“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ИГОРЬ ШКВИРИН: “ШЎРТАН” ҒАЛАБАГА ЛОЙИҚ ЎЙИН НАМОЙИШ ЭТДИ.

Олий лиганинг 26-тур доирасида кечган “Шўртан” – “Суғдиёна” учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Ушбу матбуот анжуманинг биринчи қисмида иштирок этган меҳмонлар устози – Игорь Анатольевич Шквирин ўйин борасидаги фикрларини  қуйидагича талқин қилди.

  • Тўғрсини айтсам, биринчи бўлимни шогирдларим “қўлдан ўтар” тарзда ўтказишганининг сабабни ўзим ҳам тушуна олмадим. Шунинг учун бу борада қандайдир фикр билдиришга қийналиб турибман. Иккинчи бўлимни эса анча яхши ўтказдик. Ўйлайманки, агар биз иккинчи бўлимнинг биринчи ярмида яратган вазиятларимиздан ва имкониятларимиздан самарали фойдаланганимизда, натижада ўзгача бўлиши мумкин эди. Шундай бўлсада, “Шўртан” жамоасининг устунлигини ҳам рад эта олмайман. Қанчадан-қанча вазиятларда бизларни дарвоза устуни ва тўсинлари ҳамда дарвозабонимизнинг маҳорати асраб қолгани ҳам бунга яққол далолат бўла олади. Буларнинг барчасини бир ерга жамласак, “Шўртан” бу ғалабага лойиқ эканини исботлай олди деб бемалол айтиш мумкин.
  • Жамоангиз футболчиларида ҳам имкониятлар талайгина бўлди. Уларни якунига етказиб қуйиш учун шогирдларингизга нима етишмади ёки ҳалақит қилди деб ҳисоблайсиз.
  • Биринчи ўринда моҳирлик етишмади деб ўйлайман. Сабаби, учта яққол голли вазиятда футболчилар тўпни дарвоза устидан ошириб тепишларини бошқача изоҳлаб бўлмайди. Бундан ташқари, ўтказишга ҳаракат қилган босимимизни ҳам тегишли даражада якунлай олмадик. Ўз ўрнида шуни айтиб лозимки, жамоамизда баъзи ўзига, ўз имкониятларига ва кучларига жуда ишонувчан футболчиларимиз мавжуд. Уларнинг ўзларига бўлшан бу ишончлари маҳоратларидан анча устун келмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, улар кабиларга ўзига бўлган ўта ишончни бироз пасайтиришни ёки бўлмаса маҳоратлари устида кўпроқ ишлаб, мувозанатни ушлашни ўрганишни маслаҳат бермоқчиман. Акс ҳолда, улардаги бу дисбаланс бутун жамоа ўйинига ўз таъсирини ўтказишини англаб етишларини истардим.
  • Бугун майдонда етакчи футболчиларингиз Тошпўлатов ва Рашидовлар майдонга туша олмадилар. Нима деб ўйлайсиз, улар бугун ўйин суратини ўзгартира олган бўлармиди?
  • Тошпўлатовни жамоанинг етакчи футболчиси деб ҳисобламайман. У ўтган учрашувда “йўқ жойдан” кераксиз бўлган қизил карточка олиб, бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Асабларни бироз жиловлай билиш керак. Рашидовга тўхталадиган бўлсак, у сариқ карточкалари сони 4тага етгани боис жамоамиззга ёрдам беролмади. Унинг ўрни бугун ҳақиқатдан ҳам сезилиб турди.

2017-10-28

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар