“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 1 : 2 Навбаҳор Олий лига — 202016-08-25 18:30

Учрашув ўз ниҳоясига етди

90+3

Гооооооооол!!!!!! Шўртан-Навбаҳор 3:2 Узр азиз муҳлислар аммо ким гол урганинини англолмай  қолдим

90+2 Ғулом Раҳмонов

Гоооооооооооол!!!! Ғулом Раҳмонов ҳисобни тенглаштирди!!!!

Хожиакбар Юнусов
90 Дилшод Жабборов

Дилшод Жабборов ўрнига майдонга Хожиакбар Юнусов туширилди

89 Зафар Полвонов

Шўртан навбатдаги бурчак тўпини амалга оширмоқда. Зафар Полвоновга сариқ карточка кўрсатилди.

Дорджи Сангаджиев

Қанот ҳакамининг қарорига қарши чиққани учун сариқ карточка билан жазоланди

Севдиёр Хамроқулов
84 Аббос Амонов

Аббос Амонов ўрнига майдонга Севдиёр Ҳамроқулов майдонга туширилди

82 Акромжон Бахриддинов

Тезкор қарши ҳужумга ўтган рақиблар уч нафар ҳимоячи ва дарвозабонимизни алдаб ўтишга эришди. ва жарима майдончаси ичида йиқилди. Натижада Шўртан дарвозаси томон пенальти белгиланди. Акромжон Бахриддинов унга юклатилган вазифани бехато бажариб жамоасини олдинга олиб чиқди. 1:2

Ғулом Раҳмонов тўхтатилгани учун жарима тўпи белгиланган эди. Аббос Амоновнинг ошириб берган зарбасини ҳимоячилар қайтаришди. 

Ғузорликлар бурчак тўпини амалга оширишди. Артур тўпни ушлаб олди

Ғулом Раҳмонов
78 Игорь Таран

Шўртан таркибида ўзгариш. Игорь Таран ўрнига майдонга Ғулом Раҳмонов туширилди.

Бойматов ошириб берган тўпга Полвонов боши билан зарба берди. ноаниқ.

Амоновнинг зарбасини яна Артур ушлаб олди

Амоновнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга Полвонов зарба беролмади.

Бойматовнинг зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди

Учрашувнинг 71- дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳисоб 1:1.

Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширмоқда. Мамадалиевнинг ошириб берган тўпини  қулай вазиятда турган Хасанбой Эргашев мантиқий якунига етказа билмади

Шўртан рақиб жарима майдончаси ичида ушланиб қолмоқда аммо натижа йўқ

66 Жамол Отақулов

Жамол Отақулов рақиб футболчисини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди. Натижада белгиланган жарима тўпини ҳам Отақулов ишончли ҳаракат қилиб жарима майдончасидан йироқлаштирди

Учрашувда бирин кетин тезкор ҳужумлар ва қарши ҳужумлар ташкил этилмоқда.

Меҳмонлар белгиланган бурчак тўпидан самарали фойдалана олишмади. Аниқроғи ҳимоячиларимиз аниқ ҳаракат қилишди

Белгиланган чамаси 40 метрлик жарима нуқтасидан  Суннатилла Мамадалиев томонидан хаволатиб етказилган тўпни Полвонов боши билан аниқ дарвозага йўллантира  олмади

58 Азизбек Турғунбоев
58 Руслан Вагапов

Мезбонлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Вагапов ўз ўрнини Азизбек Турғунбоевга бўшатиб берди

Навбаҳор жамоаси вакиллари навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячиларимиз тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирдилар.

55 Абдумалик Абдуллаев
55 Владислав Алексин

Навбаҳор таркибида ўзгариш. Алексин ўрнига Абдумалик Абдуллаев майдога туширилди

54

Аббос Амоновнинг ҳаволатиб етказиб берган тўпига Полвонов боши билан зарба берди аммо унинг зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди.

Жуда хавфли вазият. Амоновнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

Навбаҳор дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини Бойматов жарима майдончасига ошириб берди. Тараннинг боши билан берган зарбасини Артур қайтариб юборди. Бурчак тўпи. Амоновнинг етқазиб берган тўпини жамоадошлари рақиб дарвозаси томон аниқ йўналтира билишмади.

46 Лазиз Убайдуллаев
46 Маъруфхон Муродов

Иккинчи бўлим бошланди. Шўртан таркибида илк ўзгариш. Муродов ўрнига майдонга Убайдуллаев туширилди

Шўртан-Навбаҳор учрашувининг биринчи бўлими 1:1 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди. 

45 Акромжон Бахриддинов

Энди Наманганликлар бурчак тўпини амалга оширмоқдалар. Гол!! Акромжон Бахриддинов ҳимоячиларимизни алдаб ўтиб Тожибоевга имконият қолдирмади. 1:1. Бош ҳакам эса бу вазиятни бирданига инобатга олмади. Сабаби қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатиб турган эди. Ҳакамлар ушбу вазиятни ўрганиб чиқишиб гол бекор этилмади. Шўртан-Навбаҳор - 1:1.

43

Вусал Магерамов Полвоновни тўп билан таъминлади. Полвонов эса дарвоза томон зарба беришда бироз кечикди. Бурчак тўпи. Рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

Вусал Магерамовдан тўпни чап қанотда қабул қилиб олган Амонов тўпни хавога улоқтирди.

Аъзамжон Алиевнинг зарбасини Тожибоев ушлаб олди.

38

Хавфли вазият! Муродов ўнг қанотдан тўпни қабул қилиб олиб уни чап қанотда турган Амоновга узатди Аббос Таранни қулай вазиятга чиқариб тўпни унга узатди. Тараннинг зарбасини  Полвонов боши билан дарвозага йўллаши керак эди. Аммо у тўпга кеч қолди

35 Дилшод Жабборов

Дилшод Жабборовга бош ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка кўрсатилди

Ғузорликлар бурчак тўпини амалга оширмоқдалар. Аббос Амоновнинг етказиб берган тўпига Зафар Полвонов Умар Эшмуродов, Элдор Бойматовлар бир-бир зарба беришди. Аммо тўп рақиб футболчиларига тегиб жарима майдончасини тарк этди.

Хавфли вазият!!! Шўртан ҳимоячиларининг хатолари кўпайиб бормоқда. 

26

Аббос Амоновнинг зарбасини Артур майдон ташқарисига чиқариб юборди

Ҳимоячиларимиз йўл қўйган ҳатолардан фойдаланиб қулай вазиятга чиқиб олган Владислав Алексиннинг зарбасини Тожибоев ушлаб олди.

Навбаҳор жамоаси вакиллари илк бурчак тўпини амалга оширди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди

Учрашувнинг 22-дақиқаси ўтиб бормоқда. Мезбонлар рақибларга босим ўтказишда давом этмоқда.

18 Аббос Амонов

Офарин!!!! Гоооооол!!!! Шўртан футболчилари учрашув ҳисобини очишди, 1:0. Муродов-Таран-Полвонов комбинациясини Амонов ажойиб тарзда ўз ниҳоясига етказиб қўйди. Ўнг қанотдан тўпни қабул қилиб олган Муродов тўпни қулайроқ вазиятда турган Таранга узатди, Игорь ўз навбатида Полвоновга узатиш қилди у эса Амоновга. Аббос Парвановга имконият қолдирмади.

14

Навбаҳор дарвозаси олдида вужудга келган пала-партиш вазиятда оқ бўрилар ҳимоячилар ўртасида бир-бирларига тўқнашиб тўпни йўқотиб қўйишди

13

Аввалига Полвоновнинг аниқ зарбасини Артур қайтарди. Қайтган тўпни Бойматов Таранга узатди. Игорьнинг зарбасини Парванов ушлаб олишга эришди.

Хавфли вазият!!!! Шўртан бирин-кетин хавфли вазиятларни амалга оширмоқда. Артур жамоаси жонига оро кирмоқда

12 Тохиржон Шамсиддинов

Аббос Амонов рақиб жарима майдончаси яқинида йиқитилди. Натижада белгиланган бурчак тўпини Элдор Бойматов тепган эди. Аммо Тохиржон Шамсиддинов қўли билан ўйнади ва огоҳлантирилди. Қайта белгиланган жарима тўпини Суннатилло Мамадалиев амалга оширди. Аммо тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

Футболчиларимиз уюштирган ажойиб ҳужумни гол билан якунлаш учун Элдор Бойматовнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади, афсус.

Маъруфхон Муродовнинг зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди.

Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 20 - тур.

Ғузор ш. Ғузор "Марказий" стадиони. 25.08.2016й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Навбаҳор" (Наманган)

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли мухлисар!

Бугун Ғузор шаҳрида Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтмоқда. Ушбу турда "Шўртан" жамоаси бугун ўз майдонида Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча ёшлар лигасининг ушбу тур доирасида кечган учрашувда ёшларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришдилар. Ният қиламизки, бугунги учрашувда ҳам "оқ бўрилар" ўз мухлисларини чиройли ва ғалабали ўйини билан ҳурсанд қилишади.

Қуйида эса, "Шўртан" - "Навбаҳор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи билан танишишингиз мумкин.

Бош ҳакам: Хасан Рўзиев (Тошкент)

Ёрдамчи  ҳакамлар: Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро) ва Обид Жумаев (Навоий)  

Заҳира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов (Тошкент)

Бугунги учрашув жамоалари таркиблари билан танишиштириб ўтамиз.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 6.Аббос Амонов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран (с), 11.Зафар Полвонов,14.Умарбек Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов, 48.Вусол Магерамов.

Заҳира: 93.Алибек Тўропов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 22.Лазиз Убайдуллаев, 25.Асрор Алиқулов, 50. Севдиёр Ҳамроқулов, 60.Фарруҳ Хайдаров.

Жамоа бош мураббийи - И.Каримов

"Навбаҳор": 34.Атур Парванов, 7.Акромжон Баритдинов, 9.Дилшод Жабборов, 10.Алишер Махмудов, 19.Владислав Алексин, 21.Аъзамжон Алиев, 26.Қаҳрамон Махаммдажонов, 27.Муроджон Тўйчибоев, 33.Тохиржон Шамситдинов, 63.Дорджи Сангаджиев, 99.Руслан Вагапов.

Заҳира: 12.Корнейчук, 14.Хожиакбар Юнусов, 20.Ғайрат Жўраев, 24.Илҳомжон Бойдадаев, 35.Билол Шарафиддинов, 48.Азизбек Турғунбоев, 50.Абдумалик Абдуллаев

Жамоа бош мураббийи: Р.Дурмонов

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал