“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шуртан 1 : 0 Металлург Олий лига — 182016-08-13 18:30

Учрашув ўз ниҳоясига етди

Уррааааа!!!! Қора анъанага барҳам берилди. Шўртан - Металлург 1:0!!!!!!

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди

Металлург жамоаси Ғузорликларга босим ўтказмоқда. Аммо бир дарвозабонимиз ишончли ҳаркатлари билан жамоамизни муқаррар голлардан сақлаб қолаётган бўлса яна баъзиларида ҳимоячиларимиз аниқ ҳаракатлари билан рақибга имкон қолдирмасликка ҳаракат қилишмоқда

84 Севдиёр Ҳамроқулов
84 Игорь Таран

Игорь Таран ўрнига майдонга Севдиёр Ҳамроқулов туширилди

78 Ғулом Раҳмонов

Гоооооооооол!!!!!! Қарши ҳужумдан унумли фойдаланган оқ бўрилар ҳисобни очишга эришдилар. Гол муаллифи Ғулом Рахмонов. Унга Таран ассистентлик қилди

Металлур вакиллари ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширдилар. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтарди

 

Бугун Ғузор Марказий ўйингоҳига 4000 нафар муҳлис ташриф буюрди

Хавфли вазият!!!!! Игорь Тараннинг зарбаси ўта хавфли аммо ноаниқ чиқди

72 Жавоҳир Эсонқулов
72

Металлург таркиибида ўзгариш. Саиджон Абдужабборов ўрнига майдонга Жавоҳир Эсонқулов майдонга туширилди

Элдор Бойматовнинг тўп узатишидан кейин ажойиб вазиятга чиқиб олга Полвонов зарба берди аммо унинг зарбасини Султонов катта қийинчилик билан қайтаришга эришди

69

Меҳмонлар босим ўтказишга ва тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда

65 Элдор Бойматов

Элдор Бойматовга қўпол ўйини учун сариқ карточка кўрсатилди ва Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Тожибоев яна ғузорликар жонига оро кирди.

62 Фарруҳ Шотурсунов
62 Дилмурод Каримов

Дилмурод Каримов ўрнига майдонга Фарруҳ Шотурсунов майдонга тушди

61 Дилмурод Каримов

Дилмурод Каримов қўпол ўйини учун огоҳлантирилди

60

Элдор Тожибоев Аюбхон Номановнинг ўта хавфли зарбасини моҳирона тарзда ушлаб олишга эришди

Шўртан дарвозаси томн навбатдаги жарима тўпини Дилмурод Каримов амалга оширди. Ҳимоячиларимиз қайтаришди.

 

57 Исломжон Қобилов
58 Жаҳонгир Абдумўминов

Металлург таркибида илк ўзгариш. Абдумўминов ўрнига майдонга Исломжон Қобилов туширилди

58

Шўртан дарвозаси томон 35 метрлардан жарима тўпи белгиланди

54

Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишмоқда

Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда

46 Ғулом Раҳмонов
46 Асрор Алиқулов

Иккинчи бўлим бошланди. Шўртан таркибида навбатдаги ўзгариш. Алиқулов ўрнига майдонга Ғулом Раҳмонов майдонга тушди

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Шўртан - Металлург учрашувида ҳисоб ўзгармади

42 Зоҳид Абдуллаев

Зоҳид Абдуллаевга қўли билан ўйнагани учун сариқ карточка кўрсатилди

40

Уч нафар ҳимоячиларимизни алдаб ўтишга эришган Жаҳонгир Абдумўминовнинг зарбаси ўта хавфли кўриниш олди. Аммо ноаниқ чиқди.

35

Қарши ҳужумдан сўнг қўлай вазиятга эга бўлиб олган Дилмурод Каримовни Алиқулов тўхтатишга эришди. Натижада белгиланган бурчак тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди

28

Хавли вазият!!!! Аммо Шўртан футболчиларининг бирин-кетин берган қатор  зарбалари дарвозага етмасдан майдонга қайтди

26 Игорь Таран

Игорь Таран Полвонов билан ажойиб комбинация уюштириб рақиб дарвозабон билан деярли бирга - бир чиқиб олди ва дарвоза олдида йиқилди. Бош ҳкам эса уни симуляция ишлатганликда айбланиб огоҳлантирди

Хавфли вазият!! Тараннинг ажойиб тўп узатиши Муродовни қулай вазиятга чиқарди. Афсус Маъруфхон вазиятдан унумли фойдалана олмади

Ҳозиргина майдонга тушган Каримов қулай вазиятга чиқиб олганди аммо жамоадошларига тўпни узатиш ўрнига уни рақибга олдириб қуйди. 

17 Олимжон Каримов
17 Холмурод Холмуродов

Холмурод Холмуродов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига майдонга Олим Каримов тушишга шай бўлиб турибди

Металлург жамоаси оқ бўрилар 16лиги яқинидан жарима тўпини амалга оширмоқда. Зарбани жонли девор қайтарди

11

Шўртан илк бурчак тўпини амалга оширмоқда.Суннатилло Мамадалиевнинг ошириб берган тўпини рақиб ҳимоячилар қайтаришди. Мамадалиевнинг қайтган тўпга берган зарбаси эса нотўғри чиқди

Ғузорликлар меҳмонларга босим ўтказишга ҳаракат қилиш билан бир қаторда эҳтиёткорликни ҳам унутмай ўйнашмоқда

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 18- тур.

Ғузор ш. Ғузор "Марказий" стадиони. 13.08.2016й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Металлург" (Бекобод)

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли мухлисар!

Бугун Ғузор шаҳрида мамлакатимиз чемпионатининг 18-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтмоқда. "Шўртан" жамоаси бугун Бекободнинг "Металлург" жамоасига мезбонлик қилмоқда.

Мухлислар ва мутахассислар томонидан қийин кечадиган учрашувлардан бири деб эътироф этилаётган ушбу бахсни қуйидаги Бухоролик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)

Ёрдамчи  ҳакамлар: Абдураҳмон Қулдошев ва Бобир Қодиров (Бухоро)

Заҳира ҳаками: Шуҳрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: Арслон Хатамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов (Тошкент)

Қуйида "Шўртан" - "Металлург" жамоалари таркиблари билан танишишингиз мумкин.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов,14.Умарбек Эшмуродов, 15.Холмуродов Холмурод, 18.Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов, 22.Лазиз Убайдуллаев, 25.Асрор Алиқулов (с), 48.Вусол Магерамов

Заҳира: 93.Алибек Тўропов, 7.Олимжон Каримов, 17.Ғулом Раҳмонов, 23.Юсуф Бўриев, 10. Севдиёр Ҳамроқулов, 55. Аслиддин Абдиев, 60.Фарруҳ Хайдаров.

Жамоа бош мураббийи - Ихтиёр Каримов

"Металлург": 32.Сухробжон Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов (с), 6.Дилмурод Каримов, 7.Дониёр Одилов, 8.Аюбхон Номанов, 14.Давронбек Каримқулов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 22.Муроджон Тошматов, 23.Шерзод Жалолов, 70.Жаҳонгир Абдумўминов, 77.Саиджон Абдужабборов.

Заҳира: 91.Зафар Сафаев, 9.Фарход Намозов, 11.Фаррҳ Шотурсунов, 13.Жавоҳир Эсонқулов, 17.Мирғиёс Сулаймонов, 19.Эргаш Исмоилов, 40.Исломжон Қобилов.

Жамоа бош мураббийи: Рустам Мирсодиқов

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал