“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Ихтиёр Каримов: Натижа учун ўйнаймиз

30 апрель куни, Фарғонадаги янги “Истиқлол” стадионида Ғузорнинг  “Шўртан” жамоаси “Нефтчи” меҳмони бўлади.

  • “Нефтчи” жамоаси мамлакатимизнинг номдор ва кучли жамоаларидан бири эканлиги ўзбек футболига қизиқаётган барчага кундек аён. “Шўртан”нинг Фарғонада кечган барча учрашувлари кескин ва чиройли курашларга бой бўлган. Буниси ҳам мустасно эмас деб ўйлайман. Ўйин мураккаб бўлишини биламиз. Ўз навбатида, биз ҳам мухлисларимизни ҳурсанд қилишга ҳаракат қилиб, натижа кўрсатиш учун астойидил ўйнаймиз.
  • Кеча ўйин олди машқларимизни янги қуриб битказилган “Истиқлол” стадионида ўтказдик. Стадион майдони, лойиҳаси, дизайни ва унда яратилан барча шарт-шароитлар ҳавас қилса арзигулик даражада. Барчаси жаҳон футболи талабига жавоб берадиган даражада бажарилган. Бу ерда бажонидил, лаззатланиб ўйнаш керак ҳолос.
  • Таркибимизда йўқотишлар йўқ, жароҳатлар ҳам йўқ. Барча футболчиларимиз ўйинга тайёр. Бугунги учрашувда, иккала жамоа ҳам мухлисбоб ўйин кўрсатишига ишончим комил – дейди чемпионатимизнинг 7-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Шўртан” учрашуви олдидан “оқ бўрилар” бош мураббийи – Ихтиёр Тоғаевич Каримов  ўйинолди фикрлари ва режалари билан бўлишиб.

2016-04-30

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар