“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

АНДРЕЙ МИКЛЯЕВ: "БИЗНИ КЕТМА-КЕТ ИККИТА ЎТА МУҲИМ БАҲС КУТМОҚДА"

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев қатнашди.

- Қийин ўйин ўтказдик. Рақиб бугун бизга яхши кураш таклиф этди. Биринчи бўлимда 2-3та яхшигина вазиятдан фойдалана олмадик. "Шўртан"да ҳам имкониятлар пайдо бўлганди. Игнатий Нестеров стандарт вазиятидан кейин жамоамизни муқаррар голдан қутқариб қолди. Жамоамиз бугун ўйнамади, шунчаки вазиятларни голга айлантиришда бизга омад етишмади. Блессинг нега кўринмаяпти? Вақти келса уни ҳам майдонда кўрасизлар. Ҳозирча эса бунга фурсат тегмади. Бугун ҳам уни майдонга туширмоқчи эдик. Лекин кутилмаган ўзгаришларга қўл уришга тўғри келди.

Бизни олдинда иккита жуда муҳим учрашувлар кутмоқда. Дастлаб "Насаф"га борамиз, кейин "Пахтакор" билан куч синашамиз. Ҳозирда иккала рақиб ҳам бирдек безовта қилмоқда. Уларни орасида қайсинидир кучли ёки кучсиз, дея олмайман. 

Ҳа, бугун "Пахтакор" вакиллари бизни ўрганиш учун ташриф буюришди. Эртага бизнинг ҳам тасвирчи Бекободга бориши мумкин. Биз ҳам аллақачон "Пахтакор"ни ўрганиш ишларини бошлаб юборганмиз.

Мурод Бобожонов бугун нега қайдномага киритилмади? Чунки ҳужумчи машғулотларда жароҳат олди. Шу боисдан ҳам бугун унинг хизматларидан фойдалана олмадик.

2017-09-09

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар