“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Ихтиёр Каримов: Ҳужумчилар устида ишлашга мажбурмиз

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмига “Шўртан” клуби бош мураббийи Ихтиёр Каримов ташриф буюрди.

- Бугунги учрашувда ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, бугун ҳеч қайси футболчига эътирозим йўқ. Бугун йигитлар бор кучларини ишга солишди, бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Лекин, бир нарсани унутмаслигимиз керак, “Локомотив” турнир жадвалининг пешқадамларидан бири, қолаверса, айни пайтда мамлакатимизнинг энг кучли жамоаси ҳисобланади. Бугунги учрашувда улар маҳорат бобида биздан анча юқори эканлиги кўзга ташланди. Биз ҳозирда ҳужум чизиғида ишлашга мажбурмиз, шунча вазиятлар содир этиб, рақиб дарвозасини ишғол эта олмаяпмизми, демак, ҳужумчилар устида ишлашимиз шарт.

- Футболчилар сиз кўрсатган барча кўрсатмаларни аниқ амалга оширишдими?

- Албатта, футболчилар ҳар бир кўрсатмаларимни аниқ бажаришди, шу сабаб бўлса керак, бир қатор вазиятларни содир этдик. Юқорида айтиб ўтганимдек, маҳорат бобида бироз суст бўлганлигимиз сабабли, рақибга имкониятни бой бердик. Шунинг учун қайтариб айтаман, шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

2016-04-25

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар