“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Ботир Қодирқулов: Яна катта футболга қайтмонқчиман

Сўнги йилларда “Шўртан”да фаолият юритган тажрибали футболчи – Ботир Қодирқулов оёғидан жиддий жароҳат олиб, жорий мавсумдан ўз имкониятларини мураббийликда синашга қарор қилганди. Одатга айланиб қолган футболчиларнинг ўйинолди фикрлари билан танишиш ўрнига бугунги  “Нефтчи” – “Шўртан” учрашуви олдидан жамоамизнинг собиқ футболчиси ва эндинги ёрдамчи мураббийи – Қодирқуловнинг футболчи сифатида ушбу ўйинга қарашлари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

  • Мураббийлик, футболчиликдан анча маъсулиятли ва мураккаб иш эканлигини энди англаб етаяпман. Ҳозирги ҳолатимда майдонга тушиб жамоамга ёрдам бериш истаги кундан-кунга кучайиб бормоқда. “Шўртан”нинг мавсумни бу қадар омадсиз бошлаши мени ҳам кўпчилик қатори жуда ҳам ўйлантирмоқда. Худо хоҳласа, соғлиғимни тиклаб олсам, иккинчи даврада Раҳбарият билан маслаҳатлашган ҳолда майдонга қайтмоқчиман.
  • “Шўртан”нинг ўйинларига тўхталадиган бўлсам, жамоамиз ёмон ўйнаяпти дея олмайман. Йигитлар астойидил ҳаракат қилишмоқда. Ўйинолди машғулотларни ҳам бор куч ва ғайратлари билан ўтказишмоқда. Ўйинларда ҳам жамоамиз кўплаб вазиятларни содир қилишга эришаяпти, аммо нима сабаб билмадим-у, якунловчи ҳолатларни самарали якунлай ололмаяпти. Жамоадошларимнинг ғалабага ва натижани қўлга киритишга иштиёқи баланд. Гарчи сўнги учрашувда “Локомотив”га ютқазган бўлсакда ана шу иштиёқ ўйин давомида кўриниб турди. Буни майдонга ташриф буюрган мухлисларимизнинг учрашувнинг сўнги дақиқаларига қадар кузатиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаганидан ҳам билсак бўлади. Таркибимизда ажойиб футболчилар бор. Ишончим комил, йигитларнинг ҳаракати ва юқорида айтиб ўтганимдек, иштиёқи  бугун Фарғонада ўзининг ижобий натижасини беради – деди Ботир Қодирқулов ўз фикр ва мулоҳазаларини якунлаб.

2016-04-30

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-15 19:00
1:2
Олий Лига 2017 13
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-06-20 19:00
0:0
Олий Лига 2017 14
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал