“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“ШЎРТАН” САФАРДА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Олий Лиганинг 27-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган баҳслардан биридада “Шўртан” сафарда Олмалиқнинг “Олмалиқ” жамоаси билан куч синашди ва мағлубиятга учради. Ушбу учрашувда мезбонлар “оқ бўрилар” устидан 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди.

Учрашувни ҳужумкор руҳда бошлаб олган мезбонлар ўйиннинг 3 дақиқасига келиб ҳисобни очишга эришдилар. “Шўртан” дарвозасига ушбу учрашувдаги илк голни жамоамизнинг собиқ ҳужумчиси Зафар Полвонов киритди. Биринчи бўлимнинг ярмига келиб эса дарвозамиздан иккинчи тўпни олиб чиқишга мажбур бўлдик. Бу вазиятда Алибек Туропов билан бирга-бир қолиб кетган Шоҳназар Норбеков посбонимизга имконият қолдирмади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамиз футболчилари қилган хато ва камчиликларини тўғирлай билишмади ва натижада 66 дақиқага келиб ўз дарвозамиз томон пенальти ишлаб олдилар. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов эса унга юклатилган вазифани беҳато амалга ошириб ҳисобни янада йирикроқ кўринишга олиб келди. Ушбу вазиятдан сўнг “оқ бўрилар” бироз ўйғондилар шекилли, Евгений Кочнев ҳисобдаги фарқни биттага қисқартиришга муваффақ бўлди. Аммо жамоамиз рақиб дарвозаси томон бошқа йўл топа билмади ва унинг голи ягона жавоб тўпи бўлиб қолди.  

Шу тариқа кечган учрашувда “Шўртан” сафарда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Навбатдаги учрашувни Ғузорликлар 9-ноябрь куни Қаршида  “Насаф” жамоасига қарши ўтказишади.

Олий Лига, 27-тур.  4.11.2017й.

 “Олмалиқ” (Олмалиқ) – “Шўртан” (Ғузор) 3:1.  1112 томошабин.

Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Клепиков (Тошкент)

Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: В. Лёткин

Голлар: Зафар Полвонов (3), Шохназар Норбеков (21), Ғулом Ҳайдар Ғуломов (66 пен.)- Евгений Кочнев(70).

"Олмалиқ": Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Дилшод Жўраев (Дадахон Юсупов, 69), Шохназар Норбеков (Шота Григалашвили, 76), Лутфулла Тўраев, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Зафар Полвонов, Раҳматулло Бердимуродов, Санжар Риҳсибоев (Фарҳот Мусабеков, 50), Игорь Йелич, Владислав Касминин

Захира: Акбар Тўраев, Вусол Магеррамов, Виктор Клишин, Хуршид Мухторов

"Шўртан": Алибек Туробов, Жамол Отақулов, Ҳасанбой Эргашев, Лазиз Убайдуллаев (Шахзодбек Хурсанов, 74), Обид Жўрабоев, Ғулом Раҳмонов (Евгений Кочнев, 46), Элдор Бойматов, Жасур Холтўраев, Суннатулло Мамадалиев (Олимжон Каримов, 46), Отабек Нарзуллаев, Руслан Мельзиддинов

Захира: Элдор Тожибоев, Юсуф Бўриев, Дилшод Хушбаков, Марадона Сафаров.

Огоҳлантиришлар:Владислав Касминин (79) - Жамол Отақулов (69)

Энг яхши футболчилар:Ш. Норбеков –Е. Кочнев

2017-11-05

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар