“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ҲАМИДЖОН АКТАМОВ: “ШЎРТАН”ДА ФУТБОЛ НАФАСИ, МУҲИТИ БОШҚАЧА...

Олий лиганинг сўнгги туридан ўрин олган “Шўртан” – “Қизилқум” (1:1) учрашувидан кейин ўтказилаган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйин икки жамоа учун ҳам у қадар аҳамиятли бўлмасада, ўйин спорт принципларига амал қилинган ҳолда ўтди. Шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди аммо ғалабага ишониб қолишдими, ўйин охирида бироз ҳотиржамликка берилдилар. Натижада майдон эгалари охиригача кураш олиб бориб, вазиятни тенглатиришга эришишди.

Бугун кўплаб вазиятларимиз ва имкониятларимиздан фойдалана олмадиган. Бунинг ўзига яраша сабаблари ҳам. Кўплаб етакчи футболчиларимизда жароҳатлар мавжудлиги боис, ушбу учрашувда ўйин амалиётига кам эга бўлган ва бир қатор ёш футболчиларимизга имкон беришга қарор қилгандик. Мисол тариқасида, Алишер Юсупов мавсумнинг илк ўйинида жароҳати боис яқиндагина сафга қайтганди ва бугунги учрашувда ҳам майдонга тушди.

Албатта, “Шўртан”нинг сўнгги поғоналарда тушиб қолгани афсусланарли. Очиғи жамоадаги шароитлар – база, стадион ҳавас қилгудек даражада... Бу ерда футбол нафаси ва бу ердаги муҳит ўзгача. Шаҳсан менга "Шўртан" жуда ёқади. Бу спорт ва бу йўлда тўхтаб қолмаслик керак деб ҳисоблайман. "Шўртан" жамоасига келгусида омад тилаб қоламан.

Бу йилги мавсум бўйича тўхталадиган бўлсам, жамоа олдида яхши ўйин кўрсатиб, юқори натижаларга эришиш вазифаси қўйилган эди. Афсус режаларимиз ва мақсадларимиз ўзини оқламади. Кўплаб омадсизликларга учрадик. Очиғи, жуда кўп – 10 та ўйинда  дуранг ўйнадик, аксарият ўйинларда омадимиз келмади. Шу ўйинларни 5 тасида ғалаба қозонганимизда ҳам, ҳозир бошқа поғонада бўлардик. Шунчаки, бу йилда омадимиз келмади.

2017-11-26

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-17 16:00
0:3
Олий Лига 2017 29
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-25 14:00
1:1
Олий Лига 2017 30
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар