“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Онлайн

Шўртан 4 : 2 Сўғдиёна Олий лига — 8. 2016-05-07 18:00

Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

Шўртан тўпни назорат қилишга ҳаракат қилаяпти

Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди

84 Элдор Тожибоев

Тожибоев вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди

76 Асрор Алиқулов
76 Жамол Отақулов

Жамол Отақулов ўрнига майдонга Асрор Алиқулов туширилди. 

75 Игорь Таран

Гоооооол. Суннатилло Мамадалиевдан тўпни қабул қилиб олган Игорь  Таран боши билан Жиззахликлар дарвозасига гол киритиб "хет трик" муаллифига айланди

71 Маъруфхон Муродов
71 Аббос Амонов

Шўртан таркибида ўзгариш. Аббос Амонов ўрнига майдонга Маъруфхон Муродов туширилди.

Хавфли вазият! Музаффаровнинг 45 метрлардан йўллаган зарбаси кучли аммо ноаниқ чиқди

66 Собир Ҳамидов

Гол. Шўртан - "Сўғдиёна" учрашувида ҳисоб ўзгарди. Собир Ҳамидов Тожибоев билан бирга-бир вазиятга чиқиб олиб зарба берди.  3:2

Шўртан дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Чап қанотдан белгиланган жарима тўпини Фарруҳ Шотурсунов амалга оширди. Унинг зарбасини Тожибоев ажойиб тарзда қайтариб қолди

61 Суҳроб Қобилов
61 Жаҳонгир Жиянмуродов

Сўғдиёна таркибида ўзгариш. Жаҳонгир Жиянмуродов ўрнига Суҳроб Қобилов майдонга тушди

Ботир Қораевдан тўпни қабул қилиб олган Таран тўпга зарба берди аммо унинг зарбаси кучсиз чиқди ва дарвозабон тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди

 

56 Аббос Амонов

Гооооооол!!! Игорь Таранда тўпни қабул қилиб олган Аббос Амонов боши билан Сўғдиёна дарвозасини ишғол этиб ҳисобдаги фарқни оширди

53 дақиқада Лазиз Убайдуллаевнинг чап бурчакдан етказиб берган тўпига Эшмуродов боши билан зарба берди аммо ноаниқ

43 дақиқада Сўғдиёна таркибида илк ўзгариш бўлган. Бу маълумотни вақтида етказа олмаганимиз учун узр сўраймиз. Қахрамон Баҳодиров ўрнига майдонга Собир Ҳамидов тушган экан.

46 Акмал Абдураҳмонов

Сўғдиёна таркибида ҳам ўзгариш. Акмал Абдураҳммонов ўрнига майдонга Сардор Собирхўжаев туширилди.

 

46 Элдор Бойматов
46 Хасанбой Эргашев

Хасанбой Эргашев ўрнига майдонга Элдор Бойматов туширилди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим тугади

Зафар Полвонов жарима майдончасига ёриб кириб зарба берди. Ғаниев қайтарди. Қайтган тўпга Убайдуллаев зарба берди аамо унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Аббос Амоновнинг боши билан берган зарбасини эса Ғаниев бу сафар хатосиз ушлаб олди

 

Бобир Қосимовнинг зарбаси хавфли аммо ноаниқ чиқди

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

41 Игорь Таран

Гоооооол!!!!!! Чап қанотда Амоновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди қайтган тўпга Таран ва Полвонов етиб келди ва Игорь иккинчи голни уриб "дубль"га эришди 2:1

Лазиз Убайдуллаевнинг зарбаси бироз кучсиз чиқди. Дарвозабон тўпни қийинчиликсиз ушлаб олди.

самарасиз

Навбатдаги бурчак тўпи. Амонов яна тўп ёнида.

Амонов чап бурчакдан тўпни жарима майдончасига етказиб берди. Аммо Шўртан футболчилари ушбу ажойиб вазиятни қўлдан бой бердилар

Навбатдаги бурчак тўпини Лазиз Убайдуллаев жарима майдончасига етказиб берди. Меҳмонлар ҳимояси ишончли ўйнади

"Шўртан" жамоаси илк бурчак тўпини амалга оширмоқда.

29 Игорь Таран

Ўнг қанотдан Амоновнинг ҳаводан етказиб берган тўпига Таран етиб борган эди. Унга ҳимоячилар халақит қилишди. аммо унга Зафар Полвонов ёрдамга етиб келди. Уни ҳам ҳимоячилар жарима майдончаси ичида йиқитишди. Натижада Сўғдиёна дарвозасига белгиланган 11 метрлик жарима тўпини Таран хатосиз бажариб ҳисобни тенглаштириб олди

25 Акмал Абдураҳмонов

Абдураҳмонов қўпол ўйини учун огоҳлантирилди

24 Тимур Ғаниев

Тимур Ғаниевга вақтни чўзганлиги сабабли сариқ карточка кўрсатилди

Лазиз Убайдуллаев яна бир бор омадини синаб кўрди. Бу сафар унга озгина аниқлик етишмади

Лазиз Убайдуллаевнинг зарбаси хавфли чиқди. Аммо самарасиз

15 Қаҳрамон Баҳодиров

15 дақиқа. Гол. Қаҳрамон Боходиров ҳисобни очди. 0:1

Хавфли вазият!!!! Зафар Полвонов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб олди аммо тўпни олдинга тепиш ўрнига орқага тепиб юборди. Тўпга етиб келган Таран ҳам ҳужумни самарали якунлай олмади

Аббос Амоновнинг зарбасини Тимур ушлаб олди

Шўртан дарвозаси томон чап қанотдан белгиланган жарима тўпини ҳимоячилар қайтаришди. 

Олим Каримовнинг зарбасини Ғаниев ушлаб олишга эришди

3- дақиқада меҳмонлар дарвозасига чамаси 35 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Жонли девор тўпни қайтарди

"Шўртан" - "Сўғдиёна" учрашувини мезбонлар бошлаб беришди

Учрашувга старт берилишидан олдин шу йилнинг 5 май куни бетоблиги туфайли оламдан ўтган олий лига ҳаками Мурод Муҳаммедовни хотирлаш мақсадида ўйингоҳда йиғилган барча мухлислар ва жамоалар учун бир дақиқалик сукут эълон қилинди.

Ўзбекистон XXV-миллий чемпионати. Олий лига. 8 - тур. Ғузор "Марказий" стадиони. 07.05.2016й.

"Шўртан" (Ғузор) - "" (Жиззах)

Ўтган турда Фарғонада илк очкони қўлга киритган Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бугун ўз майдонида Жиззахнинг "" жамоасини қабул қилмоқда. Жамоамизга бугун омад ва ғалаба  тилаган ҳолда матнли онлайн шархимизни бошлаймиз.

Бугунги учрашувни қуйидаги ҳакамлар гуруҳи  бошқариб боради.

Бош ҳакам:  В. Цейтлин  (Тошкент)

Ёрдамчи ҳакамлар:  М. Саидқосимов   А. Усмонов  (иккаласи ҳам Тошкент)

Заҳира ҳаками:  И. Худойдотово (Ташкент)

Назоратчи:  И. Шарипов (Бухоро)

"Шўртан" - "Сўғдиёна"  жамоалар таркиби билан танишинг.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 5.Ботир Қораев (с), 6.Аббос Амонов, 7.Олимжон Каримов, 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов,, 14.Умарбек Эшмуродов, 22.Лазиз Убайдуллаев,

Заҳира: 12.Фаррух Турдалиев, 10.Кенжа Тўраев, 12.Холмурод Холмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19. Маъруфхон Муродов, 23.Юсуф Бўриев, 25.Асрор Алиқулов.

Жамоа бош мураббий в.б. - Ихтиёр Каримов

"Сўғдиёна": 1.Тимур Ғаниев, 4.Элёр Орифов, 5.Мурод Холмухаммедов, 7.Санжар Рашидов (с), 9.Акмал Абдураҳмонов, 10.Музаффар Музаффаров, 11.Фарруҳ Шотурсунов, 13.Сарвар Жўраев, 18.Қаҳрамон Боходиров, 20.Жаҳонгир Жиянмуродов, 22.Бобир Қосимов.

Заҳира: 21.Музаффар Абдуллаев, 2.Дилмурод Икромов, 6.Собир Ҳамидов, 8.Суҳроб Қобилов, 15.Тимур Ҳакимов, 17.Санжар Рихсибоев, 27.Сардор Собирхўжаев.

Бош мураббий - Даврон Файзиев

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар