“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

«ШЎРТАН» ЧЕМПИОНАТНИ ДУРАНГ БИЛАН ЯКУНЛАДИ

25 ноябр куни, мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида олий лиганинг  сўнгги туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу тур доирасида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилган “Шўртан” жамоамиз чемпионатни дуранг билан якунлашга эришди - 1:1.

Голларга бой бўлмаган ушбу учрашув, кескин курашлари ва хавфли вазиятлари билан ҳам ажралиб чиқолмади. Шундай бўлсада, 16 дақиқа келиб жамоадошларидан тўпни қабул қилиб олган Самандар Шодмонов Тўропов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни очишга эришди. Ушбу учрашувда асосий ҳаракатлар майдон марказида ўтди. Шу тариқа кечган учрашувда ҳисоб учрашувнинг 90 даиқасигача ҳам ўзгармади. Олдинда бораётган меҳмонлар ҳакам томонидан қўшиб берилган 3 дақиқанинг сўнгида бироз ҳотиржамликка берилдилар шекилли. 92 дақиқага келиб Отабек Нарзуллаев ўзининг аниқ ҳаракати билан жамоасини муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Олий лига, 30-тур. 25.11.2017й.

Ғузор "Марказий" стадиони. 999 томошабин.

“Шўртан” (Ғузор) – “Қизилқум” (Навоий)  1:1. 

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), А.Кулдашев (Бухоро), Б.Қодиров (Бухоро),  Д.Каримов (Тошкент)

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ш.Ражабов

Голлар: Самандар Шодмонов (16) -  Отабек Нарзуллаев (90+2)

"Шўртан": 25.Алибек Тўропов, 4.Жамол Отақулов (17.Ғулом Раҳмонов, 46), 5.Хасанбой Эргашев, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов,  30.Жасур Холтўраев (55.Дилшод Хушбаков, 77), 38.Суннатилла Мамадалиев, 76.Аббос Амонов (7.Олимжон Каримов, 52),  77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзеддинов (с), 92.Евгений Кочнев.

Захира: 16.Акмал Раҳимов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 46.Толибжон Очилов, 99.Марадона Сафаров.

"Қизилқум": 55.Эркин Жабборов, 3.Шукурали Пўлатов, 32.Миржалол Қосимов, 7.Бекзод Мирзамуродов (99.Алишер Юсупов, 46), 8.Акмал Рустамов, 9.Отабек Зокиров, 14.Файзулла Қамбаров, 18.Самандар Шодмонов, 23.Шерали Жўраев, 27.Илҳом Юнусов (к), 92.Акрамжон Баҳриддинов (71.Меҳриддин Фахриев, 62) (20.Ғайрат Жумаев, 85).

Захира: 22.Артём Макосин, 2.Виктор Григорьев.

Огоҳлантиришлар: Беҳзод Мирзамуротов (38)

2017-11-26

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-17 16:00
0:3
Олий Лига 2017 29
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-25 14:00
1:1
Олий Лига 2017 30
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар