“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ГЕННАДИЙ КОЧНЕВ: МУХЛИСЛАРНИ УЗОҚ КУТИЛГАН ҒАЛАБА БИЛАН ҚУТЛАЙМАН

Олий лиганинг 26-тур доирасида кечган “Шўртан” – “Суғдиёна” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар мураббийи – Геннадий Геннадьевич Кочнев журналистлар билан учрашув таъсуротлари ҳақида бўлишди.

  • Авваламбор мухлисларимизни узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Бу ютуқни улар ҳам биз ҳам узоқ кутган эдик. Ўйин осон бўлмади. Ўз майдонимизда ўйнаётганимизга қарамай, курашни жуда эҳтиёткорона бошладик. Жиззаҳликлар ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатишди. Шу сабаблими узоқ вақт ҳисобни очиш имкониятини топа олмадик. Аммо биринчи бўлим якунига қадар вазиятни ўнглаб иккита гол киритиб олдик. Иккинчи бўлимда эса йигитлар бироз ҳотиржамликка берилдилар. Ўйин сўнгига келиб эса футболчиларимиз гол ўтказиб юбориб, барчамизни асабларимизни таранглаштириб қуйдилар. Жамоамиз яна хавфли  вазиятда қолиб кетди. Ўйин сўнгида учинчи голни киритиб олганимиз жуда яхши бўлди. Тўғри, ҳато ва камчиликларимиз етарлича бўлди. Аммо бугун уларни айтишни мавриди эмас деб ҳисоблайман. Бизга бу ғалаба жуда муҳим эди ва биз унга эришдик. Бунинг учун футболчиларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман.
  • Игорь Тараннинг жароҳати биз ўйлагандан жиддийроқ чиқди. Биз уни “Бунёдкор” билан ўйинда майдонга туширмоқчи эдик. Аммо тиббий кўрик натижалари ва тиббиёт ҳодимларининг ҳулосаларига кўра бу фикримиздан қайтдик. Уни асрашни жоиз топдик. У ҳозир даволанишни давом эттирмоқда. Унинг ўрни бўшаб қолгани сезилаяпти албатта. Олмалиқдаги учрашувгача у ўзини тиклаб олади деган ниятдамиз. Аммо бу борада аниқ бир жавоб беролмайман.

2017-10-28

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар