“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 1 : 0 Машъал Олий Лига — 242016-10-01 17:30

учрашув ўз ниҳоясига етди. Учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади 1:0.

Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди

Аббос Шодмонов
82 Мирзакамол Камолов

Меҳмонлар таркибида ҳам сўнги ўзгариш. Камолов ўрнига Аббос Шодмонов тушди.

82 Юсуф Бўриев
82 Лазиз Убайдуллаев

Лазиз Убайдуллаев ўрнини Бўриевга бўшатди.

Шўртан таркибида сўнги ўзгариш кутилмоқда. Юсуф Бўриев майдонга тушишга шай.

80 Ҳумоюн Муртозаев
80 Кенжа Тўраев
Андрей Деркач
78 Искандар Шойқулов

Машъал таркибида ўзгариш. Шойқулов ўрнига Андрей Деркач туширилди. ҳамда Кенжа Тўраев ўрнига Ҳумоюн Муртозоев туширилди.

Игорь Тараннинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди. Аммо Носиров уддабуронроқ чиқди

Убайдуллаевдан тўпни қабул қилиб олган Отақулов тўп узатишда ҳатога йўл қўйди. Игорь Таран унинг ҳатосини такрорлади.

69 Ғулом Раҳмонов
69 Маъруфхон Муродов

Шўртан таркибида ўзгариш. Муродов ўрнига Ғулом Раҳмонов майдонга тушди

66

Кенжа Тўраевга сариқ карточка кўрсатилди

Оқ бўрилар дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди.Тўп жонли деворга тегиб қайтди. Ҳимоячиларимиз ҳавфни бартараф этишди.

58 Лазиз Убайдуллаев

Гооооооол!!! Лазиз Убайдуллаев 35 метрдлардан белгиланган жарима тўпини ўзи бошлаб ўзи ажойиб тарзда якунлаб ҳисобни очишга эришди. 1:0. Игорь Таран ассистентлик қилди

Лазиз Убайдуллаев навбатдаги имконияти қўлдан чиқарди. аниқроғи оёғидан

Зафар Полвоновнинг боши билан йўллаган зарбасини Носиров ушлаб олди

Иккинчи бўлим бошланди

Шўртан - Машъал учрашувининг биринчи бўлими ўз ниҳоясига етди

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди

Муродовнинг етказиб берган тўпига Бойматов зарба берди. Ҳавфли аммо ноаниқ

37 Олимжон Каримов
37 Суннатилло Мамадалиев

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Мамадалиев ўрнига майдонга Олим Каримов туширилди.

Лазиз Убайдуллаевнинг зарбасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Натижада белгиланган бурчак тўпини рақиб ҳимоячилари қайтаришга эришдилар.

Меҳмонлар навбатдаги бурчак тўпини амалга оширдилар. Ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилишди.

Игорь Таран Носиров билан бирга-юир қолиб тўпга зарба берди. Тўп тўппа - тўғри Ботирнинг қўлига бориб тушди

Мирзоҳид Ғофуровнинг зарбасини Тожибоев ушлаб олди.

Мезбонлар амалга оширган бурчак тўпи ҳам самарасиз чиқди

Шўртан дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини ҳимоячиларимиз қайтариб қолишди

учрашувнинг 25 дақиқаси ортда қолди. ҳисоб  хали ҳамон ўзгарганча йўқ

Таран вазиятни қўлдан чиқарди

Ҳимоячилар тўпни қайтарди. Бурчак тўпи Шўртанда

Сирож Ҳамроевнинг Полвоновга қарши қўпол ўйини учун 20 метрлардан жарима тўпи белгиланди.

Машъал жамоасининг ажойиб тарзда уюштирилган комбинациясини Кенжа Тўраев шу тариқа яхши тарзда якунлай олмади.

17

Лазиз Убайдуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

Шўртан дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини Аваз Агалиев ноаниқ амалга оширди.

10

Лазиз Убайдуллаевнинг рақиб дарвозасига йўллаган зарбаси хавфли аммо бироз ноаниқ чиқди.

Бурчакдан оширилган тўпга Кенжа тўраев зарба берди. Ноаниқ

6

Ўз жойини тарк этган Тожибоев бу ҳаракати учун қаттиқ жазоланиши мумкин эди. Жамшид Хасановнинг бўш қолган дарвоза томон кириб кетаётган тўпига Эшмуродов вақтида етиб келди ва жамоа жонига оро кирди.

Зафар Полвоновнинг рақиб жарима майдончаси ичида туриб Таранга тўпни оширди. Тараннинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. Афсус

Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 24 - тур.

Ғузор ш. Ғузор "Марказий" стадиони. 01.10.2016й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Машъал" (Муборак)

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли мухлисар!

Бугун Ғузор шаҳрида Олий лиганинг 24-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтмоқда. Ушбу турда "Шўртан" жамоаси ўз майдонида Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган учрашувда ёшларимиз 1:1 ҳисобида дуранг қайд этдилар. Ният қиламизки, бугунги учрашувда жамоамиз ғалаба қозонади ва ўз мухлисларини чиройли ва мазмунли ўйини билан ҳурсанд қилишади.

Қуйида эса, ушбу дербини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи билан танишишингиз мумкин.

Бош ҳакам: Хасан Рўзиев (Тошкент)

Ёрдамчи  ҳакамлар: Олим Абдувосилов ва Санжар Шоюсупов (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)  

Заҳира ҳаками: Бахтиёр Юлгараев (Гулистон)

Назоратчи: Шамиль Жумаев (Шаҳрисабз)

ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфулин (Тошкент)

Бугунги учрашувда жамоалар қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилишади.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран (с), 11.Зафар Полвонов,14.Умарбек Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов, 22.Лазиз Убайдуллаев, 48.Вусол Магерамов.

Заҳира: 93.Алибек Тўропов, 7.Олимжон Каримов,17.Ғулом Раҳмонов, 20.Шаҳзодбек Ҳурсанов, 23. Юсуф Бўриев, 25.Асрор Алиқулов, 50. Севдиёр Ҳамроқулов.

Жамоа бош мураббийи - Ихтиёр Каримов

"Машъал": 30.Ботир Носиров, 2.Искандар Шойқулов, 6.Сардор Абдураимов, 7.Зокир Қўзибоев, 8.Мирзакамол Камолов, 10.Жамшид Хасанов, 17.Владислав Павленко, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Сирож Ҳамроев, 23.Кенжа Тўраев, 55.Аваз Агалиев.

Заҳира: 35.Жавоҳир Илёсов, 9.Ҳумоюн Муртозоев, 13.Шахзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 27.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 29.Дилявер Абибуллаев, 33.Андрей Деркач

Жамоа бош мураббийи: А.Хомяков

 

 

 

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар