“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

БУ ЙИЛГИ МУСОБАҚАГА БЎЛГАН ҚИЗИҚИШ ВА ИШТИРОКЧИЛАР СОНИ ОШДИ

Бугун Ғузордаги “Болалар футбол маркази” спорт мажмуасининг стадионларида Ғузор футболи асосчиси, кўплаб ёшларга устозлик қилган футбол мураббийи, фидойи инсон, марҳум Эшмурод Чоршанбиев хотирасига бағишланган навбатдаги турнирга старт берилди. Бундан бир неча йиллар аввал эзгу мақсадлар билан бошланган мусобақа, баъзи бир сабабларга кўра орада тўхтаб қолган эди. Мана энди “Шўртан” ПФК МЧЖ бошқарувига янги раҳбарият тайинлангач, бу йилдан эътиборан ушбу хайрли ишлар яна давом эттирилди. Бўлганда ҳам, мазкур турнирнинг ташкилий йўналишига ўзгача янгилик касб эттирилди ва эътибор қаратилди. Футбол клубимиз тасарруфида ўтказилаётган ёш болалар ўртасидаги тадбирга нафақат қўшни Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларининг ёш чарм тўп усталари, балки Ғузордан анчагина узоқ бўлган водий жамоалари ҳам катта қизиқиш билдиришди.

Демак, бу сафарги янгиланган тартибда ўтказилаётган мусобақада 2005-2006 йилларда туғилган болалардан иборат 10та жамоа ғолиблик учун кураш олиб боришади. Қуръа натижасига кўра, бештадан жамоа икки гуруҳга бўлинди. Ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финалда ўзра бир-бирларига рўбарў келишади. Финал учрашуви 10 ноябрь санасига белгиланган. Бир кун аввал ўтказиладиган ярим финал баҳсларидан кейин, ташкилотчилар ёш футболчиларни мазкур турнир маданий тадбири доирасида Қарши шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан таништиришади.

Шундан сўнг куннинг иккинчи ярмида “Эшмурод Чоршанбиев” хотира турнири иштирокчилари футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий лига 28-тур доирасидан ўрин олган “Насаф” - “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун Қаршидаги муҳташам “Марказий”  стадионга ташриф буюришади.

Эътиборингизга гуруҳ иштирокчилари ва дастлабки кунги натижаларни ҳавола қиламиз:     

Футбол бўйича Эшмурод Чоршанбиев хотира турнири жадвали

Сунъий майдон                                              Ёшлар марказий стадиони

 “А” гуруҳи

06.11.2017й.

1.Наманган (Наманган) - Самарқанд (Самарқанд) - 0:3

2.Шўрчи (Шўрчи) - Навоий (Навоий)- 1:2

3.Шўртан-1 (Ғузор) - Наманган - 0:0

07.11.2017й.

1.Самарқанд - Шўрчи            - 09:30

2.Навоий - Шўртан-1             - 10:45

3.Самарқанд - Навоий           - 15:00

4.Наманган - Шўрчи              - 16:15

08.11.2017й.

1.Шўртан-1 - Шўрчи            - 09:30

2.Навоий - Наманган             - 10:45

3.Самарқанд - Шўртан          - 15:00

 

“Б” гуруҳи

06.11.2017й.

1.Бешариқ (Фарғона вил.) - Шўртан-2 (Ғузор) - 8:0

2.Шаҳрисабз (Шаҳрисабз) - Пешку (Бухоро вил.) - 0:3

3.Денов (Сурхондарё вил.) - Бешариқ- 0:0

07.11.2017й.

1.Шўртан-2 - Шаҳрисабз      - 09:45

2.Пешку - Денов                     - 11:00

3.Бешариқ - Шаҳрисабз          - 15:15

4.Шўртан-2 - Пешку              - 16:25

08.11.2017й.

1.Шаҳрисабз - Денов            - 09:45

2.Пешку - Бешариқ                 - 11:00

3.Шўртан-2 - Денов                - 15:15

09.11.2017й.

       Биринчи ярим финал: I.“А”1 - “Б”2                                - 09:30

        Иккинчи ярим финал: I I.“Б”1 - “А”2                             - 10:45

10.11.2017й.

      1.3-4-ўрин учун баҳс: I мағлуб жамоа - I I мағлуб жамоа         - 09:30

      2.Финал учрашуви: I ғолиби - I I ғолиби                                  - 11:00

  Мусобақа бош ҳаками Виктор Алешников. Учрашувларни тажрибали маҳаллий ҳакамлар бошқариб боришмоқда.

2017-11-06

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар