“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“ШЎРТАН” ЙИРИК МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Миллий чемпионатимизнинг 23-туридан ўрин олган учрашувда  ғузорликлар “Қўқон-1912” меҳмони бўлди.

Гарчи сафардаги учрашув қийин кечиши кутилган бўлсада, турнир жадвалида қуйи поғоналарда бораётган жамоамиз Қўқонга фақат ижобий натижа қайд этиш мақсадида келган эди. Ўйин олдидан, “Шўртан” мураббийлари олдида таркибни мукаммал ҳолатга келтириш вазифаси турганди. Негаки,  таркибда сезиларли йўқотишлар мавжуд эди. Шу куни  жамоамизга, ўтган турдаги  “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувда Обид Жўрабоев жиддий жароҳат олган бўлса,  учрашув  олди яна бир футболчимиз -Суннатилла Мамадалиев бетоб бўлиб қолди. Бундан ташқари, яна бир футболчимиз – Элдор Бойматов сўнгги учрашвларда кетма-кет қуйган хатолари учун таркибга киритилмади. Элдор Тожибоев ҳам ҳали жароҳатидан тўлалигича фориғ бўлмаган.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларини мезбонлар анча фаол бошлашди. 8-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Дарвозага йўналтирилган тўпни Марадона Сафаров  қайтариб қолишга муваффақ бўлди.Шундан сўнг, футболчиларимиз ҳам майдонга мослашиб олишди ва бирин-кетин ҳужумлар уюштиришга эришдилар. Бироқ 34 ва 41 дақиқаларда Қўқоликларнинг ўнг томондан амалга оширилган ҳужумлари самарали якунланди. Ҳар икки ҳужумни ҳам Суҳроб Бердиев гол билан якунлади.

Иккинчи бўлимни жамоамиз таркибда ўзгаришлар билан бошлади. Мураббийларимиз Маъруфхон Муродов ўрнига майдонга Ғулом Раҳмоновни туширдилар. Учрашувнинг иккинчи қисмида футболчиларимиз анча фаол ҳаракат қилишди. Асосий эътибор ҳужумга қаратилди. Ҳатто баъзи вазиятларда “Қўқон-1912”  футболчилари бутун эътиборини жамоавий ҳимояга қаратишди. Афсуски, ана шу ҳужумларни самарали якунлашда футболчиларимизга аниқлик етишмади. Бу эса, рақибларимизга қарши ҳужумлар уюштиришга қуай имкониятлар яратиб берди.Ҳужумга берилиб кетган футболчиларимиз 71-74 дақиқаларда ҳимояда қўпол ҳатоларга йўлд қуйишди ва натижада яна 2та нол билан жазоландилар. Учрашув оҳирлаб бораётга палладагина Игорь Таран битта жавоб тўпини киритиб ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.  

Шу тариқа кечга учрашувда “Шўртан” навбатдаги катта мағлубиятга учради.

Олий лига, 23-тур, 30.09.2017й.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Шўртан» (Ғузор) – 4:1 (2:0)

Ҳакамлар: Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Голлар: Суҳроб Бердиев – 34,41, Жавоҳир Сидиқов – 71, Филип Райевац – 74 – Игорь Таран-85.

«Қўқон-1912»: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев (5. Жалил Кимсанов-60), 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-76),  19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович,  70. Қувондиқ Рўзиев (25. Иқбол Маликжонов-80), 99. Филип Райевац.

Захира: 30. Ислом Абдуллаев, 17. Аваз Маматхўжаев,  97. Ойбек Рустамов, 98. Хушнуд Авилов.

 «Шўртан»: 25. Алибек Туробов, 4. Жамол Отақулов, 5. Ҳасанбой Эргашев, 7. Олим Каримов (20. Шаҳзод Хурсанов-74),  9. Игорь Таран, 12. Лазиз Убайдуллаев, 19. Маъруф Муродов (17. Ғулом Раҳмонов-46), 30. Жасур Холтўраев, 77. Отабек Нарзуллаев, 85. Руслан Мельзетдинов, 99. Марадона Сафаров (76. Аббос Амонов-81).

Захира: 1. Элдор Тожибоев, 46. Толиб Очилов, 55. Дилшод Хушбаков, 92. Евгений Кочнев.

2017-10-01

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар