“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ФИНАЛДА САМАРҚАНД ВА БЕШАРИҚ ЖАМОАЛАРИ

Бугун “Ғузор болалар футбол маркази” стадионларида 2005-2006 йилларда туғилган футболчилар ўртасида марҳум мураббий Эшмурод Чоршанбиев хотирасига бағишланган турнирнинг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда ўтган ҳар икки ярим финал жуфтлигида ғолиблар номи фақатгина учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида аниқланди. Дастлаб, майдонга Самарқанд ва Денов шаҳарларидан ташриф буюрган ёш чарм тўп усталари тушишди. Ўйиннинг асосий вақтида томонлар муроса йўлини танлашди. 1:1 натижасидан сўнг ёш футболчилар пенальтилар тепиш сериясида ўз омадларини синаб кўришди. Унда ҳал қилувчи зарбаларни беришда рақибларига нисбатан анча аниқроқ ҳаракат қилган самарқандликлар ғалабани тантана қилишди. Ҳисоб 2:1, умумий натижа эса 3:2.

Иккинчи ярим финал жуфтлигида Фарғона вилояти Бешариқ тумани ёшлари майдонда навоийлик тенгқурлари билан бир-бирларига қарши рўбарў келишди. Бу учрашувнинг ҳам асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади. Ҳисоб - 1:1 кўринишини олди. Учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида водийлик футболчилар аниқроқ ҳаракат қилишди - 3:2. Умумий натижа - 4:3.

Демак, эртага 10 ноябрь куни Эшмурод Чоршанбиев хотира турнирида 3 ўрин учун Денов ҳамда Навоий ёшлари баҳс олиб боришади. Ҳал қилувчи финал учрашувида эса Самарқанд ва Бешариқ жамоалари майдонга тушишади. Учрашувлар Ғузордаги “Ғузор болалар футбол маркази” майдонларида эрталаб соат 09:30 дан бошланади.

Шунингдек, бугун 5 ўрин учун ҳам ўйин ўтказилди. Унда Пешку ва Шўртан-1 жамоалари ўзаро учрашишди. Мазкур баҳсда Бухоро вилояти вакиллари ишончли зафар қучишди - 5:1.             

Ярим финал баҳсларидан суратга олинган фото лавҳаларни қуйида кўришингиз мумкин.

2017-11-09

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар