“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 4 : 3 Олмалиқ Олий лига — 112016-06-11 19:00

Барча мухлисларимизга бизни кузатиб боргани учун ташаккур изҳор этамиз. Хайр соғ бўлинг омон бўлинг!

Шўртан - Олмалиқ учрашуви 4:3 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

90+2 Раҳматулла Бердимуродов

Бердимуродовга вақтни чўзгани учун сариқ карточка кўрсатилди

90+1 Ярослав Мартинюк

Бош ҳакамга эътироз билдиргани учунМартинюкга сариқ карточка кўрсатилди

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89 Элдор Бойматов

Элдор Бойматов рақибга очиқдан очиқ қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

84 Зоҳир Пиримов

Зоҳир Пиримовнинг амалга оширган жарима тўпини Тожибоев ушлаб қололмади. Ҳимоячиларимиз ҳам бироз  ожизлик қилишди. 4:3

82 Кенжа Тўраев
82 Зафар Полвонов

Зафар Полвонов ўрнига майдонга Кенжа Тўраев туширилди.

79

Гол!!!. Шўртан жарима майдончаси яқинидан белгиланган жарима тўпидан рақибларимиз унумли фойдаланишга эришдилар.Евгений Гоголь голга муаллифлик қилди. 4:2

77 Олим Каримов
77 Аббос Амонов

Аббос Амонов ўрнига майдонга Олим Каримов майдонга туширилди.

74 Аббос Амонов

Гоооооол!!!!! Полвонов-Мамадалиев-Муродов комбинациясини Аббос Амонов дарвозабон устидан секингина ошириб совуққонлик билан ҳисобни йирик ҳисобга келтириб олди. 4:1. 

72

Шўртан жамоаси ўнг қанотдан бурчак тўпини амалга оширишди. Рақиб ҳимояси хавфни бартараф қилишга эришди

Дарко ва Зафарнинг тўқнашуви натижасида белгинланган жарима тўпига Бойматов зарба берди. Бироз ноаниқ.

69 Дарко Станоевич
69 Мурод Ражабов

Олмалиқ жамоасида ўзгариш. Мурод Ражабов ўрнига майдонга Дарко Станоевич майдонга тушди.

Жарима майдончасига ёриб кирган Амонов тўпни Таранга етказди. Зарбааа. Ҳимоячилардан қайтган тўпга Муродов зарба берди. Ноаниқ

65

Олмалиқ жамоаси вакиллари 30 метрлардан жарима тўпини амалга оширишди. Зарбани жонли девор қайтариб қолди

63 Дониёр Исмоилов
63 Рўзимбой Аҳмедов

Олмалиқ таркибида навбатдаги ўзгариш. Рўзимбой Аҳмедов ўрнига майдонга Дониёр Исмоилов туширилди.

60 Игорь Таран

Гооооооол!!! Абдулов ва Амонов ўртасида кечган курашда Романдан қайтган тўпга Таран зарба бериб ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келди.

57 Саидкомил Акбаров

Таранни тўхтатиб қолгани учун Акбаров огоҳлантирилди. Натижада белгиланган жарима тўпини Тараннинг ўзи амалга оширди.Ҳимоячиларга тегиб қайтган тўпга Аббос Амонов зарба берди аммо унинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтариб қолди.

52

Диёр Тўропов яна Шўртан дарвозасининг тўққизлигини нишонга олиб зарба берди. Аммо футболчиларимиз тўпни қайтаришга. Ундан сўнг эсаа Тожибоев тўпни ушлаб олишга эришди ва шу тариқа жуда хавфли вазиятдан чиқиб кетишди.

47

Игорь Тараннинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади.

Меҳмонлар амалга оширган бурчак тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди.

46 Зоҳир Пиримов
46 Руслан Вагапов

Олмалиқ таркибида илк ўзгариш. Руслан Вагапов ўрнига майдонга Зоҳир Пиримов тушди.

Иккинчи бўлим бошланиш арафасида.

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди.

Шўртан футболчилари навбатдаги бурчак тўпини амалга оширмоқда. Маъруфхон Муродовнинг тўп узатишини ҳимоячилар қайтаришга эришдилар

Учрашувнинг биринчи бўлимига 2 дақиқа қўшиб берилди.

Элдор 44

Гоооол!!.Шўртан футболчиларига ишлатган қўполликлари учун Олмалиқликлар дарвозасига 16 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Элдор Бойматов ҳам рақиб дарвозасининг чап тўққизлигини аниқ нишонга олиб жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 2:1

41 Диёр Тўропов

"Шўртан" - "Олмалиқ" учрашувидаги ҳисобни Диёр Тўропов ажойиб тарзда тенглаштириб олди. Жамоадошларидан тўпни қабул қилиб олган Диёр чап тўққизликни аниқ нишонга олиб ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди

39

Шўртан жамоаси чап қанотдан бурчак тўпини амалга оширмоқда. Ҳимоячилардан қайтган тўпга Бойматов зарба берди. Абдулов тўпни ушлаб олди

Олмалиқ жамоаси вакиллари жарима тўпини амалга оширди. Амановнинг зарбасини Тожибоев майдон ташқарисига чиқариб юборди.

32 Зафар Полвонов

Шўртан жамоаси ҳисобни очди. Таран - Муродов - Амонов - Полвонов комбинациясини Зафар дарвоза чизиғидан секингина рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

30 Маъруфхон Муродов

Шўртан футболчилари ўз жарима майдончасида палама-партишликка йўл қўйди. Тожибоев жамоа жонига оро кирди

27 Жамол Отақулов

Шўртанда мажбурий ўзгариш. Жамол Отақулов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига майдонга Маръруфхон Муродов тушишга шай бўлиб турибди

Элдор Тожибоевдан ажойиб сейв. Ҳимоячиларимизни алдаб ўтишга эришган Арсланмурат Амановнинг зарбасини майдондан ташқарига чиқариб юборди. Натижада белгиланган бурчак тўпини ҳам Элдор қайтаришга эишди

ўйин асосан майдон марказида ўтмоқда

Олмалиқ жамоаси вакиллари жарима майдончамиз яқинидан жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф қилишга ва қарши ҳужумни уюштиришга эришдилар. Аммо Самарасиз

Шўртан жамоаси илк жарима тўпини амалга оширди. Меҳмонлар ҳимояси яхши ҳаракат қилди.

6дақ. Аббос Амонов тўпга зарба берди. Унинг зарбасини Абдулов ушлаб олди

5 дақ. Ҳимоячиларимиз назаридан четда қолган Аҳмедов "Шўртан" жарима майдончасига кириб дарвоза томон зарба берди. Тожибоев тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Отақулов узоқлаштирди

4дақ. Отақуловдан тўпни қабул қилиб олган Таран уни Полвоновга узатди. Аммо Зафар тўпга етиб келолмади.

 

"Шўртан" - "Олмалиқ" учрашувини мезбонлар бошлаб беришди

Жамоалар майдонга тушиб келмоқда.

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 11- тур.

Ғузор ш. Ғузор "Марказий" стадиони. 14.05.2016й.

"Шўртан" (Ғузор) - "Олмалиқ" (Олмалиқ)

Бугун Ғузор шаҳрида мамлакатимиз чемпионатининг 11-туридан ўрин олган учрашувлардан бири бўлиб ўтмоқда. Ушбу тур доирасида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бугун Олмалиқнинг "Олмалиқ" жамоасига мезбонлик қилмоқда.

Қуйида эса ушбу учрашув ҳакамлари билан танишишингиз мумкин.

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий)

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов (Тошкент), Александр Буров (Бухоро)

Заҳира ҳаками: Элёр Турсунов (Бухоро)

Назоратчи: С.И.Наджафалиев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р.Черников (Тошкент)

 "Шўртан" - "Олмалиқ" учрашувида майдонда қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишади.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 5.Ботир Қораев (с), 6.Аббос Амонов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов,14.Умарбек Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев.

Заҳира: 12.Фаррух Турдалиев, 7.Олимжон Каримов, 10.Кенжа Тўраев, 15.Холмурод Холмуродов, 19. Маъруфхон Муродов, 21.Сардор Расулов, 25.Асрор Алиқулов.

Жамоа бош мураббий в.б. - Ихтиёр Каримов

"Олмалиқ": 12.Роман Абдулов, 3.Саидкамол Акбаров, 5.Евгений Гоголь, 6. Раҳматулла Бердимуродов, 7.Арсланмурат Аманов, 8.Ярослав Мартинюк, 19.Ислом Иномов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 24.Руслан Вагапов, 28.Мурод Ражабов, 77.Диёр Туропов.

Заҳира: 16.Умид Ҳонимқулов, 4.Абдуқаххор Ҳожиакбаров, 11.Зоҳир Пиримов, 14.Дониёр Исмоилов, 17.Муҳаммад Исаев, 20.Дарко Станоевич, 27.Никита Павленко.

Жамоа бош мураббийи: И.А.Шквырин.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар