“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ДУРАНГГА ТЕНГ КУРАШДА МАҒЛУБ БЎЛДИК

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган учрашувлардан бирида “Шўртан” жамоамиз Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмони бўлди. Ушбу тенг курашлар остида кечган учрашувда дарвозаларидан битта гол ўтказиб юборган “оқ бўрилар” “темирйўлчилар”дан очко ололмадилар.

 Бевосита ўйинга қисқача тўхталадиган бўлсак, ўйин ҳақиқатдан ҳам “Локомотив” ташаббуси остидла ўтди. Шундай бўлсада, футболчиларимиз ҳам фақат ҳимояга ётиб олмасдан, чемпионатмииз пешқадамига муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. Ўз ўрнида, жамоамиз футболчиларида гол уриш имкониятлари ҳам бўлди. Обид Жўрабоев, Олим Каримов ва Жасур Холтўраевлар шулар жумласидандир. Аммо ҳал қилувчи, якуний зарбаларда футболчиларимизга аниқлик етишмади. Шу тариқа, ўйинчиларимизнинг биргина ҳатоси жамомизга қимматга тушди.

Олий Лига. 20-й тур. 8 сентябр 2017 йил.

«Локомотив» (Тошкент) – «Шўртан (Ғузор) – 1:0. 453 томошабин.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент) – 8,2, А.Сидоров (Тошкент) – 8,6, Д.Сайлалов (Тошкент) – 8,6, Д.Жалимов (Тошкентская обл.) - 9

Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили:  Ф.Магаметов.

Гол: М.Бикмаев (57).

Огоҳлантиришлар: О.Каримов (69), Р.Мельзетдинов (90 + 3).

Энг яхши ўйинчилар: И.Нестеров – Р.Мельзетдинов.

 «Локомотив»: 1.Инатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 11.Садриддин Абдуллаев (55.Санжар Шоаҳмедов, 68), 15.Сардор Мирзаев, 18.Тимур Копадзе, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (17.Салим Мустафоев, 81), 78.Азизбек Омонов (99.Жалолиддин Машарипов, 55).

Заҳирадагилар: 12.Маъмур Икромов, 19.Олабиран Блессинг, 42.Муҳаммад Коне, 77.Диёржон Туробов.

«Шўртан»: 25.Алибек Туробов, 5.Ҳасанбой Эргашев, 7.Олижон Каримов, 9.Игорь Таран (20.Шаҳзод Хурсанов, 83), 12.Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 38.Суннатилла Мамадалиев (17.Ғулом Раҳмонов, 61), 77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзетдинов, 99.Марадона Сафаров (30.Жасур Холтўраев, 73).

Заҳирадагилар: 16.Акмал Раҳимов, 23.Юсуф Бўриев, 92.Евгений Кочнев.

Навбатдаги тур учрашувини ҳам “Шўртан” жамоаси Тошкентда яна бир пойтахт жамоаси “Пахтакор”га қарши ўтказади. Учрашув 18 сентябр куни бўлиб ўтади.

2017-09-09

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-21 19:00
3:3
Олий Лига 2017 22
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-09-30 18:00
0:0
Олий Лига 2017 23
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар