“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ЭРМАТОВ ЎРНИГА ҒУЗОРГА СЕРАЗЕТДИНОВ КЕЛАДИГАН БЎЛДИ

Куни-кеча, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси олий лиганинг 24-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилган эди. Унга кўра, жамоамизнинг “Бухоро” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашувини бошқариш ФИФА ҳаками Равшан Эрматов зиммасига юклатилган эди. Аммо, 10 октябрь куни Сиднейда бўлиб ўтган “Австралия” ҳамда “Сурия” терма жамоалари  ўртасидаги ЖЧ-2018 саралашининг плей-офф босқичи жавоб учрашувини бошқарган Эрматов жароҳат олди. Шу сабали, “Шўртан” – “Бухоро” учрашувига бош ҳакам этиб тайинланган Равшан Эрматов ўрнига жамоамизнинг 24-тур доирасидан ўрин олган баҳсини бошқариш Виктор Серазетдиновга топширилди.

Шундай қилиб, Ғузорда бўлиб ўтадиган учрашувда иштирок этадиган ҳакамлар гуруҳининг қолган аъзолари билан танишишингиз мумкин.  

Олий лига. 24-тур.  14.10.2017 йил.

«Шўртан» (Ғузор) – «Бухоро» (Бухоро)

Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов (иккаласи ҳам Тошкент шаҳридан)

Заҳира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: Сардор Наджафалиев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Роман Черников

Эсалтиб ўтамиз, 14 октябрь куни, Ғузор “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган “Шўртан” – “Бухоро” учрашувига соат 16:45 да старт берилади.

2017-10-11

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-17 16:00
0:3
Олий Лига 2017 29
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-25 14:00
1:1
Олий Лига 2017 30
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар