“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Клуб тарихи

Ғузорнинг бугунги кунда «Шуртан» номи билан машхур булган футбол жамоаси 1986 йилда « Ок олтин» номи билан ташкил этилган. Ғузорда футболнинг илк кадамлари утган аср 60 ва 70 – йилларининг урталарига тугри келган. Бу вакт оралигида жамоа турли номлар остида туп сурган.

1989 йилдан жамоага «Шуртангаз» газ конлари бошкармаси хомийлик кила бошлаган ва жамоа хам шу йилдан бошлаб «Шуртан» номи билан мусобакаларда иштирок этиб келган. Бу даврда жамоага футбол фидойиси мархум Эшмурод Чоршанбиев рахбарлик килган . Шу давр мобайнида жамоа бир неча бор 1-лигада иштирок этиш учун харакат клиб курган.

1992 йилда жамоа Республика касаба уюшмалари жамоалари биринчи лигада муваффакиятли иштирок этиб, Навойи шахрида олтита жамоа уртасида булиб утган 1- лигага утиш турнирида катнашган. Жамоа гарчи шу йили 1-лигага чика олмаган булсада чиройли уйинлари билан купчилик мухлисларининг олкишига сазовор булган

1993 йилда жамоа вилоят биринчилиги учрашувларида маглубиятсиз иштирок этиб, яна куз ойларида булиб утадиган 1- лигага утиш турнирида катнашиш хукукини кулга киритди. Бу сафар вилоят чемпионлари Ангрен шахрига йигилишди.Ушбу турнир якунига кура, «Шуртан» 1- лигага чикиш учун хар качонгидан хам якинрок эди.Жамоа етарли бир очкони туплай олмай ортга кайтди.

«Шуртан» футбол клуби 1994 йил (5ноябр)да Ғузор туман хокимиятидан руйхатдан утгандан сунг профессионал клуб макомига эа булди.

1995 йилда «Шуртан» жамоаси аъзолари 1-лигага чикишни уз олдиларига асосий вазифа килиб куйдилар. Албатта, 1995 йилги жамоа таркибига эътибор берилса,унинг асоси тажрибали уйинчилардан ташкил топган эди.

Шу йили узининг чиройли ва хужумкор уйинлари билан «Шуртан» биринчи лигада уйнашга хакли эканлигини исботлади. «Шуртан»ликлар вилоят биринчилигининг «А» гурухида 14 учрашув утказиб, 13 галаба ва 1 маглубият, туплар нисбати 69-7 булгани холда 30 очко тупладилар.Хал килувчи финал учрашувида «Б» гурухи голиби – шахардошлари – Ғузорнинг «Ёшлик» жамоасини 1:0 хисобида енгиб, 9-17 октябр кунлари Карши шахрида булиб утган 2 – лигадан 1- лигага утиш турнирида иштирок этиш хукукини киритди.

Ушбу турнирда иштирок этиш учун «Шуртан» жамоасидан ташкари, «Дустлик»(Каттакургон), «Моверопласт»(Хива), «Умид»(Нукус), АСК(Денов) жамоалари хам ташриф буюришди. Утиш турнирида «Шуртаннинг» уйин натижалари куйидагича булди:

«Шуртан»-«Моверопласт» 3:1

«Шуртан» - «Умид» 4:1

«Шуртан» - «Дустлик» 2:1

«Шуртан»- «АСК» 2:0

Шундай килиб , «Шуртан» Янги мавсумдан бошлаб Узбекистон миллий чемпонатининг 1- лигасида туп сурадиган булди. жамоанинг Ушбу муваффакиятини кулга киритишда клубнинг президенти Н.Ж. Хаккулов, футболчилар: А.Раупов, Э.Мирзаев, М.Бильданов, Ш. Окмирзаев, Э.Назаров, Н.Жураев, Ш.Номозов, А.Корахонов, Д.Одилов, А.Косимов, Икром Норчаев, А.Саидкулов, П. Арслонов, Н.Дониёров, Ш.Туракулов, Б.Расулов, Р.Мураев, Ш.Кучимовларнинг хизматлари ката булди.

Жамоанинг юксалишига салмокли хисса кушган инсонларни тилга олганда, вокеалардан олдин кетиб булсада, Шухрат Окмирзаевнинг хизматларини алохида таъкидлаб утиш лозим.

Шухрат Окмирзаев аввал «Ок Олтин» деб аталган, кейин «Шуртан» деб ном олган футбол жамоасида 15 йил туп сурди.1996 йилда жамоа 1 – лига уйинларида иштирок этиш хукукини кулга киритгандан сунг у мураббийлик фаолиятини бошлади. Ш.Окмирзаев бош мураббийлигида «Шуртан» жамоаси 2000 йилда 1-лига жамоалари уртасида илк маротаба кучли олтиликдан жой олди.

2005 йилда «Шуртан» футбол клуби олий лигага йулланмани кулга киритганидан сунг, Ш.Окмирзаев уринбосарлар таркибида мураббийлик фаолиятини давом эттирди. «Шуртан» жамоасининг олий лигадаги биринчи галабаси айнан Ш.Окмирзаев бош мураббийлигида эришилган: «Шуртан»-«Навбахор» 3:1. Иктидорли мураббий,келажакда узбек футболи учун узининг мунсиб хиссасини кушиши мумкин булган ажойиб инсонни бевакт улим 2007 йилнинг 28 январида орамиздан олиб кетди. Кашкадарёлик футбол мухлислари, «Шуртаннефтгаз» ишчи- ходимлари ва «Шуртан» футбол клуби жамоасининг юрагида Шухрат Окмирзаевнинг порлок хотираси сакланиб колади.

* * *

«Шуртан» футбл жамоаси биринчи лигада уйин бошлаган дастлабки йилида 27 жамоа уртасида 20- уринни эгаллаган булса, кейинги 1997йилги мавсумда анча махоратли уйин курсатиб, 22 жамоа уртасида олиб борилган бахсларда 9-уринни эгаллади.

Бирок бу даврда Узбекистоннинг барча вилоятларида футболнинг жадал суръатлар Билан тараккий этиб боргани унутмаслик лозим.

Республика рахбариятининг спортнинг барча турлари катори футболни хам ривожлантириш борасидаги диккат-эътибори, бу борада кабул килинган бир реча карорлар, бу ишга махаллий хокимиятлар ва бошка мутасадди ташкилотларнинг жалб этилганлиги, футбол жамоаларининг моддий-техник базасини мустахкамлаш учун курилган чора - тадбирлар барча худудларда уз самарасини бера бошлади. Эндиликда жамоалар олдида хар бир уйинда бир аммалаб муваффакиятга эришиш эмас, балки бутун мавсум давомида яхши ва баркарор уйин курсатиш, уйинчиларнинг профессионал махоратини муттасил ошириб бориш, мавсум давомида стратегия ва тактикани тугри белгилаш вазифаси туради.

«Шуртан» футбол клуби хам худи ана шундай машаккатли, бирок шарафли йулни танлади.

2004 йилга келиб биринчи лига Ғарбий зонасида уйинлар жуда кескин тус олди. Бу зона чемпионатида иштирок этаётган 11 жамоа уртасида Сурхандарё Вилоятининг «Тупаланг» жамоаси 1-уринни эгаллади. 40 уйиндан 26 тасини ютиб, 1 уйинда дурангга эришган ва 13 уйинда маглубиятга учраган «Шуртан» жамоаси 79 очко билан иккинчи уринни кулга киритди. Лекин хали олий лигага чикиш учун олдинда Шаркий зона голиблари Кувасойнинг «Цементчи» ва Тошкентнинг «НБУ Осиё» жамоалари билан булиб утадиган финал турнири кутиб турарди.

Турт жамоа уртасида булиб утган шиддатли курашларда «Шуртан» клуби узининг галабага булган ишончи ва иродасини намойиш этди. Утказилган уч уйиннинг иккитасини галаба ва биттасини дуранг билан якунлаб, 7 очко жамғаргани холда Узбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этиш учун бериладиган йулланмани кулга киритди.

2005 йил жамоа олий лигада утказилган 26 уйиндан 6 тасида галабага эришди.Бир уйинни дуранг, 19 уйинни маглубият билан якунлаб, 19 очкони кулга киритгани холда 13- уринни эгаллади.

Клуб президенти Илхом Норчаев жамоа олдига янада масъулиятлирок вазифаларни куйди. Шу боис хам жамоанинг 2006 йилги уйинларида ижобий силжишлар кузатилди.Уткизилган 30 уйиндан 10 тасини галаба, 2 тасини дуранг ва 18 тасини маглубият билан якунлаб, 32 очкони кулга киритган жамоа 12 – урин билан чемпионатни якунлади .

Жамоа уз таркибини мустахкамлаб, ёшартириб боришга алохида эътибор каратмокда. Албатта, хали клуб олдида анча- мунча муамолларурибди. Айиникса, 2007 йилги футбол мавсумининг якуний натижалари «Шуртан» жамоаси уз олдидаги бу муаммоларни тезрок хал этиб, уйинларда туб бурилишлар ясаши лозимлигини курсатмокда. Бу мавсумда клуб утказилган 30 уйиндан саккизтасини ютиб, 5 уйинда дуранг ва 17 уйиндан маглубият билан 29 очко жамгаргани холда 13- уринни эгаллади.

2008 йилда «Шуртан» футбол клуби олдида гоят масъулиятли вазифалар турибди. Эндиликда жамоа тупланган тажрибалар асосида мамлакат чемпионатининг юкори уринларига кутарилиш учун кураш олиб бориши лозим булади.Бош мураббий Бахром Хакимов ва жамоа бошлиги Икром Норчаевлар замонавий футбол услубини етарли даражада узлаштирган, малакали рахбарлар хисобланишади.Улар Д.Тошматов ва А. Бакланов каби дарвозабонлар, А.Юсупов, А.Критинин, Д.Досанов, И.Клекунов, У.Кобилов, каби химоячилар, А. Геворкян, К.Жураев , Д.Атоев, А.Власичев , Т Айзатулов, каби ярим химоячилар, Б. Вахобов , З.Полвонов, А.Мирзоев, каби хужумчилардан иборат жамоа прфессионал махоратини ошира бориб бориб, хар бир уйинни рухан ва жисмонан юксак савияда утказиш учун харакат килишларига шак-шубха йук.

Шу уринда «Шуртан» футболи клубига хомийлик килаётган «Шуртаннефтгаз» унитар шуъба корхонаси борасида хам алохида тухталиб утиш жоиз.

1980 йилда ташкил этилган, Кашкадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бу корхона асосан газ казиб олиш ва уни кайта ишлаш билан шугулланиб келади. «Шуртаннефтгаз» УШК Республикада давлат ахамиятига эга, моддий, иктисодий, ишлаб чикариш, техника салохияти юксак корхоналардан биридир. У республикамизда казиб олинаётган таббий газ ва газ махсулотларининг ката кисмини етказиб бермокда. Корхона 5 хил турдаги асосий махсулотлар ишлаб чикаради.

Корхона Швейцария, Англия, АКШ, Исроил, каби мамлакатлар билан хамкорликни амалга ошириб келмокда . Кейинги пайтларда корхонада олтингугурт , мармар плиталар, нефть махсулотларининг ишлаб чикарила бошлагани мамлакатимиз халк хужалигининг ривожига узига хос хисса булиб кушилди.

«Шуртаннефтгаз» унитар шуъба корхонаси ахолии турмуш даражасини ошириш, ходимлар саломатлигини яхшилаб бориш ва уларнинг маданий дам олишларини ташкил этиш борасида хам хайрли ишларни амалга ошириб келмокда .

Корхона томонидан Карши ва Ғузор иккита микрорайон, 23 коттеж ва бир спорткомплекс куриб ишга туширилди. Яккабог туманидаги 380 уринли Азизкориев номли болалар согломлаштириш оромгохида корхона ходимлари фарзандларининг ёзни мазмунли утказишлари, турли спорт турлари, компютер билан шугулланишлари, хар хил китоблар укишлари, хуллас, янги укув йилига соглом ва бардам булиб кайтишлари учун барча шароитлар яратилган.

Корхона хомийлигидаги «Шуртан» футбол жамоасининг купгина уйинчилари ушбу корхона ишчилари, ходимларидан етишиб чиккан.

«Шуртаннефтгаз»УШК газ, нефть, нефть махсулотлари, олтингугурт, мармар плиталар ва бошка шу каби халк хужалиги учун гоят зарур булган махсулотларни ишлаб чикариш билан бир каторда , бундан кейин хам юртни янада обод килиш , кишиларнинг турмуш шароитини яхшилаш, спорт-согломлаштириш ишларини янада ривожлантриш, айникса, ёшларни мамлакатнинг садокатли фарзандлари, келажагимизнинг муносиб эгалари килиб тарбиялаш борасидаги ишларини давом эттирмокда.

***

Жамоада мураббийлар кунимсизлиги миллий чемпионатда муваффакиятли иштирок этишига йул куймаётгандек таасурот колдирди. Кейинги йилларда муттасил алмашиниб турган жамоа бош мураббийлари руйхатининг узини куздан кечирсак хам, юкоридаги фикирнинг тугри эканлиги аён булади.

2005 йилда: Шамиль Талибоев,Владимир Павленко, Шухрат Окмирзаев, Рауф Инелеев

2006 йилда: Зоир Туракулов, Сеид Сеидов, Шухрат Окмирзаев.

2007 йилда: Т.Агамуродов, Владимир Пачко, Сергей Ковшов, Зоир Туракулов.

2008 йилда: Бахром Хакимов.

2009 йилда: Усмон Тошев (3 тургача), Эдгар Гесс.

2011 йилда Тачмурат Агамуратов (иккинчи даврадан бошлаб).

Бошка омилларни инкор этмаган холда шуни эътироф этиш лизимки, жамоанинг баркарор ва тажрибали бош мураббийга эга булиши уйинчиларнинг жисмоний ва рухий тайёргарлигига, уйинларнинг сифатли утишига ва охир окибатда жамоанинг мавсум турнир жадвалидан юкорирок уринларни эгаллашига асос булади.

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал