“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ЁШЛАРИМИЗ САФАРДА ДУРАНГ ҚАЙД ЭТДИ

Ёшлар лигасининг 27-туридан ўрин олган учрашувда “Шўртан” жамоаси ўринбосарлари “Олмалиқ” жамоаси ёшлари билан куч синашди. Учрашувда ёш “оқ бўрилар” анча фаол ва ташаббускорлик билан ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимнинг ўзида ёшларимиз камида уч бор рақиб дарвозасини юз фоиз ишғол қилиш имкониятига эга бўлишди. М.Сатторов, Ш.Темиров, Т.Очиловларнинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз ўйинда тўлиқ ташаббусга эга бўлишди. Ш.Эшмуродовнинг зарабаси дарвоза тўсинига теккан бўлса, яна бир вазиятда Ю.Бўриев дарвозабон билан яккама-якка ҳолатни голга айлантира олмади.

64-дақиқада футболда “Сен урмасанг, сенга уришади”, деган гап ўз исботини берди. Учрашув давомида у қадар ҳам кўп вазиятга эга бўлмаган олмалиқлик ёшларнинг ҳужуми гол билан якун топди... Шундай бўлса-да, ёшларимиз ҳужумкорлик шаштларини тўхтатишмади. Навбатдаги ҳужумларнинг бирида Шерзод Темиров жамоадошлари томонидан ўнг қанотдан ҳаволатиб ошириб берилган тўпни боши билан уриб, чиройли тарзда дарвоза тўрига тушурди.

Шундай қилиб, ёшларимиз сафардан очко олиб қайтишга муваффақ бўлишди.

Ёшлар лигаси. 27-тур. 03.11.2017й.

“Олмалиқ” – “Шўртан” – 1:1

Ҳакамлар: Дмитрий Клепиков, Ойбек Умаров, Ҳусан Худойбердиев, Ҳусниддин Уронов.

Голлар: К.Абдуҳамидов (64) – Ш.Темиров (85)

“Олмалиқ”: 45.Акбар Тўраев, 4.Азизбек Суюнов, 5.Шаҳзодбек Алакулов, 7.Дадахон Юсупов, 12.Дониёр Набиев (11.Шаҳбоз Умаров - 46), 13.Фарҳод Имамов, 1.Достонжон Рашидов (Авазжон Раҳматуллаев - 89), 17.Миржалол Мирқосимов,18.Жасурбек Умаров, 20.Азамат Жумабоев (19.Қувондиқ Мўминов-83), 21.Камронбек Абдуҳамидов

Захира: 99.Низомиддин Зиявуддинов, 2.Фарруҳ Содиқов, 3.Аббос Тўлқинов, 8.Азимжон Олимжонов.

“Шўртан”: 16.Акмал Раҳимов, 4.Мирмуҳсин Сатторов, 5.Шербек Эшмуродов, 8.Ислом Шодмонов, 9.Темур Комилжонов, 11.Дилшод Хушбаков (6.Сойибжон Сафаров-68), 17. Марадона Сафаров (29.Нурбек Йўлдошев-62), 18.Толиб Очилов,19. Шерзод Темиров, 22. Нурали Падаров (34.Шаҳбоз Жўраев-65), 23. Юсуф Бўриев,

Захира: 1. Элдор Тожибоев, 21.Акрам Баҳромов, 25.Асилбек Мирзаёров, 55.Алвеш Муродуллаев.

2017-11-04

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар