“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ЁШЛАРИМИЗ ЯНА МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

Ёшлар лигасининг 23-туридан ўрин олган учрашувда “Шўртан” жамоаси ўринбосарлари “Қўқон-1912” жамоаси ёшлари билан куч синашди. Ушбу тенг курашлар остида кечган ўйинда футболчиларимиз гарчи ҳисобни очган бўлсада ва ундан сўнг яна битта гол киритиб олдинга чиқиб олганларига қарамай, учрашувни ғалаба билан якунлай олишмади. Аввалига, 9-дақиқада футболчимиз Ислом Шодмонов ҳисобни очди. Сўнгра эса орадан кўп ўтмай Юсуф Бўриев ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди. Аммо жамоамизнинг хурсандчилиги кўпга чўзилмади. 22-дақиқада рақибларимиз Достон Мелиқўзиевнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Аброр Раҳмонов дарвозамизни ишғол этиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди – 2:2. 31-дақиқада Иқбол Маликжонов голи эвазига мезбонларни олдинга олиб чиқди – 3:2. Ёшларимиз вазиятни ўнглашга анча ҳаракат қилишди, аммо уларнинг уринишлари ўзини биринчи бўлим якунига қадар ўзини оқламади ва ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкор рухда бошлаган жамоамиз имкониятларидан фойдалана олмадилар. Учрашувнинг сўннги дақиқаларига келиб эса аксинча қўпол хатолари учун яна битта гол билан жазоландилар. Бу вазиятда Муҳаммаданас Ҳасанов ажралиб чиқди.  

Шу тариқа дарвозаларидан 4 та тўпни олиб чиқишга мажбур бўлган ўринбосарларимиз яна бир мағлубиятни бошларидан ўтказдилар.

Ёшлар лигаси. 23-тур. 29.09.2017й.

“Қўқон-1912” – “Шўртан” – 4:2 (3:2)

Ҳакамлар: Бахтиёр Юльчараев, Шохрух Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Санжар Раҳмонов.

Голлар: Достон Мелиқўзиев 21, Аброр Раҳмонов 25, Иқбол Маликжонов 31, Муҳаммаданас Ҳасанов 90. - Ислом Шодмонов 9, Юсуф Бўриев 15.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 4. Дониёр Тўлашев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 15. Иброҳим Аҳмаджонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 25. Исмоил Охунжонов, 28. Аваз Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов.

Захира: 1. Муҳаммадали Собиров, 8. Бахтиёр Абдубаннонов, 18. Рамзбек Исақов, 23. Дадахон Сулаймонов, 24. Исроил Толипов, 31. Шукур Мўминов, 33. Иброҳим Мухторов.

“Шўртан”: 16. Акмал Раҳмонов, 5. Шербек Эшмуродов, 6. Акрам Баҳромов, 8. Ислом Шодмонов, 9. Темур Комилжонов, 17. Ғулом Раҳмонов, 19. Шерзод Темиров, 21. Шаҳзод Хурсанов, 22. Нурали Падаров, 23. Юсуф Бўриев, 55. Шаҳбоз Жўраев.

Захира: 1. Элдор Тожибоев, 4. Мирмуҳсин Сатторов, 11. Сойибжон Сафаров, 18. Толиб Очилов, 25. Арслон Элбеков, 29. Евгений Кочнев, 34. Алвеш Муродуллаев.

2017-09-30

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар