“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Рўзиқул Бердиев: “Тезкор гол ишимизни осонлаштирди”

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

-Ўзларингиз ўйинни кўрдиларингиз, учта гол билан ғалабага эришдик. Аммо биз бу ҳисобни биринчи бўлимдаёқ таблога ёздириб қўйишимиз мумкин эди. Жуда кўп вазиятларни пучга чиқардик. Ўйин тўлиқ устунлигимизда ўтди. “Шўртан” жамоасини бугун ҳимояда ўйнашини билар эдик. Тезкор киритган голимиз ишимизни анча осонлаштирди. Бунда Абдураҳимов профессионалларча ҳаракат қилди. Умуман керакли ғалабани қўлга киритганимиздан мамнунман.

Пенальтини нега Черан амалга оширмади? Бугунги ўйинда агар пенальти бўлса, ким уни амалга оширишини олдиндан режалаштирганимиз йўқ эди. Буни майдондаги ўйинчиларнинг ўзи ҳал қилишди.

Бугун Бобир Абдухолиқов бизга ёрдам бера олмади,  бунга сабаб у ўтган ўйинда кичик жароҳат олган эди, шунга таваккал қилишни ҳоҳламадик. Бугун яна ўйин давомида етакчиларни алмаштирдик, бунга сабаб кейинги муҳим ўйинимизни ҳам ҳисобга олганимиз бўлди.

Йигитларга энди уч кун таътил берамиз. Жамоамиз 13 ноябрдан йиғилади ва навбатдаги ўйинга тайёргарликни бошлашади. Машғулотларни ёрдамчи мураббийларимиз Минчев ва Сибагатуллинлар ўтказиб туришади. Биз эса 15 ноябрдан машғулотларга қўшиламиз.

2017-11-10

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар