходжаев.

Заҳира: 1.Умиджон Ярбеков, 7.Жавоҳир Қаҳрамонов, 9.Павел Саломин, 27.Ҳумоюн Абдуалимов, 44.Миржалол Қосимов, 80.Санжар Риқсибоев.

Жамоа бош директори: Фарҳод Сафаров

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар