“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

НИҲОЯТ “ШЎРТАН” МАҒЛУБИЯТЛАР СЕРИЯСИГА ЧЕК ҚЎЙДИ

Олий Лиганинг 26-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган сўнгги баҳсда “Шўртан” Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига қарши майдонга тушди. Ушбу учрашувда мезбон ҳисобланган “Оқ бўрилар” 3:1 ҳисобида ғалабага эришишди ва жамоанинг сўнги пайтларда учраб келаётган мағлубиятлар сериясига чек қўйди.

Ўйиннинг бошиданоқ, катта устунликка эга бўлган майдон эгалари бирин-кетин хавфли вазиятларни вужудга келтиришди, аммо уларни сўнги нуқтага етказиб қўйишни уддасидан чиқа олишмади. Шундай бўлса-да, 31-дақиқага келиб, рақиб жарима майдончасининг ўнг қанотида жамоадоши Руслан Мельзеддиновдан тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олган Лазиз Убайдуллаев жиззахлик Муззаффар Абдуллаев қўриқлаётган дарвозанинг пастки ўнг бурчагини аниқ нишонга олиб ҳисобни очишга эришди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг, меҳмонлар бироз жонланишди, аниқроғи мезбонлар анчагина бўшашиб, рақибга қулай вазиятлар яратишга имкон беришди. Бундан ташқари, футболчиларимизда - Марадона Сафаров ва Отабек Нарзуллаевларда гол уриш имкониятлари жуда катта эди. Аммо улар бу вазиятларни “кўкка” совуришди. Биринчи бўлим якунига келиб эса, ҳакам томонидан қўшиб берилган 1 дақиқа ичида, Марадона Сафаровнинг ўнг томондан ҳаволатиб узатиб берган тўпини Жасур Холтўраев боши билан уриб, дарвоза тўрига туширди. Жамоамиз ҳисобда янада олдинга чиқиб олди. Шу тариқа, “оқ бўрилар” 2та гол фарқи билан танаффусга чиқишди.

Иккинчи бўлимни жамоалар таркибда ўзгаришлар билан бошлашди. Устозларидан янги кўрсатмаларни олган иккала жамоа футболчилари ҳам янада жанговор ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Жамоамиздан Олим Каримов, Отабек Нарзуллаев ва Евгений Кочневларнинг зарбаларини дарвоза тўсини қайтариб, ҳисобни йирик бўлишига ҳалақит қилди. Учрашув якунига келиб эса, бош ҳакам Жасур Холтўраевнинг дарвозага жойлаб қўйган голини инобатга олмасликка қарор қилди. Ўз ўрнида, стандарт вазиятлардан ҳам унумли фойдалана олмаган мезбонлар учрашувнинг сўнги дақиқасига келиб, ўз дарвозаларидан гол олиб чиқишга мажбур бўлишди. Асосий вақтга қўшиб берилган 3 дақиқанинг дастлабкисида  Отабек Валижонов ҳимочиларимизни доғда қолдириб, фарқни қисқартиришга эришди. Рақибларимизда бундан ташқари ҳам қатор қулай вазиятлар юзага келган эди. Аммо уларнинг баъзиларида футболчиларимиз эътиборли ҳаракат қилиб хавфни бартараф этган бўлишса, бошқаларида меҳмонларнинг ўзларига аниқлик етишмади. Бироқ, жамоамиз сўнги дақиқаларгача курашишда давом этди. Бу эса охир-оқибат ўз натижасини берди ва 90+3 дақиқа келиб, Евгений Кочнев жамоамизнинг ушбу учрашувдаги учинчи голини киритиб, ўртадаги фарқни 3:1 кўринишига келтирди.

Шу тариқа кечган учрашувда “Шўртан” муҳим ва чиройли ғалабани қўлга киритиб, мухлисларини ниҳоят хурсанд қилишга эришди.

Навбатдаги учрашувни Ғузорликлар сафарда 4-ноябрь куни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказишади.     

 Олий Лига. 26-тур. 27октябрь 2017 йил

“Шўртан” (Ғузор) - “Сўғдиёна” (Жиззах) - 3:1 (2:0).

Ғузор “Марказий” стадиони. 1752 томошабин.

Ҳакамлар: В.Серазитдинов (Тошкент) - 8,6; А.Цапенко (Тошкент вилояти) - 8,4; Б.Қодиров (Бухоро) - 8,6. Захирадаги: Ш.Ражабов (Бухоро) - 9.

Назоратчи: Х.Мухторов (Самарқанд).

Ўз.ПФЛ вакили: Ш.Ражабов (Тошкент).

Голлар: Лазиз Убайдуллаев (31), Жасур Холтўраев (45+1), Евгений Кочнев (90+3) - Отабек Валижонов (90+1).

"Шўртан": 25.Алибек Туробов, 4.Жамол Отақулов (92.Евгений Кочнев, 46), 5.Ҳасанбой Эргашев (18.Элдор Бойматов, 68), 7.Олимжон Каримов, 12. Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 30.Жасур Холтўраев, 38.Суннатилла Мамадалиев, 77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзеддинов, 99.Марадона Сафаров (20.Шаҳзодбек Хурсанов, 56).

Захира: 1.Элдор Тожибоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 55.Дилшод Хушбаков, 76.Аббос Амонов.

"Суғдиёна": 16.Музаффар Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Азамат Исроилов, 4.Элёр Орифов, 14.Ғайрат Умиров (8.Суҳроб Қобилов, 46), 15.Иззатилла Абдуллаев (55.Сардор Қаҳҳоров, 72), 18.Қаҳрамон Баҳодиров, 27.Отабек Валижонов, 77.Сардорбек Эминов, 91.Жавлон Гусейнов, 92.Умиджон Қодиров (11.Шохруҳ Достонов, 46).

Захира: 99. Ширинбой Абдуллаев, 47.Шерзод Жалилов, 59.Сарваржон Жўраев.

Огоҳлантириш: Ҳасанбой Эргашев (38).

2017-10-27

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар