“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 1 : 1 Бухоро Олий лига — 152016-06-30 19:00

90+2 Шавкат Саломов

Тожибоевдан яна бир ажойиб сейв. Убайдуллаевнинг зарбасини майдон ташқарисига чиқариб юборди натижада белгиланган бурчак тўпини Шавкат Саломов Шўртан дарвозасига киритиб ҳисобни тенглаштириб олди 1:1

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди

Аббос Амоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

84 Баходир Пардаев

Баходир Пардаев ўрнига майдонга Суҳроб Неъматов туширилди.

Игорь Тараннинг боши билан берган зарбаси бироз кучсиз чиқди ва дарвозабон осонлик билан тўпни ушлаб олишди.

Тожибоевдан ажойиб сейв

82

Бухорода бурчак тўпи.

Бухоро жамоаси вакиллари мезбонларга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Умар Эшмуродов бугун ишончли ўйини билан жамоамизга катта ёрдам бермоқда

79 Жамолиддин Убайдуллаев
79 Санъат Шихов

Санъат Шихов ўрнига майдонга Жамолиддин Убайдуллаев майдонга туширилди

Амонов - Половонов-Таран комбинациясини Игорь ажойиб тарзда боши билан тўпга зарба бериб якунламоқчи эди. Аммо унинг зарбасини рақиб дарвозаони қайтариб қолди. Натижада белгиланган бурчак тўпини эса меҳмонлар қайтаришга эришдилар.

Шавкат Саломовнинг зарбасини Тожибоев қайтарди. Натижада белгиланган бурчак тўпини эса Эшмуродов жарима майдончасидан йироқлаштирди

75 Асрор Алиқулов
75

Шўртан таркибида ўзгариш. Мамадалиев ўрнига Алиқулов туширилди

Игорь Тараннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

71

Бухоро жарима майдончаси яқинида Убайдуллаевни йиқитишди. Натижада жарима тўпи чап қанотдан. Бойматовнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

68 Холмурод Холмуродов
68 Жамол Отақулов

Шўртан таркибида ўзгариш. Отақулов ўрнига Холмурод Холмуродов майдонга туширилди

Бухоро жамоаси вакиллари навбатдаги бурчак тўпини амалга оширмоқда. Ҳимоячиларимиз тўпни қайтарди. Навбатдаги бурчак тўпи. ва ўйиндан ташқари ҳолат.

Зафар Полвоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

55 Игорь Таран
55 Маъруфхон Муродов

Шўртан таркибида илк ўзгариш. МУродов ўрнига майдонга Игорь Таран тушди

Аббос Амоновнинг ҳаводан етказиб берган тўпига Полвонов боши билан зарба берди. Аммо тўп бориб тўппа-тўғри рақиб дарвозабони қўлига бориб тушди.

50

Бухоро жамоаси футболчилари Ғузорликларга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Тожибоевнинг қўлидан чиқиб кетган тўпни Эшмуродов яна майдон ташқарисига чиқариб юборди ва жамоасини муқаррар голдан  асраб қолди.

Зафар Полвонов Мамадалиевнинг етказиб берган тўпига етиб келолмади

46 Шавкат Саломов
46 Максимильян Фомин

Иккинчи бўлим бошланди. Бухоро таркибида ўзгариш. Максимильян Фомин ўрнига майдонга Шавкат Саломов туширилди

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди

 

45+

Шихов жарима майдончасига кириб Тожибоев қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди аммо тўп Элдорнинг қўлидан чиқиб кетиб дарвозамиз томон кетаётган бир паллада Эшмуродов жамоаси жонига оро кириб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Натижада белгиланган бурчак тўпи ҳам самара бермади

Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

Ботир Қораевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди қайтган тўпга Бойтматов зарба берди. сўнгисининг зарбаси ноаниқ чиқди

41

Бухоро жамоаси вакиллари жарима тўпини амалга оширмоқда. Алишер Саидовнинг зарбасини Тожибоев ушлаб олди.

Самарасиз

Бухорода навбатдаги бурчак тўпи.

Бухоро жамоаси вакиллари бурчак тўпини амалга оширдилар. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

Натижада белгиланган жарима тўпини Қораев ноаниқ амалга оширди.

31 Артём Филипосян

Артём Филипосянга Амоновни жарима майдончаси ёнида қўпол тарзда тўхтатгани учун ва ҳакамга эътироз билдиргани учун сариқ кўрсатилди

28

Мерзляков ўзини синаб кўрди. Унинг зарбаси дарвоза устидан учиб ўтди.

Муродов бошлаган ҳужумни Зафар Половонов зарба билан якунламоқчи бўлди. Рақиб дарвозабони тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Амонов зарба берди. Жуда ноаниқ.

25

Бухоро жамоаси вакиллари 40 метрлардан жарима тўпини амалга оширди. Шиховнинг зарбасини Тожибоев моҳирона тарзда қайтарди. Бурчак тўпи. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

24

Хавли вазият Зафар Полвоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Тўпга Муродов етиб кела олмади. Шўртан навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Самарасиз

22 Элдор Бойматов

Элдор Бойматов рақиб дарвозасининг юқори тўққизлиги аниқ мўлжалга олди Гоооооооооол! 

Лазиз Убайдуллаевга кўрсатилган қўполлик учун рақиб дарвозаси томон 30 метрлардан жарима тўпи белгиланган эди. Тўп ёнида Бойматов.

Санъат Шиховнинг зарбасини дарвоза устидан ошиб ўтди.

 

жамоалар бир - бирларининг дарвозаларига йўл топа олишмаяпти.

10

Шўртан илк бурчак тўпини амалга оширмоқда. Чап қанотдан тўпни Убайдуллаев рақиб жарима майдончасига ошириб берди.Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

5

Отақуловнинг зарбасини рақиб дарвозабони қайтаришга эришди

асосий ўйин майдон марказида кечмоқда. Жамоалар бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилишмоқда

1

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 15- тур.

Ғузор ш. Ғузор "Марказий" стадиони. 30.06.2016й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Бухоро" (Бухоро)

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли мухлисар!

Бугун Ғузор шаҳрида мамлакатимиз чемпионатининг 15-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтмоқда. "Шўртан" жамоаси ўз майдонида бугун "Бухоро" жамоасини қабул қилмоқда.

Қуйида ушбу учрашув ҳакамлари билан танишиб ўтишингиз мумкин.     

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон)

Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов (иккаласи ҳам Андижон шаҳридан)

Заҳира ҳаками: Даулетбай Джалимов (Нукус)

Назоратчи: С.Г.Ирматов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: В.Н.Лёткин (Тошкент)

 "Шўртан" - "Бухоро" жамоалари таркиблари билан қўйида танишишингиз мумкин.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 5.Ботир Қораев (с), 6.Аббос Амонов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 11.Зафар Полвонов,14.Умарбек Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов, 22.Лазиз Убайдуллаев.

Заҳира: 12.Фаррух Турдалиев, 7.Олимжон Каримов, 9.Игорь Таран, 15.Холмурод Холмуродов, 17.Ғулом Раҳмонов, 23.Юсуф Бўриев, 25.Асрор Алиқулов.

Жамоа бош мураббий в.б. - Ихтиёр Каримов

"Бухоро": 20.Сардор Қабулжонов, 8.Саломат Кутыбаев, 11.Санъат Шихов, 16.Артём Филипосян, 18.Баходир Пардаев, 19.Жасур Хасанов, 23.Александр Мерзляков, 61.Азиз Ибрагимов, 85.Руслан Мельзиддинов (с), 87.Алишер Сапоев, 93.Максимильян Фомин.

Заҳира: 30. Асилбек Аманов, 7.Сухроб Неъматов, 9.Нозим Умуров, 10.Шавкат Саломов, 17.Жалолиддин Убайдуллаев, 29.Жамшид Хасанов, 33.Бобиржон Аманов.

Жамоа бош мураббийи: Жамшид Саидов.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал