“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Ихтиёр Каримов: “Омадсизликлар ортда қолди”

Бугун Ғузорда мамлакат миллий чемпионатининг 8-тур доирасидан ўрин олган “Шўртан” ҳамда “Сўғдиёна” клублари ўртасида кечадиган учрашувдан олдин мезбонлар бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи, жамоа техник директори - Ихтиёр Каримов ўз фикрларини қуйидагича баён қилди:

-   Ниҳоят, ўтган турда Фарғонада бу йилги чемпионатнинг бошланишидаги омадсизликларга чек қўйдик. Дастлабки, айтиш жоиз муҳим очкони қўлга киритдик. Бу дуранг йигитларимизнинг ўзларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлади. Мухлисларимизга эса яхши кайфият бағишлади.

Жиззахликларга қарши ўтадиган бугунги учрашувни ҳам ана шу руҳда давом эттирамиз. “Сўғдиёна”га бўлган ҳурматимизни сақлаб қолган ҳолда шуни айтаманки, мухлисларимиз кўз ўнгида ва қолаверса уларнинг қуллаб-қувватлашлари остида ғалаба қозинишга ҳаракат қиламиз. 

Таркибда йўқотишлар, жароҳатлар, муаммолар йўқ. Ҳамманинг кайфияти яхши. Шогирдларим бугунги учрашувга шай ҳолатда туришибди. 

2016-05-07

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар