“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

КУБОК САМАРҚАНДГА ЙЎЛ ОЛДИ

Шу йилнинг 5-10 ноябрь кунлари Ғузордаги “Ғузор болалар футбол маркази” стадионларида 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ўртасида марҳум мураббий Эшмурод Чоршанбиев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи кунги баҳсларда дастлаб, учинчи ўрин учун майдонга Денов ҳамда Навоий жамоалари тушишди. Унда Эркин Тўраев шогирдлари -  сурхондарёлик ёш футболчилар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Финалда эса турнирнинг бош соврини учун самарқандлик футболчилар Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги ўз тенқурглари билан куч синашишди. Қизғин ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда Сами Игамбердиев ва Акмал Холматов бошқарган Самарқанд жамоаси Шерзод Якубов устозлигидаги Бешариқ ёшлари устидан  3:2 ҳисобида зафар қучди ва турнир ғолибига айланди.

Якунда эса жамоалар қўйидаги ўринларни қўлга киритишди:

1-ўрин “Самарқанд БЎСМ-1” (Самарқанд)

2-ўрин “Бешариқ-БЎСМ” (Фарғона)

3-ўрин “Денов Футбол интернати” (Сурхондарё)

4-ўрин “Навоий БЎСМ-2” (Навоий)

5-ўрин ”Пешку Футбол интернати” (Бухоро)

Шуни алоҳида таъкидлаш кераки, турнир ташкилотчиси бўлган “Шўртан” Профессионал Футбол клуби раҳбарияти мусобақа давомида иштирокчи меҳмонларларнинг барчасига бирдек қулай шарт-шароит яратиб берди. Мусобақа давомида  ёш футболчиларга маданий дам олиш дастури бўйича ҳам эътибор қаратилди. Жумладан, меҳмонларга Қарши шаҳрига сайёҳат ҳам ташкил этилди. Шунингдек, ёш футболчилар 9 ноябрь куни Олий лиганинг 28-тур доирасидаги учрашувларидан ўрин олган “Насаф” - ”Шўртан” жамоалар ўртасидаги баҳсини бевосита “Насаф” марказий ўйингоҳида томоша қилишди.

Турнир якунида ғолиб ва сориндорларга махсус Кубоклар, турли даражадаги дипломлар ва медаллар топширилди. “Энг яхши футболчилари” номинацияларида ғолиб чиққанлар ташкилотчилар  томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Мукофотларни турнир ташкилотчилари “Шўртан” ПФК МЧЖ раҳбарияти ва Эшмурод Чоршанбиевнинг фарзандлари, яқинлари топширишди. 

Мусобақанинг ёпилиш маросимидан сўнг, ташкилотчилар ёш футболчиларни ширинликлар билан меҳмон қилишди. Ўйинлар барча иштирокчиларда илиқ тассуротлар қолдирди ва барча бирдек ушбу анъанавий турнирнинг кейинги йилларда ҳам мана шундай юқори даражада ўтказилишини тилаб қолишди. 

2017-11-12

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар