“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Асрор Алиқулов: Биринчи даврани тугатиб олишим керак

“Шўртан” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, жамоанинг тажрибали футболчиси Асрор Алиқулов фикрлари билан қизиқдик.

– Асрор ака, бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз қандай? Бугун футболчилар рақиб жамоадан қўрққандек ҳаракат қилишди, шу фикрга қўшиласизми?

– Қўрқув эмас, ҳаяжон бор эди. Айниқса бу биринчи бўлимда сезилиб турди. Биз ҳимоядан чиққан вазиятларда майдон марказидаги футболчиларимиз тўпни рақибга олдириб қўяверишди. Буни қўрқув деб бўлмайди, сабаби, анчадан бери юта олмаяпмиз, футболчилар ўзида босиб борлигини ҳис қилишмоқда, шунинг учун ҳаяжонланиб қолишмоқда.

– Рақиб ҳақида қандай фикрдасиз?

– “Локомотив” мамлакатимизнинг энг кучли жамоаларидан бири десам, адашмайман. Бугунги учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Рақиб тўпни ва ўйинни назорат қилишини, стандарт вазиятлардан яхши фойдаланишини билардик ва шунга қарши тайёргарлик кўргандим. Афсуски, ўтказиб юборган голларимиз айнан стандарт вазиятлардан бўлди. Жамоамиз анча ҳаракат қилди, ўтган ўйинларга қараганда, жамоамизда анча ўсиш бор, ўйлайманки, кейинги ўйинларда керакли натижаларни қўлга киритамиз.

– Чизиқларда қилинган ўзгаришлар фойда бердими? Авваллари Умар Эшмуродов Сизга ёрдам берарди, бугун эса сал олдинроқда ўйнади. Бу қандайдир фойда бердими?

– Биз рақибнинг кучига қараб тактика белгиладик. “Локомотив” ярим ҳимояси жуда кучли ҳисобланади. Жепаров, Кападзе сингари футболчиларга қарши тўп суриш осон иш эмас. Шу сабабли, уларни ташкил қиладиган ҳужумларини қайтариш мақсадида, учта таянч ярим ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлдик.

– Жамоанинг қайси чизиғини бўш деб ҳисоблайсиз?

– Ҳимоядан ҳужумга қўшиладиган тезкор футбол қанот ҳимоячилар ва ярим ҳимоячиларнинг йўқлиги бизга панд беряпти. Мана бугун рақиблар таркибида Жасур Ҳасанов бор. Бизда шундай футболчилар жуда зарур. Замонавий футбол шуни талаб қилмоқда. Қишки ўқув–йиғин машғулотларимизда мана шу тарафдан заиф эканлигимизни билардик, аммо, негадир эътибор қилинмади. Мана энди салбий натижа кўрсатяпти. Ўйлайманки, ҳозирги мавжуд таркиб биринчи давра якунига қадар бор кучларини ишга солиб турса, иккинчи даврада жамоа таркибига янги футболчилар қўшиб оламиз.

2016-04-25

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-15 19:00
1:2
Олий Лига 2017 13
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-06-20 19:00
0:0
Олий Лига 2017 14
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал