“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Машъал 2 : 1 Шўртан Олий Лига — 92016-05-14 18:00

Машъал Шўртан учрашуви ўз ниҳоясига етди

90+4 Зафар Тўраев

Гол! Зафар Тўраев жамоасини олдинга олиб чиқди. 2:1

Маъруфхон Муродовнинг тўп узатишига Кенжа Тўраевн бироз кечикди

Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди

87 Ҳумоюн Муртозаев

Ҳумоюн Муртозаев Отақуловни Шўртан жарима майдончасида йиқитгани учун сариқ карточка кўрсатилди

86 Кенжа Тўраев

Гооооооол!!!! Кенжа Тўраев боши билан зарба бериб ҳисобни тенглаштирди. 1:1

Машъал жамоаси бурчак тўпини амалга оширди. Тожибоев тўпни қайтарди

82 Ҳумоюн Муртозаев
82 Ғулом-Ҳайдар Ғуломов

Ғулом - Ҳайдар Ғуломов ўрнини Ҳумоюн Муртозаевга бўшатиб берди

Аббос Амоновнинг зарбаси ноаниқ чиқди

80 Маъруфхон Муродов
80 Олим Каримов

Олим Каримов ўрнига майдонга Маъруфхон Муродов тушди

Маъруфхон Муродов майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шахбоз Эркинов ҳимоячилар йўл қўйган хатодан кейин қулай вазиятга чиқиб олиб зарба берди. Тожибоев жамоа жонига оро кирди

72 Кенжа Тўраев
72 Зафар Полвонов

Шўртан таркибида ўзгариш. Зафар Полвонов ўрнига майдонга Кенжа Тўраев туширилди.

70 Зафар Тўраев
70 Мирзоҳид Ғофуров

Машъал таркибида навбатдаги ўзгариш. Ғофуров ўрнига майдонга Зафар Тўраев туширилди

Зафар Полвоновни ҳимоячилар тўхтатиб қолгани учун жарима тўпи амалга оширилмоқда. Олим Каримовнинг зарбаси жуда ноаниқ

Зоҳир Қўзибоевнинг зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди

Аббос Амоновнинг зарбасини Носиров қайтарган эди. Қайтган тўпга Полвонов улгура олмади

Хавфли вазият! Жарима майдончасига ёриб кираётган Мамадалиевни ён ҳакам байроқчаси тўтатиб қолди

 

Отақулов аутдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Аввал Полвонов кейин Бойматов боши билан берган йўллаган зарбани рақиб дарвозабони ушлаб олди

Энди Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи белдгиланди ва ноаниқ амалга оширилди

Элдор Боойматовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади

Зафар Полвоновга қўполлик ишлатилди. Машъал дарвозаси томон 28 метрлардан жарима тўпи белгиланди

Ғуломов Отақуловнинг зарбасини қайтараётиб ўз дарвозаси томон зарба берди. Аммо омад яна Машъални муаян голдан асраб қолди.

Ўнг қанотда мезбонлар дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Убайдуллаевнинг тўп узатишини рақиб ҳимоячилари қайтаришди

46 Жамшид Хасанов
46 Дилявер Абибуллаев

Машъал таркибида илк ўзгариш. Абибуллаев ўрнига майдонга Жамшид Хасанов туширилди

46 Олим Каримов
46 Игорь Таран

Шўртан таркибида илк ўзгариш. Игорь Таран ўрнига майдонга Олим Каримов туширилмовда

Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди

Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди

43 Шахзод Шайманов

Гол! Машъал - Шўртан учрашувида ҳисоб очилди. Чап қанотдан жамоадошларидан тўпни қабул қилиб олган Шайманов Тожибоевга имконият қолдирмади. 1:0

37 Умар Эшмуродов

Умар Эшмуродовга бош ҳакам ҳаракатларини танқид қилгани учун иккинчи сариқ карточка кўрсатилиб майдондан четлатилди

Зоҳир Қўзибоев Шахбоз Эркиновнинг тўп узатишидан сўнг қулай вазиятга чиқиб оли Шўртан дарвозаси томон зарба йўллади. Хавфли аммо ноаниқ

Аббос Амоновнинг зарбасини қайтармоқчи бўлган Ҳамроев ўз дарвозасини ишғол қилишидан дарвоза тўсини сақлаб қолди.

Қўзибоевнинг зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди

Таран етқазиб берган тўпга Мамадалиев зарба берди. Ноаниқ

Лазиз Убайдуллаевнинг зарбаси ноаниқ чиқди

Рақиб жарима майдони ёнида Амоновга қўполлик ишлатилди. Машъал дарвозаси томон жарима тўпи 22 метрлардан. Хасанбой Эргашевнинг зарбасини Носиров ушлаб олди.

Натижада белгиланган жарима тўпини ҳимоячиларимиз қайтаришди

12 Хасанбой Эргашев

Эргашев Хасанбой қўпол ўйини учун огоҳлантирилди

Убайдуллаевнинг етказиб берган тўпига Бойматов кеч етиб келди

Шўртан илк бурчак тўпини амалга оширмоқда

7 Умарбек Эшмуродов

7 дақиқа. Умар Эшмуродов қўпол ўйини учун огоҳлантирилди

Хавфли вазият!. Полвонов тўпни Мамадалиевга узатди. Суннатилланинг зарбасини Носиров қийинчиликларсиз ушлаб олди

Учрашувни меҳмонлар бошлаб беришди

Жамоалар майдонга чиқиб келишди

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 9 - тур.

Муборак шаҳри "Б.Вафоев" стадиони. 14.05.2016й.

"Машъал" (Муборак) - "Шўртан" (Ғузор)

Мамлакатимиз чемпионатининг 9-туридан ўрин олган учрашувларнинг бири бугун Қашқадарёнинг Муборак шаҳрида "Машъал" ҳамда "Шўртан" жамоалари ўртасида бўлиб ўтмоқда. Бугунги онлайн шарҳимизни Қашқадарё дербисидан олиб борамиз.

Ушбу учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи  бошқариб боради.

Бош ҳакам: Р.Бобомуродов (Навоий).

Қанот ҳакамлари: А.Қулдашев, Б.Қодиров (иккаласи ҳам Бухородан)

Заҳира ҳаками: Ж.Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: С.Ирматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Р.Черников (Тошкент)

"Машъал"  - "Шўртан" учрашувидаги жамоалар таркиблари билан танишинг.

"Машъал": 30. Ботир Носиров, 2.Искандар Шойқулов, 7. Зоҳир Қўзибоев (с), 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Шаҳбоз Эркинов, 22.Сирож Ҳамроев, 27.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 29.Дилявер Абибуллаев, 55.Аваз Агалиев.

Заҳира: Жавоҳир Илёсов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 10.Жамшид Хасанов, 24. Сирожиддин Раҳматуллаев, 25.Ихтиёр Тошпулатов, 90.Зафар Тўраев, 96.Шохжаҳон Қиличев.

Бош мураббий - Александр Хомяков

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 5.Ботир Қораев (с), 6.Аббос Амонов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов,, 14.Умарбек Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 22.Лазиз Убайдуллаев.

Заҳира: 12.Фаррух Турдалиев, 7.Олимжон Каримов, 10.Кенжа Тўраев, 15.Холмурод Холмуродов, 19. Маъруфхон Муродов, 23.Юсуф Бўриев, 25.Асрор Алиқулов.

Жамоа бош мураббий в.б. - Ихтиёр Каримов

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал