“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ГЕННАДИЙ КОЧНЕВ: “ЙИГИТЛАРГА БАРЧАСИ УЧУН РАҲМАТ АЙТАМАН”

Олий лиганинг сўнгги туридан ўрин олган “Шўртан” - “Қизилқум”   (1:1) учрашувидан сўнг ўтказилган матубот анжуманинг икиинчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи, мураббий – Геннадий Кочнев иштирок этиб, учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим биз учун ўта аянчли тарзда ўтди. Ўртада ҳеч нима қилолмаганимиздан ташқари, ҳужумда ҳам ўйинимиз умуман қовушмади. Аммо иккинчи бўлимда йигитлар ўзларини кўрсата билишди. Ўйинни сўнгги сониясига қадар курашдилар ва натижада ҳисобни тенглаштири, жамоамизни яққол мағлубиятдан асраб қолишга эришдилар. Бунинг учун йигитларга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Фурсатдан фойдаланиб барчани мавсум якуни билан табриклайман.

- Таран, Убайдуллаев ва Тожибоевлар жароҳати боис жамоамизга бугун ёрдам беролмади. Уларга тезроқ соғайиб, фаолиятларини давом эттиришларини тилашдан бошқа чорамиз қолмади.

- Мавсум бўйича фикр билдирадиган бўлсам шуни айтишим мумкин-ки, бу йил "Шўртан" учун жуда омадсиз бўлди. Биз кўплаб учрашувларда имкониятларимиздан фойдаланолмадик. Кутган режаларимизнинг кўпи амалга ошмади. Албатта, бунда ФИФАнинг "Шўртан"га нисбатан чиқарган қарорлари ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади деб ҳисоблайман. Бундан ташқари, мавсум оралиғида ўтказилган селекция ишлари ҳам кўнгилдагидек бўлмади. Сўнгги паллада федерациямизда содир бўлаётган ўзгариш ва янгиликлар ҳам албатта бу сабаблардан мустасно эмас.

2017-11-26

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-17 16:00
0:3
Олий Лига 2017 29
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-25 14:00
1:1
Олий Лига 2017 30
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар