“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ҒУЗОРДАГИ УЧРАШУВНИ РИСҚУЛЛАЕВ БОШҚАРАДИ

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакат чемпионати Олий лигасининг сўнгги 30-турида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди. Унга кўра, 25 ноябрь  куни Ғузор шаҳрида бўлиб ўтадиган  “Шўртан” - “Қизилқум” учрашувини Аҳрор Рисқуллаев бошқариб борадиган бўлди.

Қанотларда унга бухоролик Абдураҳмон Қўлдошев ва Бобир Қодировлар ёрдам беришади. Бир кун аввал бўлиб ўтадиган ёшлар таркиблари учрашувини Дилшод Каримов бошқаради. Шунингдек у, асосий таркиблар ўртасидаги ўйинда захира ҳаками сифатида ишлайди.

Мазкур баҳсда ҳакамлар ҳаракатини Сардор Нажафалиев назорат қилиб боради. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакили сифатида эса Ғузорга Шерзод Ражабов ташриф буюради.      

“Шўртан” (Ғузор) - “Қизилқум” (Навоий). 25 ноябрь. “Ғузор Марказий” стадиони. Соат 14:00.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), А.Қўлдошев (Бухоро), Б.Қодиров (Бухоро),  Д.Каримов (Тошкент).

Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Ш.Ражабов (Тошкент).

Эртага, шанба куни бўлиб ўтадиган ўйин соат 14:00да бошланди. Бугун эса бу икки жамоа ўринбосарлари баҳси ўтказилади. Ушбу учрашув соат 14:00да Ғузордаги “Болалар футбол Маркази” стадионида бошланади.

2017-11-24

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-17 16:00
0:3
Олий Лига 2017 29
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-25 14:00
1:1
Олий Лига 2017 30
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар