“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ГЕННАДИЙ КОЧНЕВ: ЙИГИТЛАРГА ЭЪТИРОЗИМ ЙЎҚ

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Ганнадий Кочнев иштирок этди.

- Аламли мағлубиятга учрадик. Бугун Тошкентда камида бир очко билан қайтишимиз мумкин эди. Қўпол хато якунда қимматга тушди. Шундай бўлсада, йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

"Локомотив" етакчи жамоа. Аммо шунга қарамай улардан очко олишимиз мумкин эди. Учрашув якунига келиб гол уриш учун ҳам вазият юзага келганди. Аммо ажойиб имконият қўлдан бой берилди. Ҳужумда муаммоларга эгамиз. Кам гол уряпмиз. 

Бугун асосан иккинчи рақам билан ўйнаб, "Локо"ни қарши ҳужумда ушлаш тактикаси билан ўйнагандик. Аммо режаларимиз тўлиқ иш бермади.

"Пахтакор"га қарши ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўрамиз.

2017-09-09

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар