“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 3 : 1 Пахтакор Олий лига — 132016-06-20 19:00

Учрашув ўз ниҳоясига етди.!!!!!!!! Шўртан - Пахтакор 3:1!!!!! Биз билан бўлган барча футбол ишқибозларига ва муҳлисларимизга бизни кузатганлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@@

90+1 Кенжа Тўраев
90+1 Зафар Полвонов

Шўртан таркибида сўнги ўзгариш. Зафар Полвонов ўрнига Кенжа Тўраев майдонга  тушди.

89 Зафар Полвонов

Гоооооооол!!!!!!!!!!!! Зафар Полвоновдан мухлислар учун хет трик!!!!!!!!!!! Стадион Авжида

Шўртан жарима тўпини амалга оширди. Хавфли вазияааааат!. Аммо ҳакам ҳужумни бекор қилди.

88 Аббос Амонов

Шўртан таркибида ўзгариш. Аббос Амонов ўрнига Асрор Алиқулов майдонга тушди

Аббос Амоновнинг тўп узатишига Полвонов боши билан зарба бермоқчи бўлди. Аммо тўп бироз баландроқ учди.

Натижада ҳужум узилди

83

Тарандан тўпни қабул қилиб олган Амонов жарима майдончасига ёриб кирди. Аммо зарба бердими ё тўп узатдими тушунарсиз. 

79

Зафар Полвоновнинг боши билан йўллаган зарбасини Никита қайтаришга эришди.

77 Акобир Тўраев
77 Станислав Андреев

Пахтакор таркибида сўнги ўзгариш. Андреев ўрнига Акобир Тўраев майдонга тушди.

Сергеевнинг голи ҳисобга олинмади. Сабаби у ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

Пахтакор жамоаси Ғузорликларга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

Мехмонлар бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди

71 Зафар Полвонов

Гооооооол!!!! Мамадалиевнинг зарбасини Никита қайтарди. Қайтган тўп эса Полвоновнинг белига тегиб бўш қолган дарвозадан жой олди. 2:1

70 Шерзод Каримов

Гол! Пахтакор вакиллари ҳисобни тенглаштириб олишди

68 Олимжон Каримов
68 Маъруфхон Муродов

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Муродов ўрнига майдонга Олим Каримов тушди.

65 Суҳроб Нуруллаев
65 Жамшид Болтабоев

Пахтакорда ўзгариш. Болтабоев ўрнига  Нуруллаев туширилди

Пахтакор футболчилари бирин кетин уюштирган ҳужумлари Бурчак тўпи билан якунланди. Ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилишди

61 Аббос Амонов

Аббос Амоновга қўпол ҳаракатлари учун сариқ карточка кўрсатилди.

59 Даврон Ҳошимов

Даврон Ҳошимов Полвоновга қарши қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди

56 Азимхон Ахмедов
56 Жалолиддин Машарипов

Пахтакор таркибида илк ўзгариш. Машарипов ўрнига Азимхон Ахмедов майдонга тушди.

Маъруфхон Муродовни қайтариб қолишга ҳаракат қилган рақиб футболчилари бурчак тўпини ишлаб олдилар. Маъруфхоннинг етказиб берган тўпига Амонов зарба берди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Дарвоза олдида мавжуд бўлган вазиятлардан Таран ва Эргашевлар унумли фойдалана олмадилар!

Аббос Амоновнинг зарбасини Рқбкин қайтарди. Қайтган тўпга Муродов зарба берди. Яна дарвозабон ажойиб ўйнади

Аббос Амоновни рақиб жамоа футболчилари йиқитиб тўхтатишди. Натижада жарима тўпи. Аббос Амоновнинг етқазиб берган тўпига жамоадошлари яқин эди аммо бирин кетин вазиятлардан Таран, Полвонов ва Хасанбой Эргашевлар фойдалана олишмади. Афсус!

Маъруфхон Муродовнинг рақиб жарима майдончасига етқазиб берган тўпини Никита ушлаб олди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.

Маъруфхон Муродовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга эришдилар. Натижада бурчак тўпи. Пахтакор ҳимоячилари хавфни бартараф этишиб тезкор қарши ҳужум уюштиришга эришдилар. Жамолиддин Машариповнинг ўта хавфли кўриниш олган зарбасини Тожибоев моҳирона ушлаб олди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

Андреевнинг зарбаси ноаниқ.

44

Шўртан дарвозаси томн навбатдаги жарима тўпи белгиланди. 30 метрларча узоқликдан

43

Пахтакор вакиллари Шўртан жарима майдончаси ичида ушланиб қолишмоқда. Шўртаннинг эса ўйин тизгини бироз бузилганга ухшаб қолди.

Пахтакор чап бурчакдан тўпни майдонга киритмоқда.. ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

Пахтакор бурчак тўпини амалга оширди. Хавфли вазият. Маъруфхон Муродов жамоасини муқаррар голдан асраб қолди. Пахтакор навбатдаги бурчак тўпини амалга оширди. Бу сафар ўнг қанотдан. Тожибоевдан ва ҳимоячиларимиздан қайтган тўпга Сергеев етиб келди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди.

Рақибларимиз 40 метрлардан жарима тўпини амалга оширишда. Шерзод Каримовнинг зарбасини Тожибоев ушлаб қолди.

26 Зафар Полвонов

Гооооооол!!!!!!!!Қораевдан тўпни қабул қилиб олган Таран уни чиройли тарзда Полвоновга етказди. У эса боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб ҳисобни очди. 1:0.

Белгиланган жарима тўпини Шерзод Каримов Шўртан жарима майдончасига етказиб берди Сергеевнинг боши билан йўллаган зарбасини Элдор қайтарди. Натижада белгиланган бурчак тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришга эришди

23

Элдор Бойматовга рақибни йиқитгани учун сариқ карточка кўрсатилди

17

Игорь Тараннинг боши билан йўллаган зарбасини Никита қайтариб қолди

Маъруфхон Муродов вазиятдан унумли фойдалана олмади. 

Шерзод Каримовнинг мезбон жарима майдончаси яқинидан йўллаган зарбасини Тожибоев ушлаб олди

9

Жамол Отақулов рақибга қўполлик кўрсатди деб топилиб, Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди

4

Маъруфхон Муродовнинг рақиб жарима майдончасига ташлаб берган тўпини Никита ушлаб олди

2

Шўртан жамоаси илк бурчак тўпини амалга оширмоқда. Маъруфхон Муродовнинг етказиб берган тўпини рақиб ҳимоячилари майдон ташқарисига чиқариб юборишди

Учрашувни майдон эгалари бошлаб беришди

Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 13- тур.

Ғузор ш. Ғузор "Марказий" стадиони. 20.06.2016й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Пахтакор" (Пахтакор)

Бугун Ғузор шаҳрида Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтмоқда. Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси пойтахтимизнинг "Пахтакор" жамоасига мезбонлик қилмоқда.

Қуйида ушбу учрашув ҳакамлари билан таништириб ўтамиз.

Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко (Тошкент вил.), Обид Жумаев (Навоий)

Заҳира ҳаками: Шухрат Ражабов (Бухоро)

Назоратчи: А.А.Клипиков (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: А.Фролов (Тошкент)

 "Шўртан" - "Пахтакор" жамоалари таркиби билан танишинг.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 5.Ботир Қораев (с), 6.Аббос Амонов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов,14.Умарбек Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов.

Заҳира: 12.Фаррух Турдалиев, 7.Олимжон Каримов, 10.Кенжа Тўраев, 15.Холмурод Холмуродов, 21.Сардор Расулов, 23.Юсуф Бўриев, 25.Асрор Алиқулов.

Жамоа бош мураббий в.б. - Ихтиёр Тоғаевич Каримов

"Пахтакор": 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Шерзод Каримов, 9.Жалолиддин Машарипов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 14.Жамшид Болтабоев, 15.Жавоҳир Соҳибов, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев.

Заҳира: 50.Умидхон Ҳамроев, 6.Аббос Отахонов, 7.Азимхон Ахмедов, 13.Сухроб Нуруллаев,17.Акобир Тўраев, 18.Жавоҳир Сидиқов.

Жамоа бош мураббийи: Григорий Анатольевич Колосовский.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал