“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“ШЎРТАН” ПФК НИНГ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ВАФОТ ЭТДИ

Футбол бўйча Ўзбекистон миллий чемпионатида иштирок этаётган “Шўртан” Профессионал футбол клубининг биринчи президенти Наим Жалилович Хаққулов бугун 29 ноябрь куни узоқ давом этган кассаликдан сўнг, 56 ёшида вафот этди.

“Шўртан”нинг ҳаваскор мақомдаги жамоадан расман Профессионал клуб даражасига кўтарилиши, оёққа туриши, мукаммал шаклланиш жараёнлари айнан мана шу инсон номи билан боғлиқ эди.     

“Шўртан” футбол клуби 1994 йил (5ноябр)да Ғузор туман ҳокимиятидан рўйхатдан ўтганидан сўнг, профессионал клуб мақомига эа бўлди. Кейинги, 1995 йилнинг ўзидаёқ, “Оқ бўрилар” жамоаси аъзолари Биринчи лигага чиқишни ўз олдиларига асосий вазифа қилиб қўйишди. Ўша олис, 1995 йили жамоа асоси тажрибали ўйинчилардан ташкил топган эди ва мавсум якунида “Шўртан” орзиқиб кутилган тарихий  натижа - Ўзбекистон Биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Ғузорлик йигитлар ўзларининг чиройли ва ҳужумкор ўйинлари билан “Шўртан” Биринчи лигада иштирок этишга хақли эканлигини исботлашди.

                                              

Навбатдаги - 1996 йилги футбол мавсуми “Шўртан” клуби тарихида янги саҳифа очди.

Орадан йиллар ўтиб, бу бошланган зафарли юришлар янада бардавом бўлди. 2005 йилдан жамоа ўзбек футболи элитасига йўл олди. 2010 йили эса  “Шўртан” ўз фаолиятидаги энг юксак марраларни забт этишни давом эттирди. Йил якунида, жамоа Олий лига ўйинларида фахрли тўртинчи ўрин соҳиби бўлиш билан биргаликда, Ўзбекистон Кубоги финалига қадар етиб борди. Айнан мамлакат Кубоги финалига етиб бориши ва ички чемпионат натижаларига кўра, “Шўртан” 2011 йили Осиё Футбол Конфедерацияси Кубоги Халқаро турнирида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди...

Кўриб турганингиздек, Ғузор тумани, унинг халқи ва фидоий мухлислари учун “Шўртан” жамоасининг унутилмас муваффақиятларни қўлга киритишида клубнинг биринчи президенти, эндиликда марҳум  Наим Жалилович Хаққулов хизматлари беқиёс бўлди...  

Бугун яқинлари, дўсту биродалари уни сўнгги йўлга кузатишди. Лекин ҳаёт давом этади. Умрини эл-юрт хизмати учун баҳшида этган ушбу инсон бошлаган эзгу ишларини фарзандлари давом эттиришлари шубҳасиз. Марҳумни билган инсонлар, айниқса, ғузорлик футболсевар мухлислар Наим Жалилович Хаққуловнинг “Шўртан” жамоаси учун қилган эзгу ишларини ҳеч қачон унутишмайди.  

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ 

“Шўртан” ПФК МЧЖ раҳбарияти, ходимлари, мураббийлар гуруҳи, футболчилари ва кўп минг сонли мухлислари, клубнинг биринчи президенти  Наим ХАҚҚУЛОВ вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиришади.

2017-11-29

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-17 16:00
0:3
Олий Лига 2017 29
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-25 14:00
1:1
Олий Лига 2017 30
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар