“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Сервер Жепаров: "Шўртан"ни ҳимояси кучсиз

“Шўртан” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, “Локомотив”  клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаровни суҳбатга тортдик.

– Сервер, аввало бугунги ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз.

–Табрик учун раҳмат! Бугун биз учун қийин учрашув бўлди. Сабабли, тўрт кун аввал БААда ўйин ўтказганимиз учун бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Гарчи, тикланиш жараёни яхши кечмаган бўлсада, йигитлар натижа учун ҳаракат қилишди, иродасини кўрсатишди ва керакли бўлган уч очкони қўлга киритдик.

– Рақиб ўйинига ўйиндан олдин қандай баҳо бердингиз? Ҳар ҳолда жамоа турнир жадвалининг сўнгги поғонасида бормоқда.

– Рақибни эгаллаб турган ўринидан қатъий назар, ҳар доим уларни ҳурмат қиламиз. Бугун ҳам рақибни ҳурмат қилган ҳолда тўп сурдик.

– Нима деб ўйлайсиз, “Шўртан” шу кўрсатаётган ўйини билан турнир жадвалидаги аҳволини яхшилаб олишига қодирми?

– “Шўртан” бугун яхши ўйин намойиш этди. Қанотларда яхши ҳаракат қилди. Тўғриси саволингизга мавсум сўнггида жавоб оламиз.

– “Шўртан” жамоасининг қайси чизиғини кучсиз деб атаган бўлардингиз?

– Ўйлашимча, “Шўртан”ни ҳимояси кучсиз.

2016-04-25

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар