“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шуртан 0 : 3 Насаф Олий Лига — 162016-08-03 19:00

Шўртан - Насаф учрашуви 0:3 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Ассосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди

89 Сайфулло Рахматов
89 Огнан Красич

Красич ўрнига майдонга Сайфулло Рахматов туширилди.

88 Огнан Красич

Гол!!! Огнан Красич жамоасининг учинчи голини киритиб учрашув ҳисобини йирик кўринишга сабабчи бўлди.

86 Олимжон Каримов
86 Элдор Бойматов

Элдор Бойматов ўрнига майдонга Олимжон Каримов туширилди

79 Дониёржон Нарзуллаев
79 Бобир Абдуҳолиқов

Бобир Абдуҳолиқов ўрнига майдонга Дониёржон Нарзуллаев туширилди. 

73 Холмурод Холмуродов
73 Маъруфхон Муродов

Мезюонлар таркибида навбатдаги ўзгариш. Муродов ўрнига майдонга Холмурод Холмуродов туширилди

70 Драган Черан

Гол!!!! Красичнинг тепган зарбаси бориб дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпни эса ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Драган Черан совуқонлик билан секингина чап бурчагига жойлаб қўйди. 0:2

Насаф футболчилари тўпни бурчакдан майдонга киритмоқдалар. Ҳимоямиз эхтиёткорона ўйнамоқда

67

Суннат Мамадалиевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

Шўртан бирин -кетин хавфли ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилмоқда аммо рақиб дарвозаси томон ҳали ҳамон йўл топа олмаяпти

Амонов - Таран комбинақциясини самарали якунлашга Полвонов вақтида етиб келолмади.

Аутдан тўпни қабул қилиб олган Таран Тўпга зарба берди аммо ноаниқ.

Сайфиевнинг қўпол ўйини учун жарима тўпи белгиланди. Рақиб ҳимоячилари тўпни қайтаришди. Белгиланган бурчак тўпидан ҳам оқ бўрилар самарали фойдалана олишмади.

52

Шўртан дарвозаси томон белгиланган  жарима тўпини Элдор Тожибоев майдон ташқарисига чиқариб юборди. Натижада белгиланган бурчак тўпини ҳимоячиларимиз яна майдондан узоқлаштиришди

51

Умар Эшмуродовнинг зарбасини суюнов қайтарди. Натижада белгиланган бурчак тўпидан эса мезбонлар фойдалана олишмади.

50 Фарруҳ Сайфиев

Фарруҳ Сайфиев қўпол ўйини учун огоҳлантирилди

48

Шўртан дарвозаси томон белгиланган жарима тўпини Красич ажойиб тарзада амалга оширди. Тожибоев моҳирона тарзда тўпни қайтаришга эришди. 

46 Драган Черан
46 Шахбоз Эркинов

Шўртан - Насаф учрашувининг иккинчи бўлими Насаф жамоасидаги илк ўзгариш билан бошланди. Эркинов ўрнига майдонга Драган Черан туширилди

Биринчи бўлим 0:1 ҳисобда рақиб фойдасига якунланди.

Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди

45

Хавфли вазият!. Бобир Абдиҳолиқов Красични ошириб берган тўпини мезбонлар жарима майдончаси яқинида қабул қилиб олиб Эргашевни алдаб ўтишга ва тўпга зарба беришга эришди. Ноаниқ

Насаф навбатдаги жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди

Шўртан футболчилари йўл қўйган пала - партишликдан Красич унумли фойдаланиб мезбонлар дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ.

40

Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Азизхон Ғаниевнинг зарбаси кучли аммо бироз ноаниқ чиқди.

Насаф навбатдаги бурчак тўпини амалга оширмоқда. Тожибоев тўпни қайтариб қолди.

Бироздан сўнг жарима майдончасига ёриб кираётган Эшмуродовнинг тўпини ҳам насаф ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бу галги бурчак тўпидан ҳам мезбонлар самарали фойдалана олишмади.

33

Маъруф Муродовнинг ажойиб ва ўта хавфли чиққан зарбасини Суюнов катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Натижада белгиланган бурчак тўпидан Шўртан футболчилари унумли фойдалана олмади.

Амонов рақиб ҳимоячиларни алдаб ўтиб тўпни жарима майдончаси ичидаги жамоадошларига етказиб берди. Аммо Маъруф Муродов тўпга вақтида етиб келолмади.

Насаф дарвозаси томон 44 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Рақиб жарима майдончасига ҳаволатиб етказиб берган Амоновнинг тўпини Суюнов қийинчиликсиз ушлаб олди

25 Бобир Абдуҳолиқов

Гол!!! Шўртан-Насаф учрашувида ҳисоб очилди. Шўртан дарвозасига тўпни Бобир Абдуҳолиқов киритди. Унга тўпни чап қанотдан ажойиб тарзда Фозил Мусаев етказиб берди.

Насаф жамоаси илк бурчак тўпини амлага оширди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

Шўртан ҳимоячиларининг эътиборсизлиги жамоага қимматга тушиши мумкин эи.

19 Маъруфхон Муродов
19 Ботир Қораев

Шўртан жамоасида илк ўзгариш. Ботир Қораев ўрнига майдонга Маъруфхон Муродов туширилди.

Ботир Қораевга иккинчи бор тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ва уни алмаштиришини сўради

Насаф футболчилари мезбонларга босим ўтказишга ҳаракат қилишмоқда

Хавфли вазият! Шахбоз Эркинов жарима майдончасига кириб ҳимоячиларни алдашга эришди. Умар Эшмуродов уни тўхтатиб қола олди.

14

Игорь Голбаннинг жаримадан етказиб берилган тўпга боши билан берган зарбаси ноаниқ чиқди

Рақибнинг яна бири ҳужуми бартараф этилди Ғузорлик ҳимоячилар томонидан.

 

ўйин асосан мезбонлар жарима майдони яқинида кечмоқда. Шўртан ҳимоявий ўйин намоиш этмоқда

6

Баҳром Абдураҳимов Тожибоев билан бирга-бир вазиятга чиқиб олиб тўпга зарба берди аммо унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

Учрашквни мезбонлар бошлаб беришди

Жамолар майдонга чиқиб келишмоқда

Ўзбекистон XXV-Миллий чемпионати

Олий лига. 16-тур. “ШЎРТАН” Ғузор – “НАСАФ” Қарши

03.08.2016-й. Ғузор  “Марказий” стадиони.

Ассалому алайкум азиз мухлислар!

Бугунги матнли онлайн шархимизни Ғузорнинг “Марказий” стадионидан олиб борамиз.

Ушбу дерби мақоми остида ўтадиган учрашувда “Шўртан”  Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кураш олиб боради.

Кескин ва қизиқарли курашларга бой утиши кутилаётган бугунги учрашувни ФИФА ҳаками Шерзод Қосимов бошчилигидаги  ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда  Тимур Галеев ва Акбар Пўлатовлар ёрдам беришади. Исҳоқ Ибрагимов бугун заҳира ҳаками сифатида ҳаракатланади. Назоратчи ҳакам Игорь Нехочин.

Қуйида эътиборингизга жамоалар таркибларини ҳавола этамиз.

“Шўртан”: 1. Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отқулов, 5. Ботир Қораев (с), 6.Аббос Амонов, 8.Суннатилло Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 11. Зафар Полвонов, 14.Умарбек Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев,

Заҳирадагилар: 93.Алибек Тўропов,  7.Олимжон Каримов, 15.Холмурод Холмуродов, 19.Маъруфжон Муродов, 23.Юсуф Бўриев, 25.Асрор Алиқулов, 48.Вусол Магирамов.

Жамоа бош мураббийи – Ихтиёр Каримов

“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 15.Шаҳбоз Эркинов, 18.Бахром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 23.Шерзод Аъзамов (с), 24. Огнен Красич, 28.Фозил Мусаев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 45.Бобир Абдуҳолиқов

Заҳирадагилар: 35.Санжар Қувватов, 5.Илдар Маматказин, 14, Шароф Мухитдинов, 21.Азамат Алланиёзов, 31. Сайдулло Рахматов, 38.Дониёржон Нарзуллаев, 69.Драган Черан.

Жамоа бош мураббийи – Рўзиқул Бердиев

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-15 19:00
1:2
Олий Лига 2017 13
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-06-20 19:00
0:0
Олий Лига 2017 14
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал